Янгиликлар

16 Окт 2020

ЮРТИМИЗНИНГ 12 ТА ҲУДУДИДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛДИ

2020 йил 16 октябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 62 484 (+113) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 16 нафари Андижон вилоятида, 15 нафари Наманган вилоятида, 13 нафари Сирдарё вилоятида, 11 нафари Тошкент шаҳрида, 11 нафари Хоразм вилоятида, 10 нафари Бухоро вилоятида, 8 нафари Фарғона вилоятида, 8 нафари Самарқанд вилоятида, 8 нафари Қашқадарё вилоятида, 5 нафари Сурхондарё вилоятида, 5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида ҳамда 3 нафари Навоий вилоятида коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги учун намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда юртимизда 59 429 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 536 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

15 Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech