Янгиликлар

59
Распечатать
01 Дек 2020

Беморлар саломатлиги доимий назоратда

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани “Дўстлик” маҳалласида яшовчи ногиронлиги бўлган фуқаролар Х.Х. ва Д.Х. нинг аҳволи, уларга керакли дориларнинг берилмаётгани юзасидан материал эълон қилинган эди.

Ушбу ҳолатни ўрганиб, қуйидагиларни маълум қиламиз. Бемор Д.Х. 1988 йилда туғилган, “Болалар мия фалажи” ташхиси билан болаликдан ногирон. Х.Х. 1976 йилда туғилган, у ҳам ҳудди шу ташхис билан болаликдан ногирон.

Х.Х.нинг турмуш ўртоғи Қ.К. 1976 йилда туғилган, соғлом. Ҳозирги вақтда битта хонадонда иккала ногиронлиги бўлган шахс ва Қ.К. яшайди. Д.Х. тўшакда, умумий ҳолати яхши. Х.Х.нинг ётоқ яралари бўлиб, доимий шифокорлар назоратида, ҳозирда жуссаси анча кичрайган.

Ногиронлиги бўлган ушбу фуқаролар Сурхондарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари томонидан назоратга олинган. Охирги марта 2020 йил 14 ноябр куни бошқарманинг масъул ходимлари умумий амалиёт шифокори билан бирга улардан хабар олгани боришганида, ушбу фуқароларнинг аҳволи яхши экани қайд этилган. Шунингдек маълум бўлишича, бемор Х.Х.нинг дориларини алмаштириб туриш ва уни парваришлашга турмуш ўртоғи Қ.К. қарашиб туради. Лекин ўша куни уларга қаровчи М.Н. уйида йўқлиги, бу ерда яшамаётганлиги ва иккала беморларни Қ.К. парвариш қилаётгани айтилган.

Беморлар 2020 йилнинг январь ойида вилоят шифохонасининг терапия бўлимида ётиб даволанди. Жорий йилнинг 18 апрель ҳамда 28 май кунлари иккала фуқарога умумий амалиёт шифокори тавсия этган дори воситалари олиб бориб берилган. 2020 йил сентябрь ойида эса Х.Х.нинг ётоқ яраларини даволаш учун зарур дори воситалари олиб борилганида, уларга қаровчи М.Н. патронаж ҳамширанинг қўлидан дориларни олмай, чиқариб юборган. 2020 йил 15 ноябрь куни ҳам Х.Х. учун дори воситалари такрор юборилганида, яна шундай ҳолат содир бўлган.

Беморлар хирург, невропатолог ва умумий амалиёт шифокорининг доимий назорати остида. 2020 йилнинг 23 ноябрида Х.Х.га шифокор тавсия этган дори воситалари олиб бориб берилди.

Сурхондарё вилояти

Соғлиқни сақлаш бошқармаси.

59
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech