Концепциялар

105
Распечатать
05 Фев 2021

Фарғона вилояти Бувайда туман тиббиёт бирлашмаси ҳудудидаги 150 кв.метр бўш ер майдонида давлат-хусусий шериклик асосида тиббий диагностика марказини ташкил этиш лойиҳаси юзасидан бошқа талабгорларга мазкур лойиҳасининг амалга оширилишидан манфаатдорлиги тўғрисида маълум қилиш таклифи

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
“Меd centr Buvaydа” масъулияти чекланган жамияти томонидан ташаббус қилинган Фарғона вилояти Бувайда туман тиббиёт бирлашмаси ҳудудидаги 150 кв.метр бўш ер майдонида давлат-хусусий шериклик асосида тиббий диагностика марказини ташкил этиш лойиҳаси (кейинги ўринларда - Лойиҳа)ни амалга оширишни режалаштирмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги барча манфаатдор томонларни Лойиҳанинг амалга оширилишидан манфаатдорлиги тўғрисида маълум қилиш таклифи тақдим этишларини сўрайди. Хусусий шерик мамлакатдаги ўсиб бораётган бозордан манфаат кўради ҳамда мамлакатда амалга ошириладиган давлат-хусусий шериклик лойиҳаларидан бирида иштирок этиш имкониятига эга бўлади.

Лойиҳа юзасидан хусусий шерикни танлаш Ўзбекистон Республикасининг “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 16 апрелдаги
ПҚ-4290-сон “Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 апрелдаги 259-сон “Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори талабларига биноан амалга оширилади.

Компаниялар Лойиҳанинг амалга оширилишидан манфаатдорлиги тўғрисида маълум қилиш таклифини тақдим этишлари сўралади. Лойиҳанинг амалга оширилишидан манфаатдорлиги тўғрисида маълум қилиш таклифи кўрсатиладиган тиббий хизматларнинг қисқача тавсифи билан иловадаги жадвални тўлдирилган ҳолда 2021 йилнинг 22 мартига қадар қуйидаги электрон почта манзилига юборилиши лозим.

 

 

Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги

Электрон почта манзили: info@minzdrav.uz

Телефон рақами: (+71) 239-46-43

Қуйидаги жадвал тўлдирилиши ва Лойиҳанинг амалга оширилишидан манфаатдорлиги тўғрисида маълум қилиш таклифи билан бирга тақдим этилиши керак:

 

Компаниянгиз тиббий хизматлар кўрсатадиган ҳудудларни санаб ўтинг

1-ҳудуд номи

2-ҳудуд номи …

Тиббий хизматлар кўрсатилиши бошланган сана. Давлат ва/ёки хусусий мижозларга хизмат кўрсатиладими?

   

Бир йилда мижозларга кўрсатилган тиббий хизматларнинг ўртача сонини киритинг (сўнгги икки йил учун маълумотларни)

   

Барча бўлимлардаги тўлиқ иш кунида ишлаётган врачлар сони

 

 

2019 ва 2020 йиллар учун тиббий хизматлар кўрсатишдан тушган умумий даромад

   

Компания активларининг соф қиймати*

 

 

* Активларнинг соф қиймати қуйидагича ҳисобланади – сотиб олиниши учун ариза берилган ва сотиб олинган акциядорлик капитали қўшув заҳиралар, айирув қайта баҳолаш учун заҳиралар қўшув бошқа кўзда тутилмаган ва ҳисобдан чиқарилмаган харажатлар қўшув иштирокчилар/акциядорлар ўртасида тақсимланмайдиган заҳиралар.

 

105
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech