Янгиликлар

59
Распечатать
05 Сен 2020

БУГУН ЮРТИМИЗДА СОҒАЙГАНЛАР КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛГАНЛАРДАН КЎП БЎЛДИ

Шу йилнинг 5 сентябрь куни мамлакатимизда 295 ҳолатда касаллик қайд этилди.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 3 нафар, Тошкент вилоятида 1 нафар, жами 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Қашқадарё, СамарқандНаманган ҳамда Андижон вилоятларида жами 448 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 43 370 нафар бемордан 40 880 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 147 нафар бемордан 366 нафари оғир, 198 нафари эса ўта оғир аҳволда.

59
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech