Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Аҳолига гематология ва онкология хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида
Гематология ва онкология йўналишларида амалга оширилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш, мазкур соҳада аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати, кўлами ва самарадорлигини ошириш, беморлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда уларни зарур дори воситалари билан узлуксиз таъминлаш, шифохоналарни замонавий диагностика лабораториялари ва тиббий техникалар билан жиҳозлаш мақсадида:
- Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Арнасой кўчасида янги барпо этилган тиббиёт муассасаси биноларига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул жойлаштирилсин.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев):
Қурилиш вазирлиги (Б. Зокиров) ва Молия вазирлиги (Т. Ишметов) билан биргаликда 2021 йил 1 сентябрга қадар янги биноларни замонавий талаблар асосида, хусусан уларда катталар ва болалар учун алоҳида жарроҳлик, жонлантириш, интенсив терапия, трансфузиология ва трансплантология бўлимлари, шунингдек, радио диагностика ва радио даволаш бўлимлари, бактериологик лаборатория, махсус овқат тайёрлаш бўлинмасини, болаларга таълим олиш имкониятини яратишни назарда тутган ҳолда қуриш ишлари олиб борилиши ва тиббий техникалар билан жиҳозланишини таъминласин;
Молия вазирлиги (Т. Ишметов) билан биргаликда Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази янги биноларга жойлаштирилаётганлигини инобатга олган ҳолда унинг тузилмаси, штатлар жадвали ва харажатлар сметасини қайта кўриб чиқиб, тасдиқласин.
- Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузурида Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Белгилансинки:
2022 йил 1 январдан бошлаб Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази таркибидан чиқарилиб, мустақил марказ сифатида фаолият юритади;
Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Арнасой кўчасида янги барпо этилган тиббиёт муассасаси биноларидан бирига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул жойлаштирилади;
2021-2022 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларининг болалар гематологияси бўлими негизида умумий штатлар ва стационар ўринлар доирасида Болалар гематологияси ва онкологияси бўлимлари ташкил этилади.
- Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж. Артикходжаев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (У. Собиров), Молия вазирлиги (Т. Ишметов) ва Қурилиш вазирлиги (Б. Зокиров) 2021 йил 1 сентябрга қадар Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази учун Тошкент тиббиёт академияси клиникасининг бўш турган ҳудудида замонавий янги бино-иншоотлар комплексини қуриш ва жиҳозлаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқсин.
- Республика гематология, онкология ва радиология марказлари фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳи таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ишчи гуруҳи (Б. Мусаев):
2021 йил 1 сентябрга қадар Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Арнасой кўчасида янги барпо этилган тиббиёт муассасаси негизида 300 ўринли замонавий Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази фаолияти илғор хорижий тиббиёт муассасаларининг тажрибасидан келиб чиққан ҳолда йўлга қўйилишини;
икки ой муддатда Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантириш, салоҳиятли кадрлар билан таъминлаш ва жиҳозлаш концепциясининг ишлаб чиқилишини;
Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази фаолиятини ташкил этишга хорижий экспертлар ва етакчи илмий-тадқиқот муассасалари жалб қилиниши, молиявий, ташкилий ва бошқа зарур чоралар амалга оширилишини;
суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини кўчириб ўтказиш амалиётини биринчи босқичда Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказида, кейинчалик эса Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида ҳам жорий этилишини;
Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази учун қуриладиган бино-иншоотлар комплекси соҳадаги илғор хорижий тиббиёт муассасаларининг тажрибасини инобатга олган ҳолда ташкил этилишини;
марказлар жойлаштириладиган биноларни таъмирлаш ва жиҳозлаш стандартлари ушбу соҳадаги илғор хорижий тиббиёт муассасалари тажрибаси асосида ишлаб чиқилишини ҳамда жиҳозланишини таъминласин.
- Молия вазирлиги (Т. Ишметов) онкология ёрдамини такомиллаштириш ва онкология хизматини янада ривожлантириш билан боғлиқ харажатлар учун Давлат бюджетидан 2021 йилда қўшимча 60 млрд сўм ҳамда 2022 йилдан бошлаб 125 млрд сўмдан кам бўлмаган миқдорда маблағ ажратилишини таъминласин.
- Белгилансинки, 2022 йил 1 январдан бошлаб қизлар ва аёллар орасида онкологик касалликлар тарқалишининг олдини олиш ва эрта диагностика қилиш қуйидаги миллий дастурлар асосида амалга оширилади:
9 — 14 ёшдаги ўсмир қизларни одам папилломаси вирусига қарши вакцина билан эмлаш;
30 — 55 ёшдаги аёллар орасида бачадон бўйни ва 45 — 65 ёшдаги аёллар орасида кўкрак бези саратони скрининги.
Молия вазирлиги (Т. Ишметов) 2022 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда мазкур бандда кўзда тутилган харажатларни молиялаштириш учун зарур маблағларни назарда тутсин.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлари мазкур бандда белгиланган қизлар ва аёллар орасида онкологик касалликлар тарқалишининг олдини олиш ва эрта диагностика қилиш миллий дастурларини тегишли ҳудудларда самарали ва тўлиқ ижросини таъминлашга ҳамда ажратилаётган маблағларнинг манзилли ишлатилишига шахсан масъул ҳисобланади.
- Туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларининг «Аёллар маслаҳатхона»лари таркибида мунтазам равишда аёллар орасида кенг кўламли бирламчи текширишларни амалга оширадиган «Онко-назорат» (Cancer-назорат) хоналари ташкил этилсин.
Белгилансинки:
ушбу хоналар 2022 йил 1 январдан бошлаб ҳудудий соғлиқни сақлаш умумий бюджет фонди доирасида ташкил этилади;
ушбу хоналардаги текширувлар сифати Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан махсус ахборот бошқаруви тизими орқали назорат қилинади.
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Э. Баситханова) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:
икки ой муддатда мазкур қарорнинг 7-бандида белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича манзилли дастурларни ишлаб чиқсин;
2021 йил якунига қадар «Онко-назорат» (Cancer-назорат) хоналарида фаолият кўрсатувчи шифокорларни тайёрлаш ишларини якунласин;
2022 йил 1 январга қадар «Онко-назорат» (Cancer-назорат) хоналарининг зарур тиббий техникалар билан жиҳозланишини таъминласин.
- Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари:
«Онко-назорат» (Cancer-назорат) хоналари ташкил этилишига шахсан жавобгар ҳисобланади;
ўз ҳудудларида гематологик ва онкологик касалликларни эрта аниқлаш ҳамда муваффақиятли даволаш кўрсаткичларининг ошиши, касаллик оқибатида юз берадиган ўлим ҳолатининг камайишига эришилганлиги улар фаолиятининг самарадорлигини баҳолашда асосий мезонлардан бири сифатида эътироф этилади.
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев) ва Давлат божхона қўмитаси (М. Азимов) икки ҳафта муддатда, истисно тариқасида, 2019 — 2021 йилларда тузилган (тузиладиган) шартномалар асосида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буюртмасига мувофиқ импорт қилинган тиббий буюм ва техникалар, дори воситалари «Эркин муомалага чиқариш» божхона режимида расмийлаштирилишини таъминласин.
- Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ҳудудларда гематология ва онкология хизматлари сифатини ошириш, ҳудудий кўп тармоқли тиббиёт марказлари ва онкология диспансерлари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида 2-иловага мувофиқ тасдиқланадиган тиббий техникалар ва сарф материалларини марказлаштирилган тартибда харид қилиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ушбу бандда назарда тутилган зарур маблағларнинг 40 фоизи 2021 йил 15 июнга қадар, қолган 60 фоизи 2021 йил 1 октябрга қадар маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармасига ўтказилишини таъминласин.
Молия вазирлиги (Т. Ишметов), зарур ҳолларда, ушбу бандда кўрсатилган тиббий техникаларни харид қилиш харажатлари учун Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан 2022 йил 1 июнга қадар қайтариб бериш шарти билан бюджет ссудаларини ажратсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
- Соғлиқни сақлаш вазирлигига мазкур қарорнинг 11-бандида харид қилиниши белгиланган тиббий техникаларни етказиб бериш ҳақидаги импорт шартномаларини «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУКда комплекс экспертизадан ўтказган ҳамда контракт тузилганлиги тўғрисидаги ахборотни махсус ахборот порталига жойлаштирган ҳолда, энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли билан тўғридан-тўғри тузишга рухсат берилсин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги ПФ-6311-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2021 й., 06/21/6311/0861-сон)
- 2021 йил 1 июлдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:
гематология, онкология, клиник иммунология, трансфузиология ва шу соҳадаги лаборатория йўналишлари бўйича ёш мутахассисларнинг хориждаги етакчи илмий ва тиббиёт марказлари иш жойларида малака ошириши ва стажировка ўташи билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджети ҳамда Онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлиқ қоплаб берилади;
беморларнинг онкология ва гематологияга ихтисослаштирилган давлат тиббиёт муассасалари йўлланмалари асосида позитрон-эмиссион томография текширувидан ўтиши билан боғлиқ харажатлари Давлат бюджетидан қопланади;
онкологик ва гематологик беморларнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан республика ихтисослаштирилган марказларига темир йўл ва авиатранспорт воситалари орқали келиши билан боғлиқ харажатлар тегишли маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобидан тўлиқ қоплаб берилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (У. Собиров), Молия вазирлиги (Т. Ишметов) ва Транспорт вазирлиги (И. Маҳкамов) бир ой муддатда мазкур бандда белгиланган харажатларни давлат томонидан қоплаб бериш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Иноятов, У. Собиров, Э. Баситханова) уч ой муддатда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсиялари, гематологик ва онкологик касалликларни камайтириш бўйича ижобий тажрибага эга хорижий давлатлар тажрибаси асосида қуйидагиларни назарда тутувчи гематологик ва онкологик касалликларни эрта аниқлаш дастурини тасдиқласин:
бирламчи бўғин шифокорларининг гематологик ва онкологик касалликлар тўғрисидаги ҳушёрлигини ошириш бўйича қисқа муддатли семинар-тренинглар ўтказиш;
тиббиёт бирлашмалари лабораторияларининг аниқлик даражасини ошириш, лаборатория шифокорларининг анализларни таҳлил қилиш малакасини ошириш;
аҳолининг онкогематологик саводхонлигини ошириш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини жадаллаштириш.
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А. Ходжаев), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Хаджаев) ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А. Кўчимов) Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда гематологик ва онкологик касалликларни эрта диагностика қилишнинг афзалликларини акс эттирувчи аниқ рақамлар, ҳаётий мисоллар ёрдамида қисқа метражли видео ролик, қўлланмалар тайёрлаш ва жамоатчиликка етказиш бўйича зарур чораларни кўрсин.
- 2021-2022 йиллар давомида аҳоли орасида гематологик ва онкологик касалликларни эрта аниқлаш, беморларни даволаш ва уларнинг профилактикасини кучайтириш учун хорижий грантлар, техник ва бошқа ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб этишнинг мақсадли кўрсаткичлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳамда инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Б. Абидов мазкур қарорга 3-иловада назарда тутилган мақсадли кўрсаткичларга эришилиши учун шахсан масъул ва жавобгар этиб белгилансин.
Бош вазир ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири С. Умурзаков:
мазкур қарорга 3-иловада назарда тутилган мақсадли кўрсаткичларнинг ижроси тўғрисида ҳар чорак якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб борсин;
аҳоли, хусусан Оролбўйи минтақасидаги болалар орасида гематологик ва онкологик касалликларни эрта аниқлаш, беморларни даволаш ва уларнинг профилактикасини кучайтириш учун тизимли равишда грант маблағларини жалб этиш чораларини кўрсин.
- Гематологик, онкологик ва ирсий иммунологик касалликларга чалинган фуқароларга кўрсатилаётган тиббий хизматлар самарадорлиги ва сифатини ошириш мақсадида беморларнинг электрон рўйхатини юритиш тизими жорий этилсин.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Азизов) Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О. Пекось) билан биргаликда 2021 йил якунига қадар беморларнинг электрон рўйхатини, жумладан унда гематологик ва онкологик беморлар рўйхатини шакллантириш, уларнинг электрон тиббий карталарини юритиш ва беморларни даволаш жараёнларини кузатиш имкониятлари яратилишини назарда тутган ҳолда ишлаб чиқсин.
- Гематология ва онкология хизматларини янада ривожлантиришга йўналтирилган чора-тадбирлар режаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги (У. Собиров):
а) икки ой муддатда:
гематология ва онкология касалликларини даволашда фойдаланиладиган дори воситалари рўйхатини, уларнинг самарадорлигини ҳисобга олган ҳолда, қайта кўриб чиқсин ва ҳар йили янгилаб борсин;
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
б) уч ой муддатда Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (С. Кариев) билан биргаликда онкологик беморларнинг даволаб бўлмайдиган босқичида уларга наркотик ва психотроп воситаларни буюриш тартибини соддалаштириш, шунингдек, оғриқ қолдирувчи наркотик ноинъекцион воситаларни амалиётга татбиқ этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;
в) 2022 йил 1 мартга қадар катталар ва болаларда гематологик, онкологик ва иммунологик касалликларни ташхислаш, даволаш ҳамда беморларга паллиатив ёрдам кўрсатиш стандартлари ва клиник протоколларини Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсиялари асосида қайта ишлаб чиқсин.
- Мазкур қарор ижросини самарали ташкил этишга шахсий жавобгар этиб соғлиқни сақлаш вазири А.М. Хаджибаев ва унинг ўринбосари У.Ю. Собиров белгилансин.
Қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Б.М. Мусаев ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Л.Н. Тўйчиев зиммасига юклансин.
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан ҳар чорак якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот бериб борилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 27 май,
ПҚ-5130-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 майдаги ПҚ-5130-сон қарорига
1-ИЛОВА
Республика гематология, онкология ва радиология марказлари фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳи
ТАРКИБИ
Б. Мусаев |
— |
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Ишчи гуруҳи раҳбари |
Ж. Артикходжаев |
— |
Тошкент шаҳар ҳокими, Ишчи гуруҳи раҳбарининг ўринбосари |
А. Хаджибаев |
— |
соғлиқни сақлаш вазири |
Т. Ишметов |
— |
молия вазири |
Б. Закиров |
— |
қурилиш вазири |
У. Собиров |
— |
соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари |
А. Ортиқов |
— |
Давлат активларини бошқариш агентлиги директори |
М. Тилляшайхов |
— |
Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази директори |
М. Исламов |
— |
Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази директори |
Лавозими бўйича |
— |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ихтисослаштирилган тиббий хизматларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи, Ишчи гуруҳи котиби |
Изоҳ: Ишчи гуруҳи аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юклатилган шахслар киритилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 майдаги ПҚ-5130-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳудудларда гематология ва онкология хизматлари сифатини ошириш учун харид қилинадиган тиббий техникалар ва сарф материаллари
РЎЙХАТИ
Т/р |
Ҳудудлар |
Мобиль маммограф |
Онкомаркерни аниқлаш реактив тўплами |
Камерали микроскоп |
Қон компонентини ажратиш сепаратори |
Иммуногистокимёвий тадқиқотлар ўтказиш ускунаси ва реактив тўплами |
|||||
сони |
сумма (млн сўм) |
сони |
сумма (млн сўм) |
сони |
сумма (млн сўм) |
сони |
сумма (млн сўм) |
сони |
сумма (млн сўм) |
||
1. |
Қорақалпоғистон Республикаси |
1 |
4 000 |
23 |
34,5 |
3 |
325 |
1 |
600 |
1 |
1 750 |
2. |
Андижон вилояти |
1 |
4 000 |
23 |
34,5 |
3 |
325 |
1 |
600 |
1 |
1 750 |
3. |
Бухоро вилояти |
23 |
34,5 |
3 |
325 |
1 |
600 |
1 |
1 750 |
||
4. |
Жиззах вилояти |
1 |
4 000 |
20 |
30,0 |
3 |
325 |
1 |
600 |
1 |
1 750 |
5. |
Қашқадарё вилояти |
1 |
4 000 |
20 |
30,0 |
3 |
325 |
1 |
600 |
1 |
1 750 |
6. |
Навоий вилояти |
1 |
4 000 |
20 |
30,0 |
3 |
325 |
1 |
600 |
1 |
1 750 |
7. |
Наманган вилояти |
1 |
4 000 |
20 |
30,0 |
3 |
325 |
1 |
600 |
1 |
1 750 |
8. |
Самарқанд вилояти |
1 |
4 000 |
23 |
34,5 |
3 |
325 |
1 |
600 |
1 |
550 |
9. |
Сурхондарё вилояти |
1 |
4 000 |
20 |
30,0 |
3 |
325 |
1 |
600 |
1 |
1 750 |
10. |
Сирдарё вилояти |
1 |
4 000 |
20 |
30,0 |
3 |
325 |
1 |
600 |
1 |
1 750 |
11. |
Тошкент вилояти |
23 |
34,5 |
3 |
325 |
1 |
600 |
1 |
1 750 |
||
12. |
Фарғона вилояти |
1 |
4 000 |
23 |
34,5 |
3 |
325 |
1 |
600 |
1 |
550 |
13. |
Хоразм вилояти |
1 |
4 000 |
23 |
34,5 |
3 |
325 |
1 |
600 |
1 |
1 750 |
14. |
Тошкент шаҳар |
2 |
8 000 |
23 |
34,5 |
3 |
325 |
1 |
1 750 |
||
15. |
Республика марказлари |
100 |
150 |
2 |
50 |
1 |
3 330 |
||||
Жами |
13 |
52 000 |
404 |
606 |
44 |
4 600 |
13 |
7 800 |
15 |
25 430 |
Изоҳ:
1) харид қилинадиган тиббий техникалар ва сарф материаллари Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан молиялаштирилади;
2) Бухоро вилояти тажрибасидан келиб чиқиб, ахборот таъминотига интеграция қилиш, тасвирларни 2 марта ўқиш имконини берувчи ҳамда томосинтез функциясига эга бўлган халқаро стандартларга мос мобиль маммографлар харид қилинади;
3) етказиб берувчилар билан тузилган шартномалар ҳамда ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган кафолат муддатларига қараб маблағлар миқдори ўзгариши мумкин;
4) онкомаркерни аниқлаш ва иммуногистокимёвий тадқиқотлар ўтказиш ускунаси учун талаб этиладиган реактивлар тўплами 2021 йил учун ҳисобга олинган бўлиб, кейинги йилларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан аниқланган эҳтиёж асосида бюджет ташкилотларининг сметаларига киритилган ҳолда молиялаштирилади;
5) Самарқанд ва Фарғона вилоятларида иммуногистокимёвий тадқиқотлар ўтказиш учун фақат реактив харид қилинади, республика марказлари учун эса қўшимча 2 та реактив харид қилинади;
6) республика марказлари учун тиббий техникалар ва сарф материаллари марказларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда Онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан харид қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 майдаги ПҚ-5130-сон қарорига
3-ИЛОВА
2021-2022 йиллар давомида аҳоли орасида гематологик ва онкологик касалликларни эрта аниқлаш, беморларни даволаш ва уларнинг профилактикасини кучайтириш учун хорижий грантлар, техник ва бошқа ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб этишнинг
МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Т/р |
Ҳудудлар |
Грантлар, техник ва бошқа ташқи беғараз кўмак маблағлари миқдори (млн долл.) |
1. |
Қорақалпоғистон Республикаси |
15 |
2. |
Андижон вилояти |
7 |
3. |
Бухоро вилояти |
6 |
4. |
Жиззах вилояти |
5 |
5. |
Қашқадарё вилояти |
7 |
6. |
Навоий вилояти |
5 |
7. |
Наманган вилояти |
7 |
8. |
Самарқанд вилояти |
7 |
9. |
Сурхондарё вилояти |
5 |
10. |
Сирдарё вилояти |
5 |
11. |
Тошкент вилояти |
7 |
12. |
Фарғона вилояти |
7 |
13. |
Хоразм вилояти |
10 |
14. |
Тошкент шаҳри |
7 |
Жами |
100 |
Изоҳ:
1) беғараз ёрдам бераётган хорижий давлатлар, халқаро ва хорижий ҳукумат ҳамда ноҳукумат ташкилотлар, компания ва жамғармаларнинг талаблари ҳамда шартларидан келиб чиқиб, маблағлар миқдори ҳудудлар кесимида ўзгариши мумкин;
2) Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Оролбўйи минтақасидаги болалар орасида гематологик ва онкологик касалликларни эрта аниқлаш, беморларни даволаш ва уларнинг профилактикасини кучайтириш учун тизимли равишда грант маблағларини жалб этиш чораларини кўради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 майдаги ПҚ-5130-сон қарорига
4-ИЛОВА
Гематология ва онкология хизматларини янада ривожлантиришга йўналтирилган чора-тадбирлар режаси
Олдинги таҳрирга қаранг.
Т/р |
Чора-тадбирлар номи |
Амалга ошириш механизми |
Бажариш муддати |
Маблағ |
Молиялаштириш манбаси |
Масъул ижрочилар |
I. Гематология ва онкология хизматларини янада ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар |
||||||
1. |
Ҳудудлардаги кўп тармоқли тиббиёт марказларини зарур асбоб-ускуналар, шу жумладан мобиль маммографлар, иммуногистокимёвий тадқиқотлар ўтказиш ускунаси, онкомаркерларни аниқлаш реактив комплектлари, онлайн режимда маълумотлар узатиш имконини берадиган камерали микроскоп ва қон компонентлари билан таъминлаш. |
Амалий |
2021 йил |
Ҳисоб-китобларга асосан |
Маҳаллий бюджет маблағлари |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар Молия вазирлиги (Т. Ишметов) |
2. |
Беморларнинг онкология ва гематологияга ихтисослаштирилган давлат тиббиёт муассасалари йўлланмалари асосида позитрон-эмиссион томография текширувидан ўтиши билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартибини ишлаб чиқиш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси |
2021 йил 1 август |
– |
– |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги (Т. Ишметов) |
3. |
Гематология, онкология, клиник иммунология, трансфузиология каби йўналишлар лаборатория йўналишлари бўйича ёш мутахассисларнинг хориждаги етакчи илмий ва тиббиёт марказлари иш жойларида малака ошириши ва стажировка ўташи билан боғлиқ харажатларни тўлиқ қоплаб бериш тартибини ишлаб чиқиш. |
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси |
2021 йил |
– |
– |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги (Т. Ишметов) |
4. |
Онкология, онкогематология ва гематология хизматлари тиббий ходимларининг иш ҳақини соғлиғига етказиладиган зарарни ҳисобга олган холда қайта кўриб чиқиш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси |
2021 йил |
– |
– |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги (Т. Ишметов) |
5. |
Онкологик ва гематологик касалликларга чалинган беморларнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан республика ихтисослашган марказларга темир йўл ва авиатранспорт воситалари орқали келиши билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартибини ишлаб чиқиш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси |
2021 йил 1 июль |
– |
– |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Транспорт вазирлиги (И. Маҳкамов) |
6. |
Аҳоли орасида гематологик ва онкологик касалликларни эрта аниқлаш, беморларни даволаш ва уларнинг профилактикасини кучайтириш учун хорижий грантлар, техник ва бошқа ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб этиш. |
Амалий |
Доимий |
Ҳисоб-китобларга асосан |
Грант маблағлари |
Инвестициялар (Б. Абидов) |
7. |
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсиялари асосида гематологик ва онкологик касалликларни эрта аниқлаш дастурини тасдиқлаш. |
Соғлиқни сақлаш вазири буйруғи |
2021 йил 1 сентябрь |
– |
– |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Э. Баситханова) |
8. |
Катталар ва болаларда гематологик, онкологик ва иммунологик касалликларга ташхис қўйиш, даволаш ҳамда беморларга паллиатив ёрдам кўрсатиш стандартлари ва клиник протоколларини Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсиялари асосида қайта ишлаб чиқиш. |
Соғлиқни сақлаш вазири буйруғи |
2021 йил 1 сентябрь |
– |
– |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (У. Собиров), |
9. |
Гематологик, онкологик ва ирсий иммунологик касалликларга чалинган фуқароларга кўрсатилаётган тиббий хизматлар бўйича ахборот тизимини жорий этиш. |
Амалий |
2021 йил якунига қадар |
Ҳисоб-китобларга асосан |
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Азизов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О. Пекось) |
10. |
Гематология ва онкология касалликларида фойдаланиладиган дорилар рўйхатини уларнинг самарадорлигини ҳисобга олган ҳолда ҳар йили янгилаб бориш. |
Соғлиқни сақлаш вазири буйруғи |
Ҳар йили |
– |
– |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев), |
11. |
Онкологик касалликларнинг оғир ва даволаб бўлмайдиган босқичидаги беморлар учун оғриқ қолдирувчи наркотик ноинъекцион воситаларни белгиланган тартибда республикада рўйхатдан ўтказиш чораларини кўриш. |
Амалий |
2022 йил |
– |
– |
«Дори-дармон» АК (У. Салихбаева), (С. Кариев) |
12. |
2019 — 2021 йилларда қурилиши ва реконструкция қилиниши режалаштирилган, маблағлар манбаи аниқланмаган тиббиёт муассасаларини ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиш. |
Амалий |
2022-2023 йиллар |
Ҳисоб-китоблар асосида |
Давлат бюджети маблағлари |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А. Бобоев), Молия вазирлиги (Т. Ишметов) |
II. Гематология хизматини янада ривожлантириш |
||||||
13. |
Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказини (кейинги ўринларда — Республика гематология маркази) Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Арнасой кўчаси манзили бўйича янги қурилган биноларга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул жойлаштириш. |
Амалий |
2021 йил 1 сентябрь |
Ҳисоб-китобларга асосан |
Давлат бюджети маблағлари |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев), Қурилиши вазирлиги (Б. Зокиров), Молия вазирлиги (Т. Ишметов) |
14. |
Янги биноларни замонавий талаблар асосида, хусусан уларда катталарва болалар учун алоҳида жарроҳлик, жонлантириш, интенсив терапия, трансфузиология ва транспланталогия бўлинмалари, радио диагностика ва радиодаволаш бўлинмаси, бактериологик лаборатория, махсус овқатланиш бўлинмасини барпо этиш, болалар таълим олиши учун имконият яратишни назарда тутган ҳолда қуриш ишларини олиб бориш ва тиббий техникалар билан жиҳозлаш. |
Амалий |
2021 йил 1 сентябрь |
Ҳисоб-китобларга асосан |
Давлат бюджети маблағлари |
Вазирлар Маҳкамаси (Б. Мусаев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев), Қурилиш вазирлиги (Б. Зокиров), Молия вазирлиги (Т. Ишметов) |
15. |
Республика гематология маркази янги биноларга жойлаштирилаётганлигини инобатга олган ҳолда унинг тузилмаси, штатлар жадвали ва харажатлар сметасини қайта кўриб чиқиш. |
Ташкилий |
2021 йил 1 октябрь |
– |
– |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев), Молия вазирлиги (Ж. Абруев) |
16. |
Республика гематология маркази ҳузурида Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказини ташкил этиш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси |
2021 йил 1 август |
Ҳисоб-китобларга асосан |
Давлат бюджети маблағлари |
Вазирлар Маҳкамаси (Б. Мусаев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев) |
17. |
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларида болалар гематологияси бўлинмалари негизида умумий штатлар ва стационар ўринлари доирасида болалар гематологияси ва онкологияси бўлинмаларини ташкил этиш. |
Ташкилий |
2021-2022 йиллар давомида |
– |
– |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари |
18. |
Қон компонентларини қабул қилувчи гематологик касалликларга чалинган беморларда ушбу жараёнларнинг хавфсиз ўтишини таъминлашга доир сарф материалларини харид қилиш. |
Ташкилий |
2021 йилд?н бошлаб |
7,7 млрд сўм |
Онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев) |
19. |
Ёшлар, шу жумладан олий таълим ўқув юртларида таҳсил олувчи талабалар орасида беғараз донорликни тарғиб қилиш бўйича волонтёрлик фаолиятини ташкил этиш. |
Ташкилий |
Доимий |
– |
– |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (У. Собиров), Миллий гвардия (Р. Джураев), (Б. Курбонов), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев) |
20. |
Гематологик, онкогематологик ва даволаниши қийин бўлган касалликларга чалинган беморларни «таргет» дори воситалари билан таъминлаш. |
Ташкилий |
2021 йилдан бошлаб |
7,7 млрд сўм |
Онкогематологик |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев) |
21. |
Қон препаратлари ишлаб чиқариш учун Республика қон қуйиш маркази ва «Қон препаратлари» ИИЧК халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган ишлаб чиқариш ва лаборатория ускуналар билан жиҳозлаш чораларини кўриш. |
Ташкилий |
2022-2023 йиллар |
Ҳисоб-китоблар асосида |
Халқаро молия институтларининг маблағлари |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев) Инвестициялар (Б. Абидов) |
22. |
Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд ва Фарғона вилоятларидаги филиалларини ген-молекуляр тадқиқотлар ўтказиш учун асбоб-ускуналар билан таъминлаш заруратини ўрганиб чиқиш. |
Таҳлилий материал ва асосланган таклиф |
2021 йил |
– |
– |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Самарқанд ва Фарғона вилоят ҳокимликлари |
III. Онкология хизматини янада ривожлантириш |
||||||
23. |
Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази (кейинги ўринларда — Республика онкология маркази) учун Тошкент тиббиёт академияси клиникасининг бўш турган ҳудудида замонавий янги бино-иншоотлар комплексини қуриш ва жиҳозлаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш. |
Ташкилий |
2021 йил 1 сентябрь |
Ҳисоб-китобларга асосан |
Маҳаллий бюджет ва инвесторлар маблағлари |
Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж. Артикходжаев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Қурилиш вазирлиги (Б. Зокиров) |
24. |
Аҳолига кўрсатиладиган онкология ёрдамини такомиллаштириш ва онкология хизматини янада ривожлантириш билан боғлиқ харажатлар учун Давлат бюджетидан: 2021 йилда қўшимча 60 млрд сўм; 2022 йилдан бошлаб 125 млрд сўм миқдорда маблағ ажратиш. |
Амалий |
2021 йил 15 июнь 2022 йилдан бошлаб |
60 млрд сўм 125 млрд сўм |
Давлат бюджети маблағлари |
Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев) |
25. |
Туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларининг «Аёллар маслаҳатхоналари» таркибида «Онко-назорат» (Cancer-назорат) хоналарини ташкил этиш ва уларда фаолият кўрсатувчи шифокорларни тайёрлаш. |
Амалий |
2021 йил якунига қадар |
Ҳисоб-китобларга асосан |
Ажратилган бюджети маблағлари доирасида |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Э. Баситханова), Молия вазирлиги (Т. Ишметов) |
26. |
Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари таркибида «Онко-назорат» хоналарини жиҳозлаш стандартларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
Соғлиқни сақлаш вазири буйруғи |
2021 йил 1 июль |
– |
– |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Э. Баситханова) |
27. |
«Онко-назорат» хоналари орқали: одам папилломаси вирусига — ОПВ-тест усули билан скрининг дастурини; кўкрак бези саратонини эрта аниқлаш бўйича скрининг текширишларни жорий қилиш. |
Амалий |
2022 — 2025 йиллар |
8,3 млрд сўм 7,5 млрд сўм |
Ислом тараққиёт банкининг кредит маблағлари |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Э. Баситханова) |
28. |
Қизлар ва аёллар орасида онкологик касалликлар тарқалишини олдини олиш ва эрта диагностика қилиш қуйидаги миллий дастурлар асосида амалга ошириш: 9 — 14 ёшдаги ўсмир қизларни одам папилломаси вирусига қарши вакцина билан эмлаш; 30 — 55 ёшдаги аёллар орасида бачадон бўйни ва 45 — 65 ёшдаги аёллар орасида кўкрак бези саратони скрининги. |
Амалий |
2021 йил 1 август |
Ҳисоб-китобларга асосан |
Давлат бюджети маблағлари |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Э. Баситханова), (Т. Ишметов), |
29. |
Республика онкология марказида ташкил этилган маммографик скрининг назорати бўйича «screening.mammo.uz» ахборот бошқарув ва canser-регистр тизимини барча ҳудудлар кесимида ишга тушириш. |
Амалий |
2021 йил 1 октябрь |
1,1 млрд сўм |
Ислом тараққиёт банкининг кредит маблағлари |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
30. |
Республика онкология марказида малакали онколог мутахассисларни тайёрлаш мақсадида симуляцион лапароскопик марказини ташкил этиш. |
Амалий |
2022 йил |
Ҳисоб-китобларга асосан |
Давлат бюджети маблағлари |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Т. Ишметов) |
31. |
Ўсма олди касалликлар ва хавфли ўсмалар, хусусан кўкрак бези ва бачадон бўйни саратони касалликлари бўйича туман (шаҳар) миқёсида: диагностика ва даволаш стандартларини; тиббий-психологик ёрдам кўрсатиш бўйича клиник баённомаларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
Соғлиқни сақлаш вазири буйруғи |
2021 йил |
– |
– |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Э. Баситханова), |
32. |
Онкологик дори воситаларини маҳаллийлаштириш чораларини кўриш ҳамда ушбу тоифадаги дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш тартибини соддалаштириш. |
Ташкилий |
2021 йил |
– |
– |
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (С. Кариев), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахманов) |
33. |
Онкологик касалликларга чалинган беморларнинг оғир ва даволаб бўлмайдиган босқичида уларга наркотик ва психотроп воситаларини буюриш тартибини соддалаштириш, шунингдек, оғриқ қолдирувчи наркотик ноинъекцион воситаларни рўйхатга олиш ва амалиётга татбиқ этишни йўлга қўйиш. |
Ижрочилар қўшма қарори |
2021 йил 1 сентябрь |
– |
– |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (П. Бобожонов), (А. Азизов), (С. Кариев) |
34. |
Ўсма касалликларини иммуногистокимёвий, молекуляр ва генетик текширишлар учун янги реагентларни рўйхатдан ўтказишни соддалаштирилган тартибини жорий этиш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси |
2021 йил 1 август |
– |
– |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги (Т. Ишметов) |
36. |
Қашқадарё ва Хоразм вилоятларида тиббиёт ходимларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича хорижий давлатлар институтлари филиалларини ташкил этиш. |
Амалий |
2021 йил |
Ҳисоб-китобларга асосан |
Инвесторлар маблағлари |
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги (З. Мирзаев), Хоразм вилоят ҳокимлиги (Ф. Эрманов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Иноятов) |
37. |
Республика онкология марказининг Наманган ва Фарғона вилоятлари филиалларига мавжуд эҳтиёждан келиб чиқиб қўшимча бемор ўринлари (койкалар) ажратиш. |
Амалий |
2021 йил |
Ҳисоб-китобларга асосан |
Маҳаллий ва республика бюджетларининг маблағлари |
Наманган вилояти ҳокимлиги (Ш. Абдураззаков), Фарғона вилояти ҳокимлиги (Х. Бозоров), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (У. Собиров) |
38. |
Республика онкология марказининг Самарқанд вилояти филиалига ажратилган 3-сонли туғруқ комплекси биносини таъмирлаш. |
Амалий |
2021 йил |
Ҳисоб-китобларга асосан |
Маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари |
Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э. Турдимов) |
39. |
Туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникада фаолият юритувчи онколог шифокорни Республика онкология марказининг вилоятлардаги филиали раҳбарининг тавсияси асосида лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш тизимини жорий этиш. |
Соғлиқни сақлаш вазири буйруғи |
2021 йил |
– |
– |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев) |
40. |
Фанлар академияси Ядро физикаси институти ҳузуридаги «Радиопрепарат» давлат корхонаси фаолиятини ўрганиш ҳамда корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган онкологик касалликлар соҳасида фойдаланиладиган радиофармацевтик препаратларни республика тиббиёт ташкилотларида қўлланилиши ҳажмини кенгайтириш чораларини кўриш. |
Амалий |
доимий |
– |
– |
Ядро физикаси институти |
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги ПҚ-5199-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.07.2021 й., 07/21/5199/0721-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.05.2021 й., 09/21/5130/0500-сон; 29.07.2021 й., 07/21/5199/0721-сон, 10.09.2021 й., 06/21/6311/0861-сон)
ПҚ-5130