Мақсад
COVID-19 инфекциясига чалинган болаларга мавжуд бўлган энг юқори
далиллар асосида оптимал тиббий ёрдам кўрсатишни таъминлаш, COVID-19
коронавирус инфекцияли болаларни олиб бориш бўйича тизимли ва ягона
ёндашувни ташкиллаштириш. Ушбу клиник тавсияларни ишлаб чиқишда БЖССТ,
ЮНИСЕФ, Касалликларни назорат ва профилактика маркази (CDC)
ҳужжатлари асос бўлди.