Янгиликлар

54
Распечатать
01 Дек 2020

Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни “Халқаро бирдамлик, умумий жавобгарлик” шиори остида ўтмоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда БМТ бош Ассамблеясининг 1988 йилидаги қарорига асосан, 1 декабрь Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни сифатида нишонланади. Шу муносабат билан ССВ Матбуот хизмати Республика ОИСТга қарши кураш маркази директори Қаҳрамон ЮЛДАШЕВга мавзуга доир саволлар билан мурожаат қилди.

— Мамлакатимизда ОИВ ва ОИТСга қарши курашда қандай натижаларга эришилмоқда?

— ОИВ инфекцияси ҳозирги кунда барча мамлакатлар учун глобал муаммога айланган. ОИВ эпидемияси бошлангандан буён 75 миллиондан ортиқ киши у билан билан касалланган. Бу эса ўз навбатида инсон саломатлигига, мамлакатларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ҳамда хавфсизлигига раҳна солаётир.

Ўзбекистонни ҳам бу хавф четлаб ўтмаган. 2020 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига республикамизда ОИВ инфекцияси билан яшовчилар сони 43 581 нафарни ташкил этмоқда.

Мамлакатимизда ОИТСга қарши кураш тизими охирги йилларда ўз фаолиятининг барча йўналишларида қатор ютуқларга эришиб келмоқда. Юртимизда ОИВ инфекцияси бўйича эпидемик вазиятда барқарорлашиш кузатилмоқда. Бу эса БМТнинг ОИВ ва ОИТС бўйича қўшма дастурининг дунё миқёсида тан олинган “90-90-90” стратегик мақсадларига эришишида катта аҳамият касб этади.

Мамлакатимизда 78 та ОИВ диагностика лабораториялари фаолият олиб бормоқда, улардан 15 таси ОИТСга қарши кураш марказларидаги лаборатория комплекслари ва 63 та туманлараро лабораториялардир. Ушбу лабораторияларда ИФА, иммуноблот, ПЦР, иммунологик, клиник, биокимёвий ва бактериологик текширувлар ўтказилади. Давлатимиз томонидан лабораторияларни тест-система ва реагентлар билан таъминлаш учун ҳар йили 8 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилмоқда.

— Касалликни аниқлаш ва даволашда қандай усуллардан фойдаланилмоқда?

— ОИВ аниқланган шахсларни даволашнинг дунёда тан олинган усули – ретровирусга қарши даволаш бўлиб, республикамизда беморларнинг 70 фоиздан ортиғи ушбу даволаш усули билан қамраб олинган.

— Пандемия даврида ОИВ инфекциясига чалинган беморлар билан ишлаш қай тартибда амалга оширилмоқда?

— Бу даврда чет элдан келган 261 394 нафар меҳнат мухожирлари ОИВ инфекциясига текширувлар билан қамраб олинди ва ОИВ аниқланган ҳолатларда диспансер назоратига олинди.

Пандемия шароитида беморларга қулайлик яратиш мақсадида ОИВ инфекцияли оналардан туғилган болаларга қуруқ сут аралашмалари ойлик эҳтиёжидан келиб чикиб, 3 ойлик заҳираси билан тарқатилди.

Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни, юқорида таъкидланганидек, ҳар йили 1 декабрда нишонланади.

Пандемия бизга яна бир бор соғлиқни сақлаш инсон ҳуқуқлари, гендер тенглиги, ижтимоий ҳимоя ва иқтисодий ўсиш каби бошқа муҳим масалалар билан чамбарчас боғлиқлигини кўрсатди. Шунинг учун, бу йил Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни шиори “Халқаро бирдамлик, умумий жавобгарлик” деб белгиланди.

 

 

54
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech