Президентнинг фармон, қарор ва фармойишлари

1216
Распечатать
28 Июл 2022

Барча республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифадаги шахслар РЎЙХАТИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2003 йил 26 февралдаги
ПФ-3214-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Барча республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифадаги шахслар
РЎЙХАТИ

Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар;
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-26-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 06/21/26/1111-сон)
2. Чин етимлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-26-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 06/21/26/1111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. 1941 — 1945 йиллардаги уруш оқибатида ногирон бўлган шахслар ва унинг қатнашчилари, шунингдек, уларга тенглаштирилган шахслар;
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-26-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 06/21/26/1111-сон)
5. Ёшга оид пенсияга чиққан ишламайдиган шахслар;
6. 1941 — 1945 йиллардаги уруш даврида меҳнат жабҳасининг қатнашчилари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Чернобиль АЭСи фалокатини тугатишда иштирок этган шахслар жумласига кирувчи ногиронлиги бўлган шахслар;
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-26-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 06/21/26/1111-сон)
8. Байналмилалчи-жангчилар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оилаларнинг аъзолари.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 августдаги ПФ-6277-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 06/21/6277/0788-сон) — 2021 йил 1 сентябрдан кучга киради)
10. Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича, 18 ёшга тўлмаган патологияли болалар;
11. Чақирув комиссияларининг йўлланмалари бўйича чақирув ёшидаги (18 — 27 ёшдаги) шахслар;
12. Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича, патологияли ҳомиладор аёллар1;
13. Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича, эндокрин касалликларига чалинган беморлар2;
14. Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича, жинсий йўл билан юқтириладиган касалликларга чалинган шахслар3;
15. Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича, сил касаллигига чалинган шахслар4;
16. Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича, онкология касалликларига чалинган шахслари5.
1) Тиббий ёрдам Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт марказида кўрсатилади;
2) Тиббий ёрдам Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказида кўрсатилади;
3) Тиббий ёрдам Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказида кўрсатилади;
4) Тиббий ёрдам Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт марказида кўрсатилади.
5) Тиббий ёрдам Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт марказида кўрсатилади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 октябрдаги ПФ-5216-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2017 й., 06/17/5216/0187-сон)

(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 2-сон, 16-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 28-29-сон, 204-модда; 2006 й., 40-сон, 394-модда; 2010 й., 17-сон, 130-модда; 2013 й., 36-сон, 477-модда; 2017 й., 13-сон, 198-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2017 й., 06/17/5216/0187-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 06/21/6277/0788-сон, 30.11.2021 й., 06/21/26/1111-сон)

 


ПФ-3214
1216
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech