Соғлиқни сақлаш вазирлиги Антикоррупцион ҳафталик доирасида “Коррупциясиз соҳа” мавзусидаги “Очиқ эшиклар куни”га оммавий ахборот воситалари вакилларини таклиф қилади
Ўзбекистон Республикаси Cоғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш Агентлиги билан ҳамкорликда “9 декабрь - Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни”га бағишланган ҳафталик доирасида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида "Коррупциясиз соҳа" мавзусидаги “Очиқ эшиклар куни”ни ташкил қилмоқда.
Тадбир давомида Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолият очиқлигини таъминлаш, тиббиёт тизимида коррупцион ҳолатларни олдини олиш ва бартараф этиш, соҳада замонавий технологияларга асосланган рақамли иқтисодиётни жорий этган ҳолда инсон омилини камайтириб, шаффофликни таъминлаш борасида қилинаётган ишлар юзасидан вазирлик мутасаддилари томонидан ОАВ вакилларига маълумотлар тақдим этилади.
Тадбир иштирокчилари мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишлари мумкин.
Тадбирда иштирок этиш истагида бўлганлар келтирилган ариза шаклини 2 декабрга қадар тўлдиришлари сўралади.
Тадбир ўтказилиш жойи:
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Кичик ҳалқа йўли кўчаси, 2-уй.
Ўтказиш вақти:
2020 йил 4 декабрь соат 10:30 да.