Янгиликлар

20 Ноя 2020

19 ноябрь ҳолатига кўра COVID-19 бўйича статистика

2020 йил 19 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 71 071 (+213) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 3 нафари Бухоро вилоятида, 8 нафари Қашқадарё вилоятида, 6 нафари Сурхондарё вилоятида, 4 нафари Хоразм вилоятида, 49 нафари Тошкент вилоятида, 142 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, кеча 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 602 нафарга етди.

Кеча кун давомида Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар, Бухоро вилоятида 9 нафар, Хоразм вилоятида 6 нафар, Қашқадарё вилоятида 14 нафар, Сурхондарё вилоятида 5 нафар, Тошкент вилоятида 45 нафар, Тошкент шаҳрида 124 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 68327 (+204) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 142 нафар бемордан 226 нафари оғир, 60 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

40 Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech