Иностранные инвестиционные проекты

Распечатать

Амалга оширилиб келаётган лойиҳалар

  1. Ҳукумат кафолати остида умумий қиймати 882,9 млн долларни ташкил этувчи 12 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда (01.01.2022 йилга қадар 267,7 млн. доллар ўзлаштирилган) 2022 йилга ўзлаштириш режаси 135,7 млн. доллар режалаштирилган, йил якунига қадар 100% бажариш кутилмоқда.

Шунингдек, Бирлашган Араб Амирликларининг "Khalifa Bin Zayed Al Nahyan Foundation" жамғармасининг тўғридан-тўғри инвестициялар иштирокида Нукус шаҳрида аёллар ва болалар учун Шайх Халифа номидаги шифохонани барпо этилишида 4,6 млн. доллар ўзлаштирилди.

Жорий йилнинг I ярим йиллиги якунига кўра прогноз қилинган
28,94 млн. доллар миқдоридаги Ҳукумат кафолати остидаги инвестициялардан 30,68 млн. доллар инвестициялар ўзлаштирилди, прогноз кўрсатикичи 106 % га бажарилди.

 

  1. II ярим йилликда жами 105,62 млн. доллар инвестициялар ўзлаштирилиши кўзда тутилмоқда, шундан лойиҳалар кесимида:

- Кореянинг EDCF жамғармаси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “Катталар учун замонавий кўп тармоқли тиббиёт марказини барпо этиш” лойиҳаси (10,2 млн. доллар) бўйича бош пудратчини аниқлаш ва шартнома имзоланиши, “Ҳудудий тиббиёт муассасаларини замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш” лойиҳаси
(15,2 млн. доллар) бўйича Техник-иқтисодий асос ва Вазирлар Маҳкамаси қарори тасдиқланиши кутилмоқда;

- Қувайт Араб иқтисодий ривожлантириш жамғармаси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “Ўзбекистон Республикаси даволаш- профилактика муассасаларини гемодиализ тиббиёт ускуналари
ва урология муассасаларини тиббий жиҳозлар билан таъминлаш
” лойиҳаси (1,3 млн. доллар) бўйича консультантлар консорциуми ҳамда  “Кардиология марказини жиҳозлаш” лойиҳаси (5,3 млн. доллар)  доирасида тиббий асбоб-ускуналар етказиб берувчи компания билан шартномалар имзолаш кўзда тутилган;

- Ислом тараққиёти банки билан ҳамкорликда амалга оширилаётган  “Ихтисослаштирилган хирургия марказини жиҳозлаш” лойиҳаси
(11,0 млн. доллар
) доирасида тиббий асбоб-ускуналар етказиб берадиган компания билан ва “Ўзбекистон Республикаси онкология хизмати муассасаларини замонавий юқори технологияли ускуналар билан жиҳозлаш (2-боскич)” лойиҳаси (0,10 млн. доллар) бўйича консультантлар консорциуми билан шартнома имзоланиши кўзда тутилган;

- Саудия тараққиёт жамғармаси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “46 та туманлараро перинатал марказларини жиҳозлаш” лойиҳаси (5,2 млн. доллар) тиббий асбоб-ускуналар етказиб берувчи компания билан шартномалар имзоланиши кутилмоқда.

Германия KfW банкининг 45 млн. евро миқдорида “Рақамли соғлиқни сақлаш ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш” ҳамда 11,3 млн. евро миқдорида “Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказларини модернизация қилиш IV-босқич/ Миллий Референс Лабораториясини ташкил этиш” лойиҳаларининг техник-иқтисодий асослари экспертизадан ўтказилди, Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳалари ишлаб чиқилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech