Янгиликлар

20 Ноя 2020

Франция ва Россияда COVID-19 тасдиқланган ҳолатлар 2 миллиондан ошди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 55 миллион 928 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 1 миллион 344 мингдан зиёд киши вафот этган. Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни 56 миллион 898 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 1 миллион 360 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 11,249 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (8,958 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (5,911 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Франция (2,027 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда Россия (2,015 миллиондан ортиқ).

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

49 Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech