Концепциялар

140
Распечатать
31 Авг 2021

Самарқанд вилояти Самарқанд тумани “Оҳалик” қишлоғида жойлашган вилоят болалар махсуслашган сиҳатгоҳининг 4-бўлими бинолари негизида давлат-хусусий шериклик асосида реабилитация марказини ташкил этиш лойиҳаси юзасидан бошқа талабгорларга мазкур лойиҳанинг амалга оширилишидан манфаатдорлиги тўғрисида маълум қилиш таклифи

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
“GARDEN GOLD 001” МЧЖ томонидан ташаббус қилинган Самарқанд вилояти Самарқанд тумани “Оҳалик” қишлоғида жойлашган вилоят болалар махсуслашган сиҳатгоҳининг 4-бўлими бинолари негизида давлат-хусусий шериклик асосида реабилитация марказини ташкил этиш лойиҳаси (кейинги ўринларда - Лойиҳа)ни амалга оширишни режалаштирмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги барча манфаатдор томонларни Лойиҳанинг амалга оширилишидан манфаатдорлиги тўғрисида маълум қилиш таклифи тақдим этишларини сўрайди. Хусусий шерик мамлакатдаги ўсиб бораётган бозордан манфаат кўради ҳамда мамлакатда амалга ошириладиган давлат-хусусий шериклик лойиҳаларидан бирида иштирок этиш имкониятига эга бўлади.

Лойиҳа юзасидан хусусий шерикни танлаш Ўзбекистон Республикасининг “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 16 апрелдаги
ПҚ-4290-сон “Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 апрелдаги 259-сон “Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори талабларига биноан амалга оширилади.

Компаниялар Лойиҳанинг амалга оширилишидан манфаатдорлиги тўғрисида маълум қилиш таклифини тақдим этишлари сўралади. Лойиҳанинг амалга оширилишидан манфаатдорлиги тўғрисида маълум қилиш таклифи иловадаги жадвални тўлдирилган ҳолда 2021 йилнинг 15 окябрига қадар қуйидаги электрон почта манзилига юборилиши лозим.

 

Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги

Электрон почта манзили: info@ssv.uz

Телефон рақами: (+99871) 239-46-43

140
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech