Концепциялар

712
Распечатать
13 Июн 2022

"Ислом Фарм 707" МЧЖ

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги "Ислом Фарм 707" МЧЖ томонидан ташаббус қилинган Фарғона вилояти, Қува тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли ески бино-иншоотлари ва қаровсиз ер майдонида давлат-хусусий шериклик асосида тиббиёт марказини ташкил етиш лойиҳаси (кейинги ўринларда – Лойиҳа) амалга оширишни режалаштирмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги барча манфаатдор томонларни Лойиҳанинг амалга оширилишидан манфаатдорлиги тўғрисида маълум қилиш таклифи тақдим етишларини сўрайди. Хусусий шерик мамлакатдаги ўсиб бораётган бозордан манфаат кўради ҳамда мамлакатда амалга ошириладиган давлат-хусусий шериклик лойиҳаларидан бирида иштирок етиш имкониятига ега бўлади.
Лойиҳа юзасидан хусусий шерикни танлаш Ўзбекистон Республикасининг "Давлат-хусусий шериклик тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 16 апрелдаги ПҚ-4290-сон "Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 апрелдаги 259-сон "Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарори талабларига биноан амалга оширилади.
Компаниялар Лойиҳанинг амалга оширилишидан манфаатдорлиги тўғрисида маълум қилиш таклифини тақдим етишлари сўралади. Лойиҳанинг амалга оширилишидан манфаатдорлиги тўғрисида маълум қилиш таклифи кўрсатиладиган тиббий хизматларнинг қисқача тавсифи билан иловадаги жадвални тўлдирилган ҳолда 2022 йилнинг 28-июлга қадар қуйидаги електрон почта манзилига юборилиши лозим.

Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги

Електрон почта манзили: info@ssv.uz

Телефон рақами: (+99871) 239-46-13

712
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech