Концепциялар

454
Распечатать
13 Июн 2022

"Мулки Азизбек Шоди" МЧЖ

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги "Мулки Азизбек Шоди" МЧЖ томонидан ташаббус қилинган Фарғона вилояти, Сўх тумани тиббиёт бирлашмаси балансидаги марказий шифохонаси ҳудудида мавжуд фойдаланилмай турган 1 қаватли ошхона биноси ўрнида давлат-хусусий шериклик асосида физиотерапия марказини ташкил етиш лойиҳаси (кейинги ўринларда – Лойиҳа) амалга оширишни режалаштирмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги барча манфаатдор томонларни Лойиҳанинг амалга оширилишидан манфаатдорлиги тўғрисида маълум қилиш таклифи тақдим етишларини сўрайди. Хусусий шерик мамлакатдаги ўсиб бораётган бозордан манфаат кўради ҳамда мамлакатда амалга ошириладиган давлат-хусусий шериклик лойиҳаларидан бирида иштирок етиш имкониятига ега бўлади.
Лойиҳа юзасидан хусусий шерикни танлаш Ўзбекистон Республикасининг "Давлат-хусусий шериклик тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 16 апрелдаги ПҚ-4290-сон "Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 апрелдаги 259-сон "Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарори талабларига биноан амалга оширилади.
Компаниялар Лойиҳанинг амалга оширилишидан манфаатдорлиги тўғрисида маълум қилиш таклифини тақдим етишлари сўралади. Лойиҳанинг амалга оширилишидан манфаатдорлиги тўғрисида маълум қилиш таклифи кўрсатиладиган тиббий хизматларнинг қисқача тавсифи билан иловадаги жадвални тўлдирилган ҳолда 2022 йилнинг 28-июлга қадар қуйидаги електрон почта манзилига юборилиши лозим.

Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги

Електрон почта манзили: info@ssv.uz

Телефон рақами: (+99871) 239-46-13

454
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech