Тиббий туризм

18 Ноя 2020

Кўрсатма хати (“Medical” виза)

(Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

05.11.2019 йилдаги 15-7/1014-сонли хати)

Қорақалпоғистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазири,

Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш

бошқарма бошлиқлари,

Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий

тиббиёт марказлари, ОЎЮ ва ИТИ клиникалари,

республика ҳудудидаги барча йирик тиббиёт

марказлари ва шифохоналари раҳбарларига

Кўрсатма хати

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги “Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–5611-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг
2019 йил 16 октябрдаги 06-1/17397-сонли хатига асосан чет эл фуқароларига “Medical” виза берилиши учун тиббиёт муассасалари томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:

- иловада келтирилган шаклдаги Виза талабномаси;

- тиббиёт муассасанинг ўрнатилган шаклдаги таклифномаси;

- “evisa.mfa.uz” сайтида тўлдирилган электрон виза анкетаси;

- чет эл фуқароси шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусҳаси (миллий паспорт, сафарлик ҳужжати ёҳуд уни ўрнини босадиган хориж давлатларга сафар этишда фойдаланадиган бошқа ҳужжат).

“Medical” виза тақдим этилиши учун чет эл фуқароларидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан белгиланган миқдорда консул тўлови ундирилади.

Вазир ўринбосари Ли Донг Ук

8 Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech