2020 йилнинг 21 ноябрь куни “Акушерлик ва гинекологиядаги долзарб масалалар. Муаммолар ва уларнинг ечимлари” мавзуида онлайн тарзда илмий-амалий видеоконференция ўтказилади.
Мазкур анжуманда коронавирус инфекцияси билан касалланган ҳомиладор аёлларни, COVID-19 инфекцияси бўлган ҳомиладорлардан туғилган чақалоқларни даволаш ва парваришлаш тактикаси, массив акушерлик қон кетишининг олдин олиш ва даволаш ҳамда бошқа акушерликдаги долзарб муаммолар хусусида сўз боради.
Ушбу анжуман Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази ва Тошкент тиббиёт академиясининг акушерлик ва гинекология кафедраси профессорлари иштирокида ўтказилади.
Мазкур видеоконференцияда онлайн тарзда иштирок этиш учун барча оналик ва болаликни муҳофаза қилиш муассасаларида фаолият кўрсатилаётган тиббий ходимлар таклиф этилади.
Конференцияни ўтказиш вақти: 9-00дан 15-00гача.
Анжуманда қатнашиш бепул.
Видеоконференцияга уланиш учун ҳавола: http://uzaig.uz/index.php/ru/for-experts/konferentsii-i-seminary