Ахборот бюллетенлари

1017
Распечатать
10 Ноя 2021

ГРИПП ва ЎРИ БЎЙИЧА ХАФТАЛИК МИЛЛИЙ БЮЛЛЕТЕНЬ 2021 йил 42 хафтаси (18.10.21 - 24.10.21)

Резюме
Грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар (ЎРВИ) тўғрисидаги ҳафталик миллий бюллетенда 2021
йилнинг 42-ҳафтасида республика бўйича ҳамда Тошкент шаҳар таянч пунктларида грипп, ЎРВИ ва
уларнинг оғир турлари, шунингдек, ўткир зотилжам касаллиги бўйича эпидемик вазият ёритилган.
Бюллетенда, касалликни турли ёшдаги аҳоли гуруҳлари, жумладан, касаллик энг кўп қайд этилган
гуруҳлардаги кўрсаткичлар ҳамда беморлардан олинган лаборатория текширувлари натижалари ёритилиб
берилган.
Кунлик назорат
2021 йилнинг 9 ойида республика аҳолиси ўртасида грипп касаллиги буйича эпидемиологик вазият, 2020
йилнинг 9 ойига нисбатан барқарорлашган ва касаллик кўрсаткичи 34,2%га, ЎРВИ билан касалланиш
6,0% га камайган. Ўткир зотилжам касалланиш кўрсаткичи эса 6,2 га ошган.
Грипп касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари жорий йилнинг 9 ойи давомида Тошкент шаҳри, Тошкент ва
Фарғона вилоятларида қайд этилган.
ЎРВИ касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳри, Навоий, Тошкент вилоятларида ҳамда
Қорақалпоғистон Республикасида рўйхатга олинган.
Ўткир зотилжам касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари ушбу даврда Тошкент шаҳри, Сирдарё ва
Тошкент вилоятларида рўйхатга олинган.
Грипп ва ЎРВИ мавсумий кўтарилиш даврида (2021 йилнинг 40 хафтаси) Ўзбекистон Республикаси
ҳудудида грипп фаоллиги пастлигича қолган.
2021йил 42 ҳафтасида ГЎК бўйича дозорли назорат доирасида ўтказилган клиник намуналарни лаборатор
текширувларининг 33,3%да грипп А/Н3N2 мусбат натижалари аниқланган.
1-расм. 2021/22 ва 2020/21 мавсумлардаги ГЎК кўрсаткичи 10 000 ахолига нисбатан.

Хафталар

  2020/21          2021/22


2021 йилнинг 42 ҳафтасида республика аҳолиси ўртасида гриппга ўхшаш касалликлар 2021 йилнинг 41
ҳафтасига нисбатан 95,0%га пасайган. 2020 йилнинг 42 ҳафтасида вилоят марказларида ГЎК рўйхатга
олинмаган.
Жорий йилнинг 42 ҳафтасида ГЎКларнинг энг юқори кўрсаткичлари Жиззах ва Хоразм вилоятларида
рўйхатга олинган.
2-расм. 2021/22 ва 2020/21 мавсумлардаги ЎРИ кўрсаткичи 10000 ахолига нисбатан.

Хафталар

2021/22         2020/21


2021 йилнинг 42 ҳафтасида республика аҳолиси ўртасида ЎРВИ касалликлари 2021 йилнинг 41 ҳафтасига
нисбатан 4,2%га камайган, 2020 йилнинг 42 ҳафтасига нисбатан 68,0%га ошган.
Жорий ҳафтада ЎРВИ бўйича энг юқори кўрсаткичлар Тошкент шаҳри, Навоий, Хоразм ва Тошкент
вилоятларида рўйхатга олинган.
2021 йилнинг 42 ҳафтасида ЎРВИ касаллик кўрсаткичлари эпидемик бўсағадан 2,6%га паст.
3-расм. 2021/22 ва 2021/22 мавсумларда зотилжам кўрсаткичи 10 000 ахолига нисбатан.

Хафталар


2021/22       2020/21


2021 йилнинг 42 ҳафтасида ўткир зотилжам касаллиги, 2021 йилнинг 41 ҳафтасига нисбатан 33,3 %га
ошган, 2020 йилнинг 42 ҳафтасига нисбатан 9,1%га ошган.
Энг юқори кўрсаткичлар Тошкент шаҳри, Сирдарё, Хоразм ва Тошкент вилоятларида рўйхатга олинган.
ГЎК бўйича назорат
Гриппга ўхшаш касалликлар ҳолатини стандарт аниқлаш.
(БЖССТ-2014йил)
Ўткир респиратор инфекцияларнинг қуйидаги белги билан намоён бўлганда:
- кўрик вақтида ёки анамнезида тана ҳароратини 380С дан юқори бўлиши;
- йўтал;
- касаллик бошлангандан 10 кун давомида.
Барча ёш гурухларида ГЎК билан касалланиш ошганлиги кузатилди. ГЎК билан энг кўп касалланиш
ҳолатлари 5-14ёшли болалар ўртасида рўйхатга олинган. ГЎК ҳолатлари 65 ёшдан ошган фуқаролар
ўртасида рўйхатга олинмаган.
4-расм. 2021/22 йиллар мавсумидаги ГЎК кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64


65+   Жами


Ўткир респиратор касаллик холатларининг
Стандарт беглилариши (ОРИ, ECDC/ВОЗ):
- ўткир бошланиши, охирги 10 кун давомида қуйидаги респиратор касаллик белгиларининг
биттасини рўйхатга олиниши кузатилади:
- йўтал;
- томоқда оғриқ;
- хансираш;
- бурун битиши / ринит;
- шунингдек, инфекция сабабли юзага келганлиги ҳақидаги клиник хулосаси.
ЎРВИларда юқори кўрсаткичлар 0-4 ёш ва 30-64 ёшлилар ўртасида рўйхатга олинган. Жорий йилнинг 41
хафтасига нисбатан касалланиш кўрсаткичи пасайганига қарамасдан, 5-14 ёшдаги гуруҳларда
касалланиш кўрсаткичлари юқори бўлган.
Таҳлил олиб борилган ҳафтада 65 ёшдан катта аҳоли гуруҳлари ўртасида ЎРВИ билан касалланганлар
рўйхатга олинмаган.

5-расм. 2021/22 йиллар мавсумидаги ЎРИ кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64


65+   Жами



2021 йилнинг 42 хафтасида ГЎК бўйича дозорли назорат доирасида ўтказилган гриппга текшириш учун
олинган лаборатор тахлилларнинг 33,3%да A/H3N2 грипп вирусига мусбат натижа аниқланган.
6-расм. ГЎКда грипп мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.

   H1pdm09                                  H3

    B                                              A (не субтип.)


2021 йил 42 хафтасида ГЎК бўйича дозорли назорат доирасида ўтказилган ЎРВИга текшириш учун
олинган лаборатор тахлилларда 33,3%да мусбат натижа аниқланган. Хамма натижалар аденовирусга
мусбат.

7-расм. ГЎКда ЎРВИ мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.

  Парагрипп     Аденовирус     РС-вирус     Риновирус     Коронавирус     Метапневмовирус     Бокавирус


2021 йил 42 хафтасида аниқланган ГЎК холатларидан олинган клиник намуналарни SARS-CoV-2 янги
коронавирусига лаборатор текширувларда мусбат натижалар аниқланмаган.
8-расм. ГЎКда SARS-CoV-2 мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.

    SARS-CoV-2 (+)


ОЎРИ бўйича назорат
Оғир ўткир респиратор инфекция холатини стандарт тушунчаси.
(ОЎРИ, ВОЗ-2014г.):
- охирги 10 кун давомида бошланган ўткир респиратор касаллик ва қуйидаги белгилар билан
кузатилади:
- анамнезда ёки кўрик вақтида тана ҳароратининг > 38C бўлиши;
- йўтал;
- касалхонага ётқизилиш зарурияти.
- шунингдек, кўрик вақтида хансираш ёки нафас олишнинг қийинлашишига аҳамият берилиши
лозим.
Жорий йилнинг 41 хафтасига нисбатан барча ёш гуруҳларида касаллик кўрсаткичларини камайиши
кузатилган. Шу билан бирга энг юқори касаллик кўрсаткичлари 15-29 ёшли гуруҳлар ўртасида қайд қилинган.
65 ёш ва ундан катта ёўдаги фуқароларда ОЎРИлар рўйхатга олинмаган.
9-расм. 2021/22 йиллар мавсумидаги ОЎРИ кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан..

0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64


2021 йил 42 хафтасида грипп ва бошқа ЎРВИ устидан назорат доирасида ОЎРИ билан касалланган
беморлардан A/H3N2 грипп вирусига лаборатор текширувларининг 14,3%да мусбат натижалари
аниқланди.
10-расм. ОЎРИда грипп мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.

   H1pdm09                                  H3

    B                                              A (не субтип.)


Жорий йилнинг 42 ҳафтасида ЎРВИга лаборатор текширувларда ОЎРИ холатларининг 57,1%да мусбат
натижалар аниқланди. Жами ЎРВИга мусбат натижаларнинг 25,0%дан респиратор-синтициал вирусларга
ва аденовирусга, 50,0% риновирусларга тўғри келди.

11-расм. ОЎРИда ЎРВИ мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.

  Парагрипп     Аденовирус     РС-вирус     Риновирус     Коронавирус     Метапневмовирус     Бокавирус


2021 йилнинг 42 хафтасида ОЎРИ ҳолатларининг клиник намуналарини лаборатор текширувларда янги
SARS-CoV-2 коронавируси аниқланмади.
12-расм. ОЎРИда SARS-CoV-2 мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.

    SARS-CoV-2 (+)


1017
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech