Янгиликлар

20 Ноя 2020

76 НАФАР КИШИДА ЯНГИ КАСАЛЛАНИШ ҲОЛАТИ ҚАЙД ЭТИЛДИ

2020 йил 20 ноябрь coaт 13:00 га қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 71 147 (+76) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар, Андижон вилоятида 3 нафар, Бухоро вилоятида 4 нафар, Фарғона вилоятида 8 нафар, Тошкент вилоятида 26 нафар, Тошкент шаҳрида 32 нафар, коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Юртимизда 68 327 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 218 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

38 Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech