Ахборот бюллетенлари

336
Распечатать
04 Апр 2022

ГРИПП ва ЎРИ БЎЙИЧА ХАФТАЛИК МИЛЛИЙ БЮЛЛЕТЕНЬ 2022 йил 10 хафтаси (07.03.22 - 13.03.22)

Резюме
Грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар (ЎРВИ) тўғрисидаги ҳафталик миллий бюллетенда 2022
йилнинг 10-ҳафтасида республика бўйича ҳамда Тошкент шаҳар таянч пунктларида грипп, ЎРВИ ва
уларнинг оғир турлари, шунингдек, ўткир зотилжам касаллиги бўйича эпидемик вазият ёритилган.
Бюллетенда, касалликни турли ёшдаги аҳоли гуруҳлари, жумладан, касаллик энг кўп қайд этилган
гуруҳлардаги кўрсаткичлар ҳамда беморлардан олинган лаборатория текширувлари натижалари ёритилиб
берилган.
Кунлик назорат
2022 йил феврал ойида грипп касаллиги бўйича эпидемиологик вазият, 2021 йилнинг январ ойига
нисбатан касаллик кўрсаткичлари 2,5 мартага, ўткир респиратор вирусли инфекциялар билан касалланиш
3,5%га камайганлиги билан тавсифланади. Шу билан бирга ўткир зотилжам билан касалланиш 2,2
мартага кўпайган.
2022 йил феврал ойида грипп касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳри, Бухоро, Сирдарё
ва Хоразм вилоятларида қайд этилган.
ЎРВИ касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳри, Навоий ва Тошкент вилоятларида
рўйхатга олинган.
Ушбу даврда ўткир зотилжам касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳри, Сирдарё ва
Фарғона вилоятларида рўйхатга олинган.
Грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекция (ЎРВИ)ларнинг мавсумий кўтарилиш даврида (2021 йилнинг
40 ҳафтаси) Ўзбекистон республикасининг барча ҳудудларида грипп фаоллиги пастлигича қолди.
2021 йилнинг 48 ҳафтасидан 2022 йилнинг 10 хафтасигача грипп ва бошқа ЎРВИ устидан назорат
доирасида ОЎРИ билан касалланган беморлардан грипп вирусига мусбат натижалари аниқланмади.
Мавсум бошидан гриппга текширилган намуналарнинг 7,9%да A/H3N2 грипп вирусига мусбат натижалар
аниқланди.
1-расм. 2021/22 ва 2020/21 мавсумлардаги ГЎК кўрсаткичи 10 000 ахолига нисбатан

Хафталар

  2020/21          2021/22


Республика аҳолиси ўртасида гриппга ўхшаш касалликлар 2022 йилнинг 10 ҳафтасида 2022 йилнинг 9
ҳафтасининг даражасида қолган, 2021 йилнинг 10 ҳафтасига нисбатан 5 маротаба камайган.
Жорий йилнинг 10 ҳафтасида ГЎК холатлари фақат Тошкент шаҳрида рўйхатга олинган.


2-расм. 2021/22 ва 2020/21 мавсумлардаги ЎРИ кўрсаткичи 10000 ахолига нисбатан

Хафталар

2021/22         2020/21


2022 йилнинг 10 ҳафтасида республика аҳолиси ўртасида ЎРВИ касалликлари 2022 йилнинг 9 ҳафтасига
нисбатан 14,6%га камайган, 2021 йилнинг 10 ҳафтасига нисбатан 48,6% камайган.
Жорий ҳафтада ЎРВИ бўйича энг юқори кўрсаткичлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятларида рўйхатга
олинди.
2022 йилнинг 10 ҳафтасида ЎРВИ касаллиги кўрсаткичлари эпидемик бўсағадан 33,3%га паст бўлди.


3-расм. 2021/22 ва 2021/22 мавсумларда зотилжам кўрсаткичи 10 000 ахолига нисбатан

Хафталар


2021/22       2020/21

2022 йилнинг 10 ҳафтасида ўткир зотилжам касаллиги 2022 йилнинг 9 ҳафтасига нисбатан бир хил
кўрсаткичда бўлган. Ўтган йилнинг 10 ҳафтасига нисбатан 33,3%га камайган.
Энг юқори кўрсаткичлар Тошкент шаҳри, Андижон ва Тошкент вилоятларида қайд этилди.


ГЎК бўйича назорат

Гриппга ўхшаш касалликлар ҳолатини стандарт аниқлаш (БЖССТ-2014йил):
Ўткир респиратор инфекцияларнинг қуйидаги белги билан намоён бўлганда:
- кўрик вақтида ёки анамнезида тана ҳароратини 38С дан юқори бўлиши;
- йўтал;
- касаллик бошлангандан 10 кун давомида.
ГЎК билан касалланганларни ёшма-ёш тахлил қилинганда, барча ёш гуруҳларида пасайиш кузатилди, 30-
64 ёшлилар гуруҳи бундан мустасно, ушбу ёшдаги ахоли ўртасида касалликни ўсиши кузатилди.
65 ёш ва ундан катта ёшлилар ўртасида ГЎК ҳолатлари рўйхатга олинмади.

4-расм. 2021/22 йиллар мавсумидаги ГЎК кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64


65+   Жами


Ўткир респиратор инфекцияси холатларининг стандарт аниқланиши (ОРИ, ECDC/ВОЗ):
- ўткир бошланиш. Охирги 10 кун давомида қуйидаги респиратор касаллик белгиларининг
биттасини рўйхатга олиниши кузатилади:
- йўтал;
- томоқда оғриқ;
- хансираш;
- бурун битиши / ринит;
- шунингдек, инфекция сабабли юзага келганлиги хақидаги клиник хулоса.
Барча ёш гуруҳларида касаллик кўрсаткичларининг ўсиши кузатилди. Энг юқори касалланиш
кўрсаткичлари 5-14 ёшдаги болалар ўртасида рўйхатга олинган.
65 ёш ва ундан катта ёшлилар ўртасида ҳолатлари рўйхатга олинмади.

5-расм. 2021/22 йиллар мавсумидаги ЎРИ кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64


65+   Жами



2021 йилнинг 48 хафтасидан 2022 йил 10 хафтасигача ГЎК бўйича дозорли назорат доирасида ўтказилган
гриппга текширувларда мусбат натижа аниқланмаган.
Мавсум бошидан гриппга лаборатор тахлилларнинг 7,9%да A/H3N2 грипп вирусига мусбат натижа
аниқланган.
6-расм. ГЎКда грипп мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.

   H1pdm09                                  H3

    B                                              A (не субтип.)


2022 йил 10 хафтасида ГЎК бўйича дозорли назорат доирасида ўтказилган ЎРВИга текшириш учун
олинган лаборатор тахлилларда мусбат натижа аниқланмаган.
Мавсум бошидан ГЎК холатларининг 47,6%да ЎРВИ аниқланди. Жами ЎРВИда мусбат натижаларнинг
46,7%да риновирусларга, 23,3%да респиратор-синтициал вирусларга, 10,0%дан аденовирусларга,
мавсумий коронавирусларга ва парагрипп вирусларига тўғри келди.

7-расм. ГЎКда ЎРВИ мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.

  Парагрипп     Аденовирус     РС-вирус     Риновирус     Коронавирус     Метапневмовирус     Бокавирус


2022 йилнинг 10 ҳафтасида аниқланган ГЎК холатларидан олинган клиник намуналарни SARS-CoV-2 янги
коронавирусига лаборатор текширувларда мусбат натижалар аниқланмаган.
Мавсум бошидан ГЎК холатларидан олинган клиник намуналарининг SARS-CoV-2 янги коронавирусига
мусбат натижалар 11,1%да аниқланган.

8-расм. ГЎКда SARS-CoV-2 мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.

    SARS-CoV-2 (+)


ОЎРИ бўйича назорат
Оғир ўткир респиратор инфекция холатини стандарт тушунчаси.
(ОЎРИ, ВОЗ-2014г.):
- охирги 10 кун давомида бошланган ўткир респиратор касаллик ва қуйидаги белгилар билан
кузатилади:
- анамнезда ёки кўрик вақтида тана ҳароратининг > 38C бўлиши;
- йўтал;
- касалхонага ёткизилиш зарурияти.
- шунингдек, кўрик вақтида хансираш ёки нафас олишнинг қийинлашишига аҳамият берилиши
лозим.
ОЎРИ касалланиш кўрсаткичлари иккита ёш гуруҳларида рўйҳатга олинган: 0-4 ва 5-14 ёшлилар
ўртасида, энг юқори кўрсаткичлар 0-4 ёшлилар гуруҳида қайд этилган.

9-расм. 2021/22 йиллар мавсумидаги ОЎРИ кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64


2021 йил 51 хафтадан 2022 йил 10 ҳафтасигача грипп ва бошқа ЎРВИ устидан назорат доирасида ОЎРИ
билан касалланган беморлардан грипп вирусига мусбат натижалари аниқланмади.
Мавсум бошидан гриппга текширилган намуналарнинг 13,5%да A/H3N2 грипп вирусига мусбат натижалар
аниқланди.
10-расм. ОЎРИда грипп мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.

   H1pdm09                                  H3

    B                                              A (не субтип.)


2022 йилнинг 10 ҳафтасида ЎРВИга лаборатор текширувларда ОЎРИ холатларининг мусбат натижалар
аниқланмади.
Мавсум бошидан ЎРВИга лаборатор текширувларда ОЎРИ холатларининг 68,6%да мусбат натижалар
аниқланди. Мусбат натижаларнинг 43,8%да респиратор-синтициал вирусларга, 27,5%да риновирусларга,
11,8%да парагрипп вирусларига, 9,1%да аденовирусларга, 6,5%да мавсумий коронавирусга, 1,3%да
бокавирусларга тўғри келди.

11-расм. ОЎРИда ЎРВИ мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.

  Парагрипп     Аденовирус     РС-вирус     Риновирус     Коронавирус     Метапневмовирус     Бокавирус


2022 йилнинг 10 ҳафтасида ОЎРИ ҳолатларининг клиник намуналарини лаборатор текширувларда янги
SARS-CoV-2 коронавируси аниқланмади.
Мавсум бошидан SARS-CoV-2 коронавирусига текширилган ОЎРИ ҳолатларидан олинган клиник
намуналарининг 6,7%да мусбат натижа аниқланди.
12-расм. ОЎРИда SARS-CoV-2 мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.

    SARS-CoV-2 (+)


336
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech