Янгиликлар

21
Распечатать
05 Сен 2020

БУГУН ЮРТИМИЗНИНГ 7 ТА ҲУДУДИДА 448 НАФАР КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН БЕМОР СОҒАЙДИ

2020 йил 5 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 43 370 (+77) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 47 нафари Тошкент вилоятида, 27 нафари Тошкент шаҳрида ҳамда 3 нафари Фарғона вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 324 нафар, Тошкент вилоятида 95 нафар, Қашқадарё вилоятида 10 нафар, Самарқанд вилоятида 8 нафар, Наманган вилоятида 7 нафар, Андижон вилоятида 3 нафар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида1 нафар бемор тузалди. Шундай қилиб, юртимизда 40 880 (+448) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 147 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 366 нафари оғир, 198 нафари ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

21
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech