Янгиликлар

19 Ноя 2020

КОРОНАВИРУСДАН КАСАЛЛАНИШЛАР СОНИ 71 МИНГДАН ОШДИ

2020 йил 19 ноябрь coaт 20:00га қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 71 006 (+85) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 4 нафари Хоразм вилоятида, 8 нафари Тошкент вилоятида, 73 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бугун айни пайтга қадар Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар, Бухоро вилоятида 9 нафар, Хоразм вилоятида 6 нафар, Қашқадарё вилоятида 14 нафар, Сурхондарё вилоятида 5 нафар, Тошкент вилоятида 23 нафар, Тошкент шаҳрида 73 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 68 254 (+131) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 150 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

16 Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech