Янгиликлар

52
Распечатать
01 Дек 2020

ЖССТ: Антибиотиклар қабул қилиниши янги пандемияга олиб келиши мумкин!

Коронавирус пандемияси ортида антибиотикларнинг назоратсиз қабул қилиниши жорий пандемиядан анча ёмонроқ бўладиган янги пандемияга олиб келиши мумкин. Бундан ЖССТнинг Россиядаги вакили Мелита Вуйнович огоҳлантирди.

“Агар биз ҳозир антибиотикларни эҳтиёткорлик билан қабул қилмасак, унда коронавирус пандемиясидан кейин анча ёмонроқ пандемияга тўқнаш келишимиз мумкин”, деб айтган Вуйнович.

Мутахассиснинг таъкидлашича, антибиотикларни фақатгина шифокор кўрсатмаси билан қабул қилиш лозим. Шифокорлар эса ўз навбатида антибиотикларни қабул қилиш бўйича тавсияларга синчковлик билан эътибор беришлари керак.

ЖССТ вакилининг сўзларига кўра, ушбу янги пандемия “антибиотиклар ва вирусларга қарши воситаларга бардошли микроорганизмлар пандемияси” бўлади.

Вуйновичнинг фикрича, антибиотиклар пала-партиш қабул қилиниши сабабли бесамарга айланиши, бунинг натижасида эса одамларни юқумли касалликларга учраганларида даволашда қўллаш мумкин бўлган самарали воситалар қолмаслигига олиб келиши мумкин.

ЖССТ вакили, шунингдек, коронавирус пандемияси яқин орада якунланишига умидвор бўлмаслик кераклигини айтган. Унинг таъкидлашича, инсоният ушбу вирус билан яшашга ўрганиши лозим.

52
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech