Ахборот бюллетенлари

974
Распечатать
09 Ноя 2021

ГРИПП ва ЎРИ БЎЙИЧА ХАФТАЛИК МИЛЛИЙ БЮЛЛЕТЕНЬ 2021 йил 40 хафтаси (04.10.21 - 10.10.21)

Резюме
Грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар (ЎРВИ) тўғрисидаги ҳафталик миллий бюллетенда
2021 йилнинг 40-ҳафтасида республика бўйича ҳамда Тошкент шаҳар таянч пунктларида грипп, ЎРВИ ва
уларнинг оғир турлари, шунингдек, ўткир зотилжам касаллиги бўйича эпидемик вазият ёритилган.
Бюллетенда, касалликни турли ёшдаги аҳоли гуруҳлари, жумладан, касаллик энг кўп қайд этилган
гуруҳлардаги кўрсаткичлар ҳамда беморлардан олинган лаборатория текширувлари натижалари ёритилиб
берилган.
Кунлик назорат
2021 йилнинг 9 ойида республика аҳолиси ўртасида грипп касаллиги бўйича эпидемиологик вазият 2020
йилнинг 9 ойига нисбатан барқарорлашган ва касаллик кўрсаткичи 34.2%га камайган, ЎРВИ билан
касалланиш эса 6.0%га камайган. Шунингдек ўткир зотилжам касаллиги бўйича касалланиш кўрсаткичи
6.2% га ошган.
Грипп касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари жорий йилнинг 9 ойи давомида Тошкент шаҳри, Тошкент ва
Фарғона вилоятларида қайд этилган.
ЎРВИ касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳри, Навоий, Тошкент вилоятларида ҳамда
Қорақалпоғистон Республикасида рўйхатга олинган.
Ўткир зотилжам касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари ўтган даврда Ташкент шаҳри, Сирдарё ва
Тошкент вилоятларида рўйхатга олинган.
Грипп ва ЎРВИларнинг мавсумий кўтарилиш даврида (2021 йилнинг 40 ҳафтаси) Ўзбекистон
Республикасининг барча ҳудудларида грипп фаоллиги пастлигича қолган. 2021/2022 йй мавсуми 40
ҳафтасида ГЎК ҳолатлари лаборатор текширувларида ЎРВИ мусбат натижалар аниқланмаган.
1-расм. 2021/22 ва 2020/21 мавсумлардаги ГЎК кўрсаткичи 10 000 ахолига нисбатан.



Хафталар

  2020/21          2021/22


2021 йилнинг 40 ҳафтасида республика аҳолиси ўртасида гриппга ўхшаш
касалликлар 2020 йилнинг 40 ҳафтасига нисбатан 3,0 маротабага кўпайган. ГЎК буйича энг юқори
кўрсаткичлар Тошкент шаҳрида рўйхатга олинган.

2-расм. 2021/22 ва 2020/21 мавсумлардаги ЎРИ кўрсаткичи 10000 ахолига нисбатан.

Хафталар

2021/22         2020/21


2021 йилнинг 40 ҳафтасида республика аҳолиси ўртасида ЎРВИ касалликлари ўтган 2020 йилнинг 40
ҳафтасига нисбатан 2,9 маротабага кўпайган. Жорий йилда ЎРВИ бўйича энг юқори кўрсаткичлар
Тошкент шаҳри, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида рўйхатга олинган.
Жорий йилнинг 40 ҳафтасида ЎРВИ касаллиги кўрсаткичлари эпидемик бўсағадан 7,2%га паст.
3-расм. 2021/22 ва 2021/22 мавсумларда зотилжам кўрсаткичи 10 000 ахолига нисбатан.

Хафталар


2021/22       2020/21


2021 йилнинг 40 ҳафтасида ўткир зотилжам касаллиги 2020 йилнинг 40 ҳафтасига нисбатан 2,5
маротабага кўпайган.
Ўткир зотилжам касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳри ҳамда Сирдарё вилоятида
рўйхатга олинган.
ГЎК бўйича назорат
Гриппга ўхшаш касалликлар ҳолатини стандарт аниқлаш (БЖССТ-2014йил):
Ўткир респиратор инфекцияларнинг қуйидаги белги билан намоён бўлганда:
- кўрик вақтида ёки анамнезида тана ҳароратини 38С дан юқори бўлиши;
- йўтал;
- касаллик бошлангандан 10 кун давомида.
ГЎК билан касалланганларнинг асосий қисми 65 ёшдан ошган фуқаролар ўртасида рўйхатга олинган ва
умумий касалланганларнинг 80,0 %ни ташкил қилади.

4-расм. 2021/22 йиллар мавсумидаги ГЎК кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64


65+   Жами


Ўткир респиратор инфекцияси холатларининг стандарт аниқланиши (ОРИ, ECDC/ВОЗ):
- ўткир бошланиш. Охирги 10 кун давомида қуйидаги респиратор касаллик белгиларининг
биттасини рўйхатга олиниши кузатилади:
- йўтал;
- томоқда оғриқ;
- хансираш;
- бурун битиши / ринит;
- шунингдек, инфекция сабабли юзага келганлиги хақидаги клиник хулоса.
ЎРВИларда юқори кўрсаткичлар 5-14 ёшлилар (63,7%) ва 15-64 ёшлилар (23,4%) ўртасида рўйхатга
олинган.
65 ёш ва ундан катта аҳоли гуруҳлари ўртасида энг паст кўрсаткичлар рўйхатга олинган.
5-расм. 2021/22 йиллар мавсумидаги ЎРИ кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64


65+   Жами



2021 йилнинг 40 хафтасида ГЎК бўйича дозорли назорат доирасида ўтказилган гриппга текшириш учун
олинган лаборатор тахлилларда мусбат натижа аниқланмаган.
6-расм. ГЎКда грипп мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.

   H1pdm09                                  H3

    B                                              A (не субтип.)


40 хафтасида ГЎК бўйича дозорли назорат доирасида ўтказилган ЎРВИга текшириш учун олинган
лаборатор тахлилларда мусбат натижа аниқланмаган.
7-расм. ГЎКда ЎРВИ мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.


  Парагрипп     Аденовирус     РС-вирус     Риновирус     Коронавирус     Метапневмовирус     Бокавирус


2021 йил 40 хафтасида аниқланган ГЎК холатларидан олган клиник намуналарни SARS-CoV-2 янги
коронавирусга лаборатор текширувларда мусбат натижалар аниқланмаган.

8-расм. ГЎКда SARS-CoV-2 мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.


    SARS-CoV-2 (+)


ОЎРИ бўйича назорат
Оғир ўткир респиратор инфекция холатини стандарт аниқлаш (ОЎРИ, ВОЗ-2014г.):
- охирги 10 кун давомида бошланган ўткир респиратор касаллик, у қуйидаги белгилар билан
кузатилади:
- анамнезда ёки кўрик вақтида тана ҳароратининг > 38C юқори бўлиши;
- йўтал;
- касалхонага ётқизилиш зарурияти.
- шунингдек, кўрик вақтида хансираш ёки нафас олишнинг қийинлашишига аҳамият берилиши
лозим.
Жами ОЎРИ билан касалхонага ётқизилган беморларнинг 71,4%ни 4 ёшгача бўлан болалар ташкил этган.
9-расм. 2021/22 йиллар мавсумидаги ОЎРИ кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64


2021 йил 40 хафтасида грипп ва бошқа ЎРВИ устидан назорат доирасида ОЎРИ билан касалланган
беморлардан гриппга лаборатор текширувларининг 81,8 % мусбат натижалари аниқланди.

10-расм. ОЎРИда грипп мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.

   H1pdm09                                  H3

    B                                              A (не субтип.)


Жорий йилнинг 40 ҳафтасида ЎРВИга лаборатор текширувларда ОЎРИ холатларининг 40,0%да мусбат
натижалар аниқланди. Жами ЎРВИга мусбат натижаларнинг 40,0%дан респиратор-синтициал вирусларга
ва риновирусларга, 20,0% мавсумий короновирусга тўғри келди.
11-расм. ОЎРИда ЎРВИ мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.


  Парагрипп     Аденовирус     РС-вирус     Риновирус     Коронавирус     Метапневмовирус     Бокавирус


2021 йилнинг 40 хафтасида ОЎРИ ҳолатларининг клиник намуналарини лаборатор текширувларда янги
SARS-CoV-2 коронавируси аниқланмади.

12-расм. ОЎРИда SARS-CoV-2 мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.


    SARS-CoV-2 (+)


974
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech