Соғлиқни сақлаш, санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида юқори малакага эга олий маълумотли кадрларни тайёрлаш, ходимларни касбий ривожлантириш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда тиббиёт ташкилотлари, шу жумладан бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларини профессионал мутахассислар билан таъминлаш мақсадида:
1. Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Фарғона вилояти ҳокимлигининг:
- Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиали негизида Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтини (кейинги ўринларда — Институт) ташкил этиш;
- Фарғона вилояти юқумли касалликлар шифохонасини Институтнинг клиник базаси этиб белгилаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Қарорнинг тўлиқ матни lex.uz сайтида берилган.
ПҚ-4911