Янгиликлар

28
Распечатать
30 Ноя 2020

ЯНА 67 НАФАР КИШИДА COVID-19 ҚАЙД ЭТИЛДИ

2020 йил 30 ноябрь coaт 19:00 га қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 73 041 (+67) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг барча 67 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бугун айни пайтга қадар Андижон вилоятида 7 нафар, Жиззах вилоятида 3 нафар, Навоий вилоятида 6 нафар, Тошкент вилоятида 21 нафар, Тошкент шаҳрида 68 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 70 303 (+105) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

Ҳозирда мамлакатимизда 2130 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

28
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech