Янгиликлар

25
Распечатать
04 Сен 2020

ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛГАНЛАР 43 МИНГ НАФАРДАН ОШДИ

2020 йил 4 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 43 075 (+77) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 74 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 3 нафари Фарғона вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор, Сергели туманида яшаган 58 ёшли Ф.Е. (аёл) вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент вилоятида 107 нафар, Тошкент шаҳрида 89 нафар, Самарқанд вилоятида 14 нафар, Наманган вилоятида 12 нафар, Бухоро вилоятида 8 нафар, Навоий вилоятида ҳам 8 нафар, Қашқадарё вилоятида 7 нафар, Фарғона вилоятида 6 нафар, Жиззах вилоятида4 нафар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида1 нафар бемор тузалди. Шундай қилиб, юртимизда 40 432 (+256) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 304 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 368 нафари оғир, 179 нафари ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

25
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech