Янгиликлар

50
Распечатать
14 Янв 2021

Кеча ўлим кўрсаткичи яна юқори бўлди, ЖССТ маълумотига кўра сўнгги сутка давомида дунёда COVID-19 дан 12,2 минг нафардан ортиқ бемор вафот этди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 90 миллион 335 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 1 миллион 954 мингдан зиёд киши вафот этган (13.01.2021 йил Европа вақти билан соат 18:51 ҳолатига кўра). Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 593 409 янги ҳолати аниқланди, 12 295 нафар бемор вафот етди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (14.01.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:22 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 92 миллион 348 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 1 миллион 978 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 22,428 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (10,495 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (8,131 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (3,471 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (3,164 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 198 788, Ҳиндистонда 15 968, Бразилияда 25 822, Россияда 22 850, Буюк Британияда эса 45 533 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

50
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech