Янгиликлар

37
Распечатать
13 Янв 2021

Вазир ўринбосари Самарқандда тиббиётнинг бирламчи бўғини ҳолатини ўрганди

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Э.Боситхонова Самарқанд вилоятида аҳолига бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Жойларда тиббий хизмат сифатини ошириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш жорий йилдаги энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида бу борадаги устувор йўналишлар белгилаб берилди. Жумладан, тиббиётнинг бирламчи бўғинини кучайтириш, айниқса, қишлоқ ва маҳаллаларда тиббий хизматни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш зарурлиги таъкидланди.

Президентимиз раислигида 2020 йил 6 ноябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам бу борада мутасаддиларга зарур вазифалар топширилганди. Шундан келиб чиқиб, бутун республика бўйича олиб борилаётган ишларни мониторинг қилиш, ҳудудий ижро вакилларига услубий ёрдам кўрсатиш мақсадида соғлиқни сақлаш вазирининг барча ўринбосарлари ҳудудларига бириктирилди. Жумладан, Э.Боситхонова Самарқанд вилоятига бириктирилган.

– Ўрганишлар давомида бирламчи тизимда олиб борилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратяпмиз – деди Э.Боситхонова. – Бугунги кунда аҳолини хатоловдан ўтказиш бўйича белгиланган ишлар давом этмоқда. Хатлов жараёнларини амалга оширишдаги энг муҳим жиҳатларни ҳудудий вакилларга тушунтирдик. Бу борадаги ишлар тизимли равишда
Вазир ўринбосари бирламчи бўғиндаги ишларнинг боришини Самарқанд шаҳридаги 4-оилавий поликлиника фаолияти билан танишишдан бошлади.

Поликлиникада аҳолини хатловдан ўтказиш бўйича ташкил қилинган бирламчи тиббий-санитария ёрдами фаолиятини ташкиллаштириш ва мувофиқлаштириш штаби ишини кузатиш жараёнида йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш, алоҳида эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар мутасаддиларга тушунтирилди.

– Поликлиникамиз ҳудуддаги 25 маҳалланинг 48 мингга яқин аҳолисига тиббий хизмат кўрсатади, – деди 4-оилавий поликлиника бош врачи Тўлқин Сувонов. – Бугунга келиб муассасамизда умумий амалиёт шифокорлари ўрнида оилавий шифокорлар фаолияти йўлга қўйилди ва ҳар бир маҳаллага бир нафардан оилавий шифокор ҳамда икки нафардан ҳамшира бириктирилди. Яқин кунларда ҳамширалар сони яна уч нафарга ошади. Айни пайтда аҳолини хатловдан ўтказиш жараёни давом этмоқда. Бунда аҳоли тўрт гуруҳга ажратилмоқда. Биринчиси, соғлом гуруҳ, иккинчиси хавф гуруҳи, учинчиси диспансер назоратида турган гуруҳ, тўртинчиси доимий равишда назоратга олинган гуруҳ ҳисобланади. Бугунги кунгача 78 фоиз аҳоли хатловдан ўтказилди. Хатлов жараёнида аҳоли ўртасида ортиқча вазн, гипертония, нотўғри овқатланиш оқибатидаги ошқозон-ичак касалликлари кўплиги аниқланди. Бу аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш лозимлигини талаб этади.

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Каттақўрғон шаҳри ва Иштихон туманларида ҳам бўлиб, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати билан билан танишди. Хизмат сифатини ошириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича зарур тавсиялар берди.

Манба: ЎзА.

37
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech