Ахборот бюллетенлари

130
Распечатать
10 Ноя 2021

ГРИПП ва ЎРИ БЎЙИЧА ХАФТАЛИК МИЛЛИЙ БЮЛЛЕТЕНЬ 2021 йил 41 хафтаси (11.10.21 - 17.10.21)

Резюме
Грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар (ЎРВИ) тўғрисидаги ҳафталик миллий бюллетенда 2021
йилнинг 41-ҳафтасида республика бўйича ҳамда Тошкент шаҳар таянч пунктларида грипп, ЎРВИ ва
уларнинг оғир турлари, шунингдек, ўткир зотилжам касаллиги бўйича эпидемик вазият ёритилган.
Бюллетенда, касалликни турли ёшдаги аҳоли гуруҳлари, жумладан, касаллик энг кўп қайд этилган
гуруҳлардаги кўрсаткичлар ҳамда беморлардан олинган лаборатория текширувлари натижалари ёритилиб
берилган.
Кунлик назорат
2021 йилнинг 9 ойида республика аҳолиси ўртасида грипп бўйича эпидемиологик вазият, 2020 йилнинг 9
ойига нисбатан барқарорлашган ва касаллик кўрсаткичи 34.2%га, ўткир респиратор вирусли инфекциялар
билан касалланиш эса 6.0%га камайган. Шу билан бирга ўткир зотилжам касаллиги 6.2%га ошган.
Жорий йилнинг 9 ой давомида грипп касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳри, Тошкент ва
Фарғона вилоятларида қайд этилган.
ЎРВИ касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳри, Навоий, Тошкент вилоятларида ҳамда
Қорақалпоғистон Республикасида рўйхатга олинган.
Ўткир зотилжам касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари ўтган даврда Тошкент шаҳри, Сирдарё ва
Тошкент вилоятларида рўйхатга олинган.
Грипп ва ЎРВИларнинг мавсумий кўтарилиш даврида (2021 йил 40 ҳафта) Ўзбекистон Республикаси
ҳудудида грипп фаоллиги пастлигича қолган.
2021йил 41 ҳафтасида ГЎК ҳолатлари клиник намуналарини ЎРВИга лаборатор текширувларида 50,0%
мусбат натижа риновируслар аниқланган.
1-расм. 2021/22 ва 2020/21 мавсумлардаги ГЎК кўрсаткичи 10 000 ахолига нисбатан.

Хафталар

  2020/21          2021/22


2021 йилнинг 41 ҳафтасида республика аҳолиси ўртасида гриппга ўхшаш касалликлар, 2021 йилнинг 40
ҳафтасига нисбатан 3,8 маротабага кўпайган. 2020 йилнинг 41 ҳафтасида вилоят марказларида ГЎК
рўйхатга олинмаган.
Жорий йилнинг 41 ҳафтасида ГЎКларнинг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳар, Фарғона ва Хоразм
вилоятларида рўйхатга олинган.
2-расм. 2021/22 ва 2020/21 мавсумлардаги ЎРИ кўрсаткичи 10000 ахолига нисбатан.

Хафталар

2021/22         2020/21


2021 йилнинг 41 ҳафтасида аҳоли ўртасида ЎРВИ касалликлари кўрсаткичлари 2021 йилнниг 40
ҳафтасига нисбатан 9,7%га, 2020 йилнинг 41 ҳафтасига нисбатан эса 71,2 %га ошган. Жорий ҳафтада
ЎРВИ бўйича энг юқори кўрсаткичлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида рўйхатга олинган.
2021 йилнинг 41 ҳафтасида ЎРВИ касаллиги кўрсаткичлари эпидемик бўсағадан 0,2%га паст.
3-расм. 2021/22 ва 2021/22 мавсумларда зотилжам кўрсаткичи 10 000 ахолига нисбатан.

Хафталар


2021/22       2020/21


2021 йилнинг 41 ҳафтасида ўткир зотилжам касаллиги, 2021 йилнинг 40 ҳафтасига нисбатан 10,0%
пасайган. 2020 йилнинг 41 ҳафта кўрсаткичлари билан бир хил даражада.
Ўткир зотилжам касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Хоразм
вилоятларида рўйхатга олинган.
ГЎК бўйича назорат
Гриппга ўхшаш касалликлар ҳолатини стандарт аниқлаш (БЖССТ-2014йил):
Ўткир респиратор инфекцияларнинг қуйидаги белги билан намоён бўлганда:
- кўрик вақтида ёки анамнезида тана ҳароратини 38.С дан юқори бўлиши;
- йўтал;
- касаллик бошлангандан 10 кун давомида.

ГЎК билан касалланганларнинг асосий қисми 5-14 ёшлилар ва 15-29 ёшли фуқаролар ўртасида рўйхатга
олинган, умумий касалланганларнинг 91,7 % ни ташкил қилади. 65 ёш ва ундан ошган фуқаролар
ўртасида ГЎК рўйхатга олинмаган.
4-расм. 2021/22 йиллар мавсумидаги ГЎК кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64


65+   Жами


Ўткир респиратор инфекцияси ҳолатларининг стандарт белгиланиши (ОРИ, ECDC/ВОЗ):
- ўткир бошланиши, охирги 10 кун давомида қуйидаги респиратор касаллик белгиларининг
биттасини рўйхатга олиниши кузатилади:
- йўтал;
- томоқда оғриқ;
- хансираш;
- бурун битиши / ринит;
- шунингдек, инфекция сабабли юзага келганлиги хақидаги клиник хулоса.
ЎРВИ билан энг юқори касалланиш кўрсаткичлар 5-14 ёшлилар (60,2%) ўртасида рўйхатга олинган.
ЎРВИ касаллик кўрсаткичлари тахлил олиб борилаётган ҳафтада 65 ёш ва ундан катта аҳоли гуруҳлари
ўртасида рўйхатга олинмаган.
5-расм. 2021/22 йиллар мавсумидаги ЎРИ кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64


65+   Жами



2021 йилнинг 41 хафтасида ГЎК бўйича дозорли назорат доирасида ўтказилган гриппга текшириш учун
олинган лаборатор тахлилларнинг 50,0%да A/H3N2 грипп вирусига мусбат натижа аниқланган.

6-расм. ГЎКда грипп мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.

   H1pdm09                                  H3

    B                                              A (не субтип.)


41 хафтасида ГЎК бўйича дозорли назорат доирасида ўтказилган ЎРВИга текшириш учун олинган
лаборатор тахлилларда 50,0%да мусбат натижа аниқланган. Хамма натижалар риновирусга мусбат.
7-расм. ГЎКда ЎРВИ мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.

  Парагрипп     Аденовирус     РС-вирус     Риновирус     Коронавирус     Метапневмовирус     Бокавирус


2021 йил 41 хафтасида аниқланган ГЎК холатларидан олинган клиник намуналарни SARS-CoV-2 янги
коронавирусига лаборатор текширувларда мусбат натижалар аниқланмаган.

8-расм. ГЎКда SARS-CoV-2 мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.

    SARS-CoV-2 (+)


ОЎРИ бўйича назорат
Оғир ўткир респиратор инфекция ҳолатини стандарт аниқлаш (ОЎРИ, ВОЗ-2014г.):
- охирги 10 кун давомида бошланган ўткир респиратор касаллик, у қуйидаги белгилар билан
кузатилади:
- анамнезда еки кўрик вақтида тана хароратининг > 38C юқори бўлиши;
- йўтал;
- касалхонага ёткизилиш зарурияти.
- шунингдек, кўрик вақтида хансираш ёки нафас олишнинг қийинлашишига аҳамият берилиши
лозим.
Жами ОЎРИ билан касалхонага ётқизилган беморларнинг 78,6%ни 4 ёшгача бўлган болалар ташкил
этган. 65 ёш ва ундан катта фуқароларда ОЎРИлар рўйхатга олинмаган.
9-расм. 2021/22 йиллар мавсумидаги ОЎРИ кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64


2021 йил 41 хафтасида грипп ва бошқа ЎРВИ устидан назорат доирасида ОЎРИ билан касалланган
беморлардан A/H3N2 грипп вирусига лаборатор текширувларининг 63,6% мусбат натижалари аниқланди.

10-расм. ОЎРИда грипп мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.

   H1pdm09                                  H3

    B                                              A (не субтип.)


Жорий йилнинг 41 ҳафтасида ЎРВИга лаборатор текширувларда ОЎРИ холатларининг 36,4%да мусбат
натижалар аниқланди. Жами ЎРВИга мусбат натижаларнинг 25,0%дан респиратор-синтициал вирусларга
ва мавсумий короновирусга, 50,0% риновирусларга тўғри келди.
11-расм. ОЎРИда ЎРВИ мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.

  Парагрипп     Аденовирус     РС-вирус     Риновирус     Коронавирус     Метапневмовирус     Бокавирус


2021 йилнинг 41 хафтасида ОЎРИ ҳолатларининг клиник намуналарини лаборатор текширувларда янги
SARS-CoV-2 коронавируси 9,1%да аниқланди.

12-расм. ОЎРИда SARS-CoV-2 мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.

    SARS-CoV-2 (+)


130
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech