Раҳбарият

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири

Шадманов Алишер Қаюмович

+998 (71) 239-48-08
Пайшанба 16:00 дан 18:00 гача

Тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Шадманов Алишер Қаюмович 1962 йилда Тошкент шаҳрида туғилган.

1985 йилда Андижон давлат тиббиёт институтини тамомлаган.

1985-1987йй. — Андижон давлат тиббиёт институти урология мутахассислиги бўйича клиник ординатори.

1987-1990 йй — Москва малака ошириш институти урология кафедраси аспиранти.

1990-1993 йй. — Андижон давлат тиббиёт институтининг Жарроҳлик факультети кафедраси урология курси ассистенти, Даволаш факультети декани ўринбосари.

1993-1996 йй. — Андижон давлат тиббиёт институти клиникаси бош шифокори.

1996-2000 йй. — Андижон шаҳар Соғлиқни сақлаш бўлими мудири.

2000-2004 йй. — Андижон давлат тиббиёт институти Маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректори.

2004-2009 йй. — Андижон давлат тиббиёт институти Педиатрия факультети декани.

2009-2010 йй. — Андижон давлат тиббиёт институти ўқув ишлари бўйича проректори

2010-2015 йй. — Андижон давлат тиббиёт институти ректори.

2016-2017 йй. — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик Палатаси депутати.

2017 йилнинг февраль ойидан буён  Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири.

Кадрлар бошқармаси

Биринчи бўлим

Иккинчи бошқарма

Комплаенс, ички аудит ва молиявий назорат хизмати

Юридик бўлим

Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси

Ташкилий-назорат, девонхона бошқармаси

Йиғма ахборот-таҳлил бошқармаси

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Соғлиқни сақлаш кўрсаткичлари таҳлили ва истиқболни аниқлаш бўлими

Хўжалик фаолияти бўлими

Вазирнинг биринчи ўринбосари

Хаджибаев Абдухаким Муминович

+998 (71) 239-19-54
Сешанба 16:00 дан 18:00 гача

Тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Хаджибаев Абдухаким Мўминович 1951 йилда Тошкент вилоятида туғилган.

1974 йилда Тошкент давлат тиббиёт институтини тамомлаган.

1974-1975 йй. — 1-сон Республика клиник шифохонаси шифокор-интерни.

1975-1990 йй. — Бутуниттифоқ клиник ва экспериментал хирургия илмий-текшириш институти Тошкент филиали шифокор-хирурги, кичик илмий ходими, катта илмий ходими, етакчи илмий ходими.

1990-1999 йй.  Академик В. Воҳидов номидаги хирургия илмий маркази бош илмий ходими, бўлим раҳбари.

1999-2000 йй. — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директорининг илмий ишлар ва кадрлар тайёрлаш бўйича ўринбосари.

2000-2003 йй.  Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори.

2003-2007 йй. — Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари.

2007-2016 йй. — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори.

2016-2017 йй. — Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари – Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори.

2017-2020 йй.  Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари – Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори.

2020 йилнинг июль ойидан буён — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари.

Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бош бошқармаси

Бирламчи, тез-тиббий, шошилинч ва стационар ёрдамни мувофиқлаштириш бошқармаси

Тиббий ёрдамнинг стандартларини ишлаб чиқиш бўлими

Давлат тиббиёт ташкилотларида дори воситалари ва тиббий буюмларга бўлган эҳтиёжни шакллантириш бошқармаси

Тиббий хизматлар сифатини назорат қилиш бошқармаси

Фан ва таълим бошқармаси

Узлуксиз, олий ва ўрта махсус таълимни ривожлантириш бўлими

Фанни ривожлантириш бўлими

Вазир ўринбосари

Юсупалиев Баҳодир Каҳраманович

+998 (71) 239-19-54
сешанба 10:00 дан 13:00 гача

Тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Юсупалиев Баҳодир Каҳраманович 1972 йилда Сирдарё вилоятида туғилган.

1995 йилда Тошкент педиатрия тиббиёт институтини тамомлаган.

1995-1996 йй. — Тошкент педиатрия тиббиёт институти болалар хирургияси кафедраси шифокор-интерни.

1996-1997 йй. — Гулистон шаҳар марказий поликлиникаси хирурги, травматолог-ортопеди, тез тиббий ёрдам шифокори.

1997-2002 йй.  Тиббиёт санитария бирлашмаси марказий поликлиникаси хирурги.

2002-2005 йй. — Тиббиёт санитария бирлашмаси қошидаги «Ўзбекистон» очиқ акциядорлик жамияти бош директори ўринбосари.

2005-2009 йй. — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бош бошқармаси мутахассиси, бошқарма бошлиғи ўринбосари.

2009-2012 йй.  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаментининг соғлиқни сақлаш масалалари бўйича бош мутахассиси.

2012-2015 йй. — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаментининг соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофазани ривожлантириш шуъбаси мудири.

2015-2017 йй.  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Соғлиқни сақлаш, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири.

2017 йилнинг апрелидан ҳозирги вақтгача — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари.

2020 йилнинг апрелидан буён — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари – вазирлик ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати

Вазир ўринбосари

Азизов Абдулла Абдисаламович

+998 (71) 239-19-47
душанба 10:00 дан 13:00 гача

Азизов Абдулла Абдисаламович 1981 йилда Тошкент вилоятида туғилган.

2003 йилда Япониянинг Нагоя университетини, 2004 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган.

2006 йилда Даниянинг Орхус университетида молия ва халқаро бизнес йўналиши бўйича магистр даражасини олган.

2006 йилда Даниянинг Орхус техника коллежини IT-дастурчи мутахассислиги бўйича тамомлаган.

2003-2005 йй. — "Shayhontohur-textile" корхонаси директори ўринбосари.

2006-2011 йй. — "Maersk A/S" компанияси IT-маслаҳатчиси, менежери (Копенгаген, Дания).

2011-2013 йй. — "DONG Energy A/S" ("OERSTED") компанияси энергетика соҳасида IT-ечимларни жорий қилиш лойиҳаси раҳбари (Копенгаген, Дания).

2013-2016 йй. — "Carlsberg A/S" компанияси ишлаб чиқариш цикли ва бизнес лойиҳаларини автоматлаштириш лойиҳаси раҳбари (Копенгаген, Дания).

2016-2017 йй. — "Implement consulting group" компанияси IT-ечимлар, бизнес лойиҳасида ишлаб чиқариш ва стратегияларни жорий қилиш бўйича менежер-маслаҳатчиси (Копенгаген, Дания).

2017-2018 йй. — "Vestas A/S" компанияси ишлаб чиқариш циклини тизимлаштириш ва муқобил энергетикани жорий қилиш бўйича лойиҳа раҳбари (Копенгаген, Дания).

2018-2019 йй. — "Danfoss A/S" компанияси таркибидаги корхоналарда молиявий бизнес лойиҳаларини автоматлаштириш соҳасига юқори стандартларни жорий қилиш бошқармаси бошлиғи (Нордборг, Дания).

2019-2020 йй. — Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари.

2020 йилнинг июль ойидан буён — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари.

Соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш бўлими

Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш бошқармаси

Тиббий суғурта тизимини жорий қилиш бошқармаси

Халқаро бўлим

“Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази” ДУК

Вазир ўринбосари

Баситханова Эльмира Иркиновна

+998 (71) 239-46-08
Чоршанба 16:00 дан 18:00 гача

Тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Баситханова Эльмира Иркиновна 1958 йилда Тошкент шахрида туғилган.

1981 йилда Тошкент давлат тиббиёт институтини «Даволаш иши» йўналиши бўйича тамомлаган.

1981-2011 йй. —  Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси шифокор-интерни, анестезиолог-реаниматологи, бўлим бошлиғи, бош шифокори.

2011-2016 йй. — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси.

2016-2019 йй. — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари.

2019-2020 йй. — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси.

2020 йилда — Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари.

2020 йилнинг июль ойидан буён  — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари.

Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бошқармаси

Оналик ва репродуктив саломатликни муҳофаза қилиш бўлими

Болаликни муҳофаза қилиш бўлими

Мурожаатлар билан ишлаш сектори

Вазир ўринбосари

Сабиров Улуғбек Юсупхонович

+998 (71) 239-41-60
жума 16:00 дан 18:00 гача

Тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Сабиров Улугбек Юсупхонович 1962 йилда Тошкент шаҳрида туғилган.

1997 йилда Тошкент давлат иккинчи тиббиёт институтини тамомлаган.

1989-1991 йй. — Тошкент педиатрия илмий текшириш институти кичик тиббиёт ходими.

1991-1997 йй. — Тошкент давлат иккинчи тиббиёт институти талабаси.

1997-1999 йй. — Тошкент давлат иккинчи тиббиёт институти тери ва таносил кафедраси клиник ординатори.

1999-2002 йй. — Дерматология ва венерология илмий текшириш институти аспиранти.

2002-2003 йй. — Дерматология ва венерология илмий текшириш институти катта илмий ходими.

2003-2006 йй. — Дерматология ва венерология илмий текшириш институти докторанти.

2006-2012 йй. — Дерматология ва венерология илмий текшириш институти катта илмий ходими, етакчи илмий ходими.

2013-2013 йй. — Республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология илмий-амалий тиббиёт маркази директорининг илмий ишлари бўйича ўринбосари.

2013-2020 йй. — Республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология илмий-амалий тиббиёт маркази директори (ҳозирда марказ Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази деб аталади).

2020 йилнинг июль ойидан буён — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари.

Ихтисослашган тиббий хизматни ривожлантириш бошқармаси

Тиббиётга янги технологияларни жорий этиш бўлими

Лицензиялаш ва аккредитациялаш бошқармаси

Соғлиқни сақлаш тизими инфратузилмасини ривожлантириш ва қурилишини ташкиллаштириш бошқармаси

“Тиббиёт қурилиш инжиниринг” ДУК

Вазир ўринбосари

Шарахметов Шахрух Шатургунович

+998 (71) 239-46-09
душанба 16:00 дан 18:00 гача

Шарахметов Шахрух Шатургунович 1977 йилда Тошкент шаҳрида туғилган.

1998 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 1999 йилда эса Буюк Британиянинг Эксетер университетини тамомлаган.

2000-2001 йй. — Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази етакчи мутахассиси, бош мутахассиси, Услубият ва ҳуқуқий экспертиза бошқармаси бошлиғи.

2003-2005 йй. — Иқтисодиёт вазирлиги Ривожлантиришнинг макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва мониторинги бўлими бошлиғи ўринбосари.

2005-2006 йй. — Иқтисодиёт вазирлиги Макроиқтисодий параметрлар прогнозлари мониторинги бўлими бошлиғи ўринбосари.

2006-2007 йй. — Молия вазирлиги Давлат бюджети бош бошқармасининг ахборот-таҳлил гуруҳи мудири.

2007-2017 йй. — Молия вазирлиги Ижтимоий соҳа ва фанни молиялаштириш бош бошқармаси бошлиғи.

2017-2018 йй. — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари.

2018-2019 йй. — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижро этувчи аппарати бош консультанти.

2019-2019 йй. — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш, инвестицион ва ташқи иқтисодий сиёсатни амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчи бўлинмаси бош консультанти.

2019-2020 йй. — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари.

2020 йилнинг июль ойидан буён — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари.

Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси

Молиялаштириш ва режалаштириш бошқармаси

Иқтисодий таҳлил, меҳнатни меъёрлаштириш ва тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмларини шакллантириш бошқармаси

Инвестиция лойиҳаларини мувофиқлаштириш бош бошқармаси

Инвестицияларни жалб қилиш бўлими

Тўғридан-тўғри инвестиция ва мурувват ёрдамини мувофиқлаштириш бўлими

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech