Концепциялар

377
Распечатать
30 Авг 2022

Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали ҳудудидаги бўш ер майдонида давлат-хусусий шериклик асосида реабилитация ва телемедицина марказини ташкил этиш юзасидан бошқа талабгорларга мазкур лойиҳанинг амалга оширилишидан манфаатдорлиги тўғрисида

МАЪЛУМ ҚИЛИШ ТАКЛИФИ

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
“TRUST COOPERATION POWER” МЧЖ томонидан ташаббус қилинган Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали ҳудудидаги бўш ер майдонида давлат-хусусий шериклик асосида реабилитация ва телемедицина марказини ташкил қилиш этишни режалаштирмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги барча манфаатдор томонларни Лойиҳанинг амалга оширилишидан манфаатдорлиги тўғрисида маълум қилиш таклифи тақдим этишларини сўрайди. Хусусий шерик мамлакатдаги ўсиб бораётган бозордан манфаат кўради ҳамда мамлакатда амалга ошириладиган давлат-хусусий шериклик лойиҳаларидан бирида иштирок этиш имкониятига эга бўлади.

Лойиҳа юзасидан хусусий шерикни танлаш Ўзбекистон Республикасининг “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 16 апрелдаги ПҚ-4290-сон “Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 апрелдаги 259-сон “Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори талабларига биноан амалга оширилади.

Компаниялар Лойиҳанинг амалга оширилишидан манфаатдорлиги тўғрисида маълум қилиш таклифини тақдим этишлари сўралади. Лойиҳанинг амалга оширилишидан манфаатдорлиги тўғрисида маълум қилиш таклифи иловадаги жадвални тўлдирилган ҳолда 2022 йилнинг 13 октябрь санасига қадар қуйидаги электрон почта манзилига юборилиши лозим.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Электрон почта манзили: info@ssv.uz, pppdd@ssv.uz

Телефон рақами: (+99871) 241-86-13

377
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech