Янгиликлар

52
Распечатать
01 Дек 2020

ЯНА 51 НАФАР КИШИДА КОРОНАВИРУС АНИҚЛАНДИ

2020 йил 1 декабрь coaт 12:30 га қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 73 145 (+51) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатлари Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар, Жиззах вилоятида 2 нафар, Қашқадарё вилоятида 1 нафар, Наманган вилоятида 5 нафар, Сурхондарё вилоятида 4 нафар, Фарғона вилоятида 9 нафар, Хоразм вилоятида 3 нафар, Тошкент вилоятида 6 нафар, Тошкент шаҳрида 16 нафар коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Юртимизда 70 337 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 198 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

52
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech