Хабарнинг ҳолатини текшириш
Мурожаат йўллаш
Вазирлик фаолияти буйича ягона телефон хамда ишонч телефони
«Ягона хамда ишонч телефонлари» ни шакллантириш регламенти
Умумий тартиб
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида “Ягона ҳамда ишонч телефонлари” билан ишлашни тартибга солувчи шакллантириш тартиби тўғрисидаги қўлланма” Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 30 май № 237 рақамли қарори билан таъкидланди.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги таркибидаги бўлинмаларнинг ишонч телефонлари инсон саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича инсон ҳуқуқларини ҳимоялаш, инсон саломатлигини сифатли ҳимоя қилиш даражасини мунтазам назорат қилиш, тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини янада ошириш, соғлиқни сақлаш тизими ходимларининг ножўя ҳаракатланишига йўл қўймаслик мақсадида ишонч телефонлари жорий этилди.
Ягона ҳамда ишонч телефонлари Тошкент шаҳридаги республика, вилоят, туманлар даражасида фаолият кўрсатаётган бошқарма идораларида шакллантирилмоқда.
Ягона ҳамда ишонч телефонлари мижозлар билан турли хил зиддиятларни ўз вақтида бартараф қилиш учун соғлиқни сақлаш муассасаларида фаолият кўрсатаётган ходимларнинг ноқонуний ҳаракатлари тўғрисидаги маълумотлар бўйича қабул, рўйхатдан ўтказиш ҳисобланади.
“Ягона ҳамда ишонч телефони” ишлаш режими
Тўғридан-тўғри шаҳар абонентлик ишонч телефонлари рақамларни автомат тарзда хотирасида сақлайди ва ахборотни рўйхатдан ўтказувчи дастурий-техник воситалар ўрнатилган. Хабарларни қабул қилиш навбатчи ходимлар томонидан туну-кун амалга оширилади.
Хабарларни кўриб чиқиш муддати
Агар фуқаролар томонидан соғлиқни сақлаш ходимлари иштирокида амалга оширилган хабарлар, аҳоли учун соғлиқни сақлаш муҳофазаси бўйича қонун тартибини таъминлаш, шунингдек беморларга, ходимларга нисбатан амалга оширилган ҳуқуқбузарликлар тўғрисида бошқарма идоралари бошлиқларига баён қилинади.
Хабарларни кўриб чиқиш муддати бошқарма идоралари раҳбарлари томонидан аниқлаштирилади. Хабарлар уларнинг ҳар бирига шахсан масалани ечиш тартиби, жавобгар шахс кўрсатилган ҳолда етказилади.
Агар қабул қилинган ариза ёки шикоятларни ҳал қилиш учун зарурий махсус тадбирлар амалга оширилиши керак бўлса, ёки қўшимча материаллар, тадбирлар талаб қилинган ҳолда, хабар бўйича жавоб бир оз чўзилиши мумкин. Бу жараён бир ойдан кам бўлмаган ҳолда, хабар бўйича топшириқ берилган раҳбар томонидан кўриб чиқилиши лозим.
Қайдномаларни сақлаш муддати
“Ягона хамда ишонч телефони” фаолиятини ташкиллаштириш бўйича жавобгар шахслар мунтазам равишда телефонга қолдирилган хабарларни эшитади ва хабарни рўйхатдан ўтказиш тартибининг тўғрилигини назорат қилади. Телефонга қолдирилган қайдлар муддати 30 кундан ошмаслиги керак.
“Ягона ҳамда ишонч телефони” абонент телефонининг ўзгартирилиши
“Ягона ҳамда ишонч телефони” абонентлик телефонини ўзгариши ҳолатларида 3 кун ичида бу ҳақда хабар берилади.
Маълумотлар тақдим этиш
“Ягона ҳамда ишонч телефон”лари бўйича хабарларни қабул қилишни амалга оширувчи навбатчи ходимларга, Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида жойлашган давлат идоралар. Даволаш-профилактик муассасалари манзиллари, телефонлари тақдим этилиши зарур ҳисобланади. Шунингдек “Ягона ҳамда ишонч телефони” бўйича мурожаат қилган шахсни холисона хабардор қилиш учун зарурий адабиётлар ва маълумотлар бўлиши керак.
Хабарларни қабул қилиш ва рўйхатдан ўтказиш (маълумот)
- “Ягона ҳамда ишонч телефони” бўйича рўйхатга олиш хабарлар ва бевосита қабуллар “Ягона ҳамда ишонч телефони”дан тушган мурожаатларнинг махсус қайд журнали билан амалга оширилади.
- Хабарни қабул қилувчи навбатчи ўзининг исм-фамилиясини ва мансаби билан тўлиқ таништириши керак бўлади.
- Телефон орқали берилган консультациядан кейин фуқароларнинг исм-фамилиялари махсус қайд журналига ўрнатилган тартибда белгилаб қўйилади. Агар фуқаролар аризаси ёзма жавобни талаб қилса, бу ҳолатда мурожаатчининг почта манзили ва телефонларини тўлиқ ёзиб қолиш лозим.
- Агар фуқаролар соғлиқни сақлаш ходимлари иштирокида амалга оширилган ҳаракатлар тўғрисида хабар берсалар ва ушбу хабарлар соғлиқни сақлаш муҳофазасидаги қонунчиликнинг бузилиши ва йўл қўйилган хатоликлар тўғрисида бўлса, бундай ҳолда хабар Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ тарзда қабул қилинади ва рўйхатдан ўтказилади. Бундай ҳолатда ахборот “Ягона ҳамда ишонч телефони” бўйича тушган хабарлар ҳақидаги баённомалар расмийлаштирилади.
- Агар мурожаатчи соғлиқни сақлаш фаолиятига таалуқли бўлмаган хабарлар бўйича мурожаат қилса, бу ҳолатда навбатчи томонидан мувофиқ муассаса телефони ва жавобгар шахсининг алоқа телефонлари ҳақида хабар берилади.
- Соғлиқни сақлаш ходимларининг ҳуқуқларини бузиш белгилари мавжуд бўлган аноним маълумотлар мурожаатлар қайд журналига киритилади ва Назорат инспекцияси ёки зарурият туғилганда ҳуқуқни ҳимоя қилиш идораларига тақдим этилади.
Қуйида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлимларига фаолияти бўйича ягона телефони ҳамда ишонч телефонлари кўрсатилган. Сиз ушбу ягона телефон хамда ишонч телефонларига қўнғироқ қилиб, ўзингизни қизиқтирган саволларингизга жавоб олишингиз мумкин.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан "1003" оягона қисқа рақамли Call-марказ ишга туширилди. Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ масалаларда саволларингиз бўлса, ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигидан ҳавотир олаётган бўлсангиз, шу рақамга қўнғироқ қилиб, мутахассислардан тиббий асосланган жавоблар ва тавсияларни олишингиз мумкин. Call-марказ туну кун хизматингизда бўлади.
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш Вазирлиги
+998 (71) 203-15-19
иш тартиби - душанба кунидан жума кунигача (жума куни хам) (байрам кунларидан ташкари) соат 9.00 дан 13.00 гача ва 14.00 дан 18.00 гача соғлиқни сақлаш органларининг масъул ходимлари томонидан қабул қилинади.
Қорақалпоғистон Республикаси | +998 (61) 226-00-48 | |
Андижон вилояти | +998 (74) 228-25-86 +998 (74) 228-42-84 |
|
Бухоро вилояти | +998 (65) 221-21-81 | |
Жиззах вилояти | +998 (72) 226-06-03 +998 (72) 226-03-73 |
|
Қашқадарё вилояти | +998 (78) 771-03-41 | |
Навоий вилояти | +998 (79) 220-47-65 +998 (79) 225-12-24 |
|
Наманган вилояти | +998 (69) 234-32-34 | |
Самарқанд вилояти | +998 (66) 233-35-56 +998 (66) 233-56-58 |
|
Сирдарё вилояти | +998 (67) 235-01-61 +998 (67) 225-05-33 |
|
Сурхондарё вилояти | +998 (76) 223-10-72 | |
Фарғона вилояти | +998 (73) 224-96-16 | |
Хоразм вилояти | +998 (62) 223-05-92 +998 (62) 223-06-30 |
|
Тошкент вилояти | +998 (71) 250-40-56 | |
Тошкент шаҳри | +998 (71) 233-65-71 | |
Бектемир тумани | +998 (71) 295-02-05 +998 (71) 295-12-33 |
|
Мирзо-Улуғбек тумани | +998 (71) 264-53-10 | |
Миробод тумани | +998 (71) 256-17-24 | |
Сергелий тумани | +998 (71) 258-38-01 | |
Олмазор тумани | +998 (71) 240-30-88 | |
Учтепа тумани | +998 (71) 272-99-58 | |
Яшнабод тумани | +998 (71) 289-57-76 +998 (71) 289-57-79 |
|
Чилонзор тумани | +998 (71) 273-38-19 +998 (71) 273-60-12 +998 (71) 273-59-48 |
|
Шайхонтоҳур тумани | +998 (71) 249-63-80 | |
Юнусобод тумани | +998 (71) 223-19-81 | |
Яккасарой тумани | +998 (71) 253-28-36 +998 (71) 280-53-95 |