Ахборот бюллетенлари

910
Распечатать
14 Дек 2021

ГРИПП ва ЎРИ БЎЙИЧА ХАФТАЛИК МИЛЛИЙ БЮЛЛЕТЕНЬ 2021 йил 48 хафтаси (29.11.21 - 05.12.21)

Резюме
Грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар (ЎРВИ) тўғрисидаги ҳафталик миллий бюллетенда 2021
йилнинг 48-ҳафтасида республика бўйича ҳамда Тошкент шаҳар таянч пунктларида грипп, ЎРВИ ва
уларнинг оғир турлари, шунингдек, ўткир зотилжам касаллиги бўйича эпидемик вазият ёритилган.
Бюллетенда, касалликни турли ёшдаги аҳоли гуруҳлари, жумладан, касаллик энг кўп қайд этилган
гуруҳлардаги кўрсаткичлар ҳамда беморлардан олинган лаборатория текширувлари натижалари ёритилиб
берилган.
Кунлик назорат
2021 йилнинг 11 ойида грипп касаллиги бўйича эпидемиологик вазият, 2020 йилнинг 11 ойига нисбатан
касаллик кўрсаткичлари 24,9%га пасайганлиги кузатилди. Шу билан бирга ўткир респиратор вирусли
инфекциялар билан касалланиш 12,2%га, ўткир зотилжам 41,4%га ошган.
Жорий йилнинг 11 ойи давомида грипп касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳри ва
Тошкент вилоятида қайд этилган.
ЎРВИ касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳри, Навоий
ва Тошкент вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида рўйхатга олинган.
Ушбу даврда ўткир зотилжам касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳри, Сирдарё ва
Тошкент вилоятларида рўйхатга олинган.
Грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекция (ЎРВИ)ларнинг мавсумий кўтарилиш даврида (2021 йилнинг
40 ҳафтаси) Ўзбекистон республикасининг барча ҳудудларида грипп фаоллиги пастлигича қолди.
2021 йилнинг 48 хафтасида ГЎК бўйича дозорли назорат доирасида ўтказилган гриппга текширувларда
Грипп А/Н3N2 мусбат натижа аниқланмади.
Мавсум бошидан гриппга лаборатор тахлилларнинг 15,6%да A/H3N2 грипп вирусига мусбат натижа
аниқланган.
1-расм. 2021/22 ва 2020/21 мавсумлардаги ГЎК кўрсаткичи 10 000 ахолига нисбатан

Хафталар

  2020/21          2021/22


Республика аҳолиси ўртасида гриппга ўхшаш касалликлар 2021 йилнинг 48 ҳафтасида 2021 йилнинг 47
ҳафтасига нисбатан 2,7%га камайган. 2021 йил 48-ҳафтасида 2020 йилнинг 48 ҳафтасига нисбатан 1,7%
мартага пасайиш қайд қилинган.
Жорий йилнинг 48 ҳафтасида ГЎ К юқори кўрсаткичларда Андижон, Жиззах ва Хоразм вилоятлари ҳамда
Тошкент шаҳрида рўйхатга олинган.
2-расм. 2021/22 ва 2020/21 мавсумлардаги ЎРИ кўрсаткичи 10000 ахолига нисбатан

Хафталар

2021/22         2020/21


2021 йилнинг 48 ҳафтасида республика аҳолиси ўртасида ЎРВИ касалликлари 2021 йилнинг 47 ҳафтасига
нисбатан 4,5%га камайди, 2020 йилнинг 48 ҳафтасига нисбатан 2,0 мартага ошган.
Жорий ҳафтада ЎРВИ бўйича энг юқори кўрсаткичлар Тошкент шаҳри, Жиззах ва Н авоий вилоятларида
рўйхатга олинди.
2021 йилнинг 48 ҳ афтасида ЎРВИ касаллиги кўрсаткичлари эпидемик бўсағадан 28,7%га паст бўлди.
3-расм. 2021/22 ва 2021/22 мавсумларда зотилжам кўрсаткичи 10 000 ахолига нисбатан

Хафталар


2021/22       2020/21


2021 йилнинг 48 ҳафтасида ўткир зотилжам касаллиги 2021 йилнинг 47 ҳафтасига нисбатан 22,8%га
камайган. Ўтган йилнинг 48 ҳафтасига нисбатан 4,5 мартага кўпайган.
Энг юқори кўрсаткичлар Тошкент шаҳри, Андижон, Навоий ва Сирдарё вилоятларида қайд этилди.


ГЎК бўйича назорат

Гриппга ўхшаш касалликлар ҳолатини стандарт аниқлаш (БЖССТ-2014йил):
Ўткир респиратор инфекцияларнинг қуйидаги белги билан намоён бўлганда:
- кўрик вақтида ёки анамнезида тана ҳароратини 38С дан юқори бўлиши;
зотилжам кўрсаткичи 10 000 ахоли сонига ЎРИ кўрсаткичи 10 000 ахоли сонига
- йўтал;
- касаллик бошлангандан 10 кун давомида.
ГЎК билан касалланиш барча аҳоли гуруҳларида ошган, 0-4 ёшлар гуруҳи бундан мустасно бўлиб, ушбу
гуруҳда касаллик кам ҳолатларда рўйҳатга олинган.
Шу билан бирга, энг юқори касалланиш кўратгичи ф ақат 5-14 ёшлар гуруҳларида бўлиб, сезиларли ўсиш
билан рўйҳатга олинган.
65 ёш ва ундан катта аҳо ли ўртасида ГЎК рўйҳатга олинмаган.


4-расм. 2021/22 йиллар мавсумидаги ГЎК кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64


65+   Жами


Ўткир респиратор инфекцияси холатларининг стандарт аниқланиши (ОРИ, ECDC/ВОЗ):
- ўткир бошланиш. Охирги 10 кун давомида қуйидаги респиратор касаллик белгиларининг
биттасини рўйхатга олиниши кузатилади:
- йўтал;
- томоқда оғриқ;
- хансираш;
- бурун битиши / ринит;
- шунингдек, инфекция сабабли юзага келганлиги хақидаги клиник хулоса.
ЎРВИ касалланиш кўрсаткичлари 5-14 ёш ва 15-29 ёш аҳоли гуруҳлари ўртасида кўпайган.
65 ёш ва ундан катта ёш гурухларида ЎРИ рўйхатга олинмаган.

5-расм. 2021/22 йиллар мавсумидаги ЎРИ кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64


65+   Жами



2021 йилнинг 48 хафтасида ГЎК бўйича дозорли назорат доирасида ўтказилган гриппга текширувларда
мусбат натижа аниқланмаган.
Мавсум бошидан гриппга лаборатор тахлилларнинг 15,6%да A/H3N2 грипп вирусига мусбат натижа
аниқланган.
6-расм. ГЎКда грипп мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.

   H1pdm09                                  H3

    B                                              A (не субтип.)


2021 йил 48 хафтасида ГЎК бўйича дозорли назорат доирасида ўтказилган ЎРВИга текшириш учун
олинган лаборатор тахлилларда 50,0%да мусбат натижа аниқланган. Жами ЎРВИга мусбат
натижаларнинг 33,3%дан риновирусларга, мавсумий коронавирусларга ва респиратор-синтициал
вирусларга тўғри келди.
Мавсум бошидан ГЎК холатларининг 59,4%да ЎРВИ аниқланди. Жами ЎРВИда мусбат натижаларнинг
47,4%да риновирусларга, 21,0%да респиратор-синтициал вирусларга, 15,8%да аденовирусларга, 10,5%да
мавсумий коронавирусларга, 5,3%да парагрипп вирусларига тўғри келди.

7-расм. ГЎКда ЎРВИ мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.

  Парагрипп     Аденовирус     РС-вирус     Риновирус     Коронавирус     Метапневмовирус     Бокавирус


2021 йил 48 хафтасида аниқланган ГЎК холатларидан олинган клиник намуналарни SARS-CoV-2 янги
коронавирусига лаборатор текширувларда мусбат натижалар аниқланмаган.
Мавсум бошидан ГЎК холатларидан олинган клиник намуналарининг SARS-CoV-2 янги коронавирусига
мусбат натижалар 6,2%да аниқланган.


8-расм. ГЎКда SARS-CoV-2 мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.

    SARS-CoV-2 (+)


ОЎРИ бўйича назорат
Оғир ўткир респиратор инфекция холатини стандарт тушунчаси.
(ОЎРИ, ВОЗ-2014г.):
- охирги 10 кун давомида бошланган ўткир респиратор касаллик ва қуйидаги белгилар билан
кузатилади:
- анамнезда ёки кўрик вақтида тана ҳароратининг > 38C бўлиши;
- йўтал;
- касалхонага ёткизилиш зарурияти.
- шунингдек, кўрик вақтида хансираш ёки нафас олишнинг қийинлашишига аҳамият берилиши
лозим.
Шунингдек кўрик вақтида хансираш ёки нафас олишнинг қийинлашишига аҳамият берилиши лозим.
мусбат натижа мусбат натижа
Барча ёш гурухларида касаллик кўрсаткичларининг камайиши кузатилди, 15-29 ёш ва ундан катта
аҳоли гуруҳлари бундан мустасно бўлиб, улар ўртасида энг юқори касаллик кўрсаткичлари қайд этилиб,
сезиларли ўсиш кузатилди.

9-расм. 2021/22 йиллар мавсумидаги ОЎРИ кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64


2021 йил 48 хафтасида грипп ва бошқа ЎРВИ устидан назорат доирасида ОЎРИ билан касалланган
беморлардан грипп вирусига лаборатор текширувларининг 8,0%да A/H3N2 грипп вирусига мусбат
натижалари аниқланди.
Мавсум бошидан гриппга текширилган намуналарнинг 26,9%да A/H3N2 грипп вирусига мусбат натижалар
аниқланди.
10-расм. ОЎРИда грипп мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.

   H1pdm09                                  H3

    B                                              A (не субтип.)


Жорий йилнинг 48 ҳафтасида ЎРВИга лаборатор текширувларда ОЎРИ холатларининг 100,0%да мусбат
натижалар аниқланди. Жами ЎРВИга мусбат натижаларнинг 42,3%да респиратор-синтициал вирусларга,
34,6%да риновирусларга, 15,4%да мавсумий коронавирусларга, 7,7%да парагрипп вирусларига тўғри
келди.
Мавсум бошидан ЎРВИга лаборатор текширувларда ОЎРИ холатларининг 77,8%да мусбат натижалар
аниқланди. Мусбат натижаларнинг 51,2%да респиратор-синтициал вирусга, 31,0%да риновирусга, 8,3%да
мавсумий коронавирусга, 6,0%да парагрипп вирусларига, 3,5%да аденовирусларга тўғри келди.

11-расм. ОЎРИда ЎРВИ мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.

  Парагрипп     Аденовирус     РС-вирус     Риновирус     Коронавирус     Метапневмовирус     Бокавирус


2021 йилнинг 48 хафтасида ОЎРИ ҳолатларининг клиник намуналарини лаборатор текширувларда янги
SARS-CoV-2 коронавируси аниқланмади.
Мавсум бошидан SARS-CoV-2 коронавирусига текширилган ОЎРИ ҳолатларидан олинган клиник
намуналарининг 1,9%да мусбат натижа аниқланди.
12-расм. ОЎРИда SARS-CoV-2 мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.

    SARS-CoV-2 (+)


910
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech