Концепциялар

22 Июн 2020

Сурхондарё вилоятида марказлашган лаборатория хизматини ташкил этиш бўйича давлат-хусусий шериклик лойиҳаси юзасидан бошқа талабгорларга давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг амалга оширилишидан манфаатдорлиги тўғрисида маълум қилиш таклифи

Сурхондарё вилоятида марказлашган лаборатория хизматини ташкил этиш бўйича давлат-хусусий шериклик лойиҳаси юзасидан бошқа талабгорларга давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг амалга оширилишидан манфаатдорлиги тўғрисида маълум қилиш таклифи

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
“KANI-MED HEALTHCARE” (“ALLES SAGLIK GROUP”) МЧЖ томонидан ташаббус қилинган Сурхондарё вилоятида давлат-хусусий шериклик асосида марказлашган лаборатория хизматини ташкил этиш лойиҳаси (кейинги ўринларда - Лойиҳа)ни амалга оширишни режалаштирмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги барча манфаатдор томонларни Лойиҳанинг амалга оширилишидан манфаатдорлиги тўғрисида маълум қилиш таклифи тақдим этишларини сўрайди. Хусусий шерик мамлакатдаги ўсиб бораётган бозордан манфаат кўради ҳамда мамлакатда амалга ошириладиган давлат-хусусий шериклик лойиҳаларидан бирида иштирок этиш имкониятига эга бўлади.

Лойиҳани амалга ошириш юзасидан хусусий шерикни танлаш Ўзбекистон Республикасининг “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонуни талабларига асосан амалга оширилади.

Компаниялар Лойиҳанинг амалга оширилишидан манфаатдорлиги тўғрисида маълум қилиш таклифини тақдим этишлари сўралади. Лойиҳанинг амалга оширилишидан манфаатдорлиги тўғрисида маълум қилиш таклифи кўрсатиладиган лаборатория хизматларининг қисқача тавсифи билан иловадаги жадвални тўлдирилган ҳолда 2020 йилнинг 7 августига қадар қуйидаги электрон почта манзилига юборилиши лозим.

Ўз бекистон Рес публикаси Соғликни сақлаш вазирлиги

Электрон почта манзили: info@minzdrav.uz

Телефон рақами: (+71) 239-46-43

Қуйидаги жадвал тўлдирилиши ва Лойиҳанинг амалга оширилишидан манфаатдорлиги тўғрисида маълум қилиш таклифи билан бирга тақдим этилиши керак:

Компаниянгиз лаборатория хизматлари кўрсатадиган мамлакатларни санаб ўтинг

1 -мамлакат номи

2-мамлакат номи …

Лаборатория хизматлари кўрсатилиши бошланган сана. Давлат ва/ёки хусусий мижозларга хизмат кўрсатиладими?

   

Бир йилда мижозларга кўрсатилган лаборатория тестларининг ўртача сонини киритинг (сўнгги икки йил учун маълумотларни)

   

Барча бўлимлардаги тўлиқ иш кунида ишлаётган лаборатория врачлари сони

   

2018 ва 2019 йиллар учун лаборатория хизматлари кўрсатишдан тушган умумий даромад

   

Компания активларининг соф қиймати*

   

* Активларнинг соф қиймати қуйидагича ҳисобланади – сотиб олиниши учун ариза берилган ва сотиб олинган акциядорлик капитали қўшув заҳиралар, айирув қайта баҳолаш учун заҳиралар қўшув бошқа кўзда тутилмаган ва ҳисобдан чиқарилмаган харажатлар қўшув иштирокчилар/акциядорлар ўртасида тақсимланмайдиган заҳиралар.

28 Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech