Концепциялар

03 Сен 2020

Хоразм вилояти Хива тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли собиқ “Дашёқ” ҚВП биноси да тиббиёт маркази ташкил этиш бўйича давлат-хусусий шериклик лойиҳаси юзасидан бошқа талабгорларга давлат-хусусий шериклик лойиҳас ининг амалга оширилишидан манфаатдорлиги тўғрисида маълум қилиш таклифи

Хоразм вилояти Хива тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли собиқ “Дашёқ” ҚВП биноси да тиббиёт маркази ташкил этиш бўйича давлат-хусусий шериклик лойиҳаси юзасидан бошқа талабгорларга давлат-хусусий шериклик лойиҳас ининг амалга оширилишидан манфаатдорлиги тўғрисида маълум қилиш таклифи

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги “ADOLAT DENTA SERVIS” ХК томонидан ташаббус қилинган Хоразм вилояти Хива тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли собиқ “Дашёқ” ҚВП нинг бўш биносида давлат-хусусий шериклик асосида тиббиёт маркази ташкил этиш лойиҳасини (кейинги ўринларда - Лойиҳа) амалга оширишни режалаштирмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги барча манфаатдор томонларни Лойиҳанинг амалга оширилишидан манфаатдорлиги тўғрисида маълум қилиш таклифи тақдим этишларини сўрайди. Хусусий шерик мамлакатдаги ўсиб бораётган бозордан манфаат кўради ҳамда мамлакатда амалга ошириладиган давлат-хусусий шериклик лойиҳаларидан бирида иштирок этиш имкониятига эга бўлади.

Лойиҳа юзасидан хусусий шерикни танлаш Ўзбекистон Республикасининг “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 16 апрелдаги ПҚ-4290-сон қарори билан тасдиқланган “Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги низом” талабларига биноан амалга оширилади.

Компаниялар Лойиҳанинг амалга оширилишидан манфаатдорлиги тўғрисида маълум қилиш таклифини тақдим этишлари сўралади. Лойиҳанинг амалга оширилишидан манфаатдорлиги тўғрисида маълум қилиш таклифи кўрсатиладиган тиббий хизматларнинг қисқача тавсифи билан иловадаги жадвални тўлдирилган ҳолда 2020 йилнинг 18 октябрига қадар қуйидаги электрон почта манзилига юборилиши лозим.

Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги

Электрон почта манзили: info@minzdrav.uz

Телефон рақами: (+71) 239-46-43


Қуйидаги жадвал тўлдирилиши ва Лойиҳанинг амалга оширилишидан манфаатдорлиги тўғрисида маълум қилиш таклифи билан бирга тақдим этилиши керак:

Компаниянгиз тиббий хизматлар кўрсатадиган ҳудудларни санаб ўтинг

1-ҳудуд номи

2-ҳудуд номи …

Тиббий хизматлар кўрсатилиши бошланган сана. Давлат ва/ёки хусусий мижозларга хизмат кўрсатиладими?

   

Бир йилда мижозларга кўрсатилган тиббий хизматларнинг ўртача сонини киритинг (сўнгги икки йил учун маълумотларни)

   

Барча бўлимлардаги тўлиқ иш кунида ишлаётган врачлар сони

   

2018 ва 2019 йиллар учун тиббий хизматлар кўрсатишдан тушган умумий даромад

   

Компания активларининг соф қиймати*

   

* Активларнинг соф қиймати қуйидагича ҳисобланади – сотиб олиниши учун ариза берилган ва сотиб олинган акциядорлик капитали қўшув заҳиралар, айирув қайта баҳолаш учун заҳиралар қўшув бошқа кўзда тутилмаган ва ҳисобдан чиқарилмаган харажатлар қўшув иштирокчилар/акциядорлар ўртасида тақсимланмайдиган заҳиралар.

31 Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech