Тадбирлар

92
Распечатать
12 Дек 2022

9 декабрь – халқаро коррупцияга қарши курашиш куни

2022 йилнинг 9 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида “9 декабрь – халқаро коррупцияга қарши курашиш куни”га бағишланган “Тиббиётда коррупцияга қарши курашиш – асосий мақсадимиз” мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг масъул ходими С.Маманов, вазирлик ва марказий аппарат раҳбарлари ҳамда ходимлари, тиббиёт муассасаларининг вакиллари иштирок этдилар. Йиғилишда тиббиёт соҳасида коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида амалга оширилган ишлар ҳамда аҳоли ўртасида тиббиётни “Коррупциясиз соҳа” сифатида танилиши борасида келгусида режалаштирилган тадбирлар муҳокама этилди.

92
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech