Концепциялар

450
Распечатать
09 Июн 2022

Қорақалпоғистон Республикаси Елликқалъа тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли собиқ 62-сонли ҚОП биноси негизида давлат-хусусий шериклик асосида тиббий диагностика марказини ташкил етиш лойиҳаси юзасидан бошқа талабгорларга мазкур лойиҳанинг амалга оширилишидан манфаатдорлиги тоғрисида маълум қилиш таклифи

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги "Гулшод Шифо" ХК томонидан ташаббус қилинган Қорақалпоғистон Республикаси, Елликқалъа тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли собиқ 62-сонли ҚОП биноси негизида давлат-хусусий шериклик асосида тиббий диагностика марказини ташкил етиш лойиҳаси (кейинги ўринларда – Лойиҳа) амалга оширишни режалаштирмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги барча манфаатдор томонларни Лойиҳанинг амалга оширилишидан манфаатдорлиги тўғрисида маълум қилиш таклифи тақдим етишларини сўрайди. Хусусий шерик мамлакатдаги ўсиб бораётган бозордан манфаат кўради ҳамда мамлакатда амалга ошириладиган давлат-хусусий шериклик лойиҳаларидан бирида иштирок етиш имкониятига ега бўлади.

Лойиҳа юзасидан хусусий шерикни танлаш Ўзбекистон Республикасининг "Давлат-хусусий шериклик тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 16 апрелдаги ПҚ-4290-сон "Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 апрелдаги 259-сон "Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарори талабларига биноан амалга оширилади.

Компаниялар Лойиҳанинг амалга оширилишидан манфаатдорлиги тўғрисида маълум қилиш таклифини тақдим етишлари сўралади. Лойиҳанинг амалга оширилишидан манфаатдорлиги тўғрисида маълум қилиш таклифи кўрсатиладиган тиббий хизматларнинг қисқача тавсифи билан иловадаги жадвални тўлдирилган ҳолда 2022 йилнинг 24-июлга қадар қуйидаги електрон почта манзилига юборилиши лозим.

Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги

Електрон почта манзили: info@ssv.uz

Телефон рақами: (+99871) 239-46-13

450
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech