Ахборот бюллетенлари

782
Распечатать
30 Дек 2020

ГРИПП ва ЎРИ БЎЙИЧА ХАФТАЛИК МИЛЛИЙ БЮЛЛЕТЕНЬ 2020 йил 52 хафтаси (21.12.20 - 27.12.20)

Резюме
Кунлик назорат
2020 йилнинг 11 ойи мобайнида грипп бўйича эпидемик вазият 2019 йилнинг шу даврига нисбатан
37,4%га, ўткир респиратор инфекциялар 13,1%га пасайган. Шу билан бирга ўткир зотилжам касаллиги
кўрсаткичи 37,4%га ортганлиги кузатилди.
Грипп ва ўткир респиратор касалликларнинг мавсумий кўтарилиши (жорий йилнинг 40 хафтаси ) давридан
бошлаб бутун Ўзбекистон худудида грипп касаллиги фаоллиги паст бўлган.
2020 йилнинг 52 хафтасига келиб республика ахолиси ўртасида гриппга ўхшаш касалликлар (ГЎК) билан
касалланиш кўрсаткичи 51 хафтага нисбатан 33,3% камайган, 2019 йилнинг шу даврига нисбатан эса
63,6% камайган.
1-расм. 2020/21 ва 2019/20 мавсумлардаги ГЎК кўрсаткичи 10 000 ахолига нисбатан.

2020/21   2019/20

2020 йил 52 хафтасида республика ахолиси ўртасида ЎРИ билан касалланиш кўрсаткичи ўтган хафтага
нисбатан 7,2%га камайган, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан эса 30,2% камайган. Шу билан бирга 2020
йилда ЎРИ касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шахри, Навоий, Тошкент ва
Сурхондарё вилоятларида рўйхатга олинган.
Жорий йилнинг 52 хафтасида ЎРИ касаллиги кўрсаткичлари эпидемик бўсағадан 35,4%га паст бўлган.

2-расм. 2020/21 ва 2019/20 мавсумлардаги ЎРИ кўрсаткичи 10000 ахолига нисбатан.

2020/21         2019/20

Ўткир зотилжам билан касалланиш кўрсаткичлари жорий йилнинг 51 хафтасига нисбатан стабил
кўрсаткичлари, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан эса 28.5%га камайган.
Ўткир зотилжам касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шахри, Андижон ва Сирдарё
вилоятларида рўйхатга олинган.


3-расм. 2020/21 ва 2020/21 мавсумларда зотилжам кўрсаткичи 10 000 ахолига нисбатан.

2020/21       2019/20

ГЎК бўйича назорат


Гриппга ўхшаш касаллик (ГЎК) холатини стандарт аниқлаш:
-ўткир бошланиши;
-касаллик бошланга нига 10 кундан ошмаганлиги;
-тана хароратининг юқорилиги, 38ᴼC ва ундан юқ ори (кўрикда ёки анамнезда);
-йўтал.
ГЎК билан касалланганларни ёшма-ёш тахлил қилинганда энг юқори касалланиш кўрсаткичлари 5-14
ёшдаги болалар ва кичик ёшдаги 0 дан 4 ёшгача бўлган болалар ўртасида рўйхатга олинган. Шуни
таъкидлаш жоизки, ГЎК касаллигининг усиши 15-29 ёшликдан бошка барча ёш гурухларида кузатилди.
Касалликнинг энг кам рўйхатга олиниши 65 ёш ва ундан катталар ўртасида кузатилди.

4-расм. 2020/21 йиллар мавсумидаги ГЎК кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

Хафталар


0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64


65+   Всего

Ўткир респиратор инфекция (ЎРИ) холатини стандарт аниқлаш:
-ўткир бошланиши (сўнгги 10 кунда), респиратор белгиларнинг ками да биттаси кузатилганда;
-йўтал;
-томоқд а оғриқ;
-хансираш;
-ринит.
ЎРИнинг юқори кўрсаткичлари 0 дан 4 ёшгача бўлган кичик ёшдани болаларда хамда 5 ёшдан 14 ёшгача
булган болаларда рўйхатга олинган. Барча ёш гурухларида касаллик кўрсаткичлари усишга мойилликка
эга. Касалликнинг энг кам рўйхатга олиниши 65 ёш ва ундан катталар ўртасида кузатилди.
5-расм. 2020/21 йиллар мавсумидаги ЎРИ кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

Хафталар


0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64


65+   Всего

Жорий йилнинг 40 хафтасидан бошлаб шу бугунги кунгача ўтказилган гриппга текшириш учун олинган
лаборатор тахлилларда мусбат натижа аниқланмаган.

6-расм. ГЎКда грипп мониторинг натижалари мавсум 2020/21 йиллар.

 

   H1pdm09                                  H3

    B                                              A (не субтип.)

ЎРВИ мавсуми бошлангандан сўнг ГЎК холатларидан 36,7% вируслар аниқланган. Ҳамма ЎРВИга мусбат
натижаларидан 72,2%да риновируслар, 27,8%да парагрипп вируси тўпланган.
Жорий йилнинг 52 хафтасида ГЎК холатларини лаборатор текширувида 100% холатда ЎРВИга мусбат
натижа риновируслар аниқланган.
7-расм. ГЎКда ЎРВИ мониторинг натижалари мавсум 2020/21 йиллар.

   Парагрипп     Аденовирус     РС-вирус     Риновирус     Коронавирус     Метапневмовирус     Бокавирус

Мавсум бошидан бери ГЎК холатларининг 12,2%да янги коронавирус SARS-CoV-2 аниқланган.
Сўнгги 6-хафтада (47-52) ГЎК холатларини лаборатор текширувида янги коронавирус SARS-CoV-2
аниқланмаган.

8-расм. ГЎКда SARS-CoV-2 мониторинг натижалари мавсум 2020/21 йиллар.

    SARS-CoV-2 (+)

ОЎРИ бўйича назорат

Оғир ўткир респиратор инфекция (ОЎРИ) холатини стандарт аниқлаш:
-сўнгги 7 кунда бошланган УРИ, касалхонга ётқизиш талаб этилган хо латда ёки қуйидаги касаллик
белгилари намоён бўлганда:
-анамнезда тана харорати >3 8ᴼC.
-йўтал
-ханси раш ёки нафас олишнинг қийинлашиши.
Энг кўп ОЎРИ билан касалланиш кўрсаткичлари15-29 ёшли ахоли орасида, энг кам касаллик кўрсаткичи
0-4 ёшдаги кичик ёшли болалар ва 5-14ёшдаги болалар орасида кузатилди.


9-расм. 2020/21 йиллар мавсумидаги ОЎРИ кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

Хафталар


0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64


65+   Жами

Грипп касаллигининг мавсумий кўтарилиш давридан бошлаб ОЎРИ билан касалланган беморларда
гриппга мусбат натижалар аниқланмади.

10-расм. ОЎРИда грипп мониторинг натижалари мавсум 2020/21 йиллар.

   H1pdm09                                  H3

    B                                              A (не субтип.)

Мавсум бошидан бери ОЎРИ холатларидан ЎРВИ 21,2% холатда аниқланган. Бунда барча мусбат
натижалардан 45,4%да парагрипп вирусининг 3-типи, 36,4%да риновируслар, 18,2%да масумий
коронавирус аниқланган.
Жорий йилнинг 52-хафтасида ОЎРИ холатларини ЎРВИга лаборатор текширувида 67,7% холатда мусбат
натижа аниқланган. Улардан барчаси парагрипп вирусининг 3-типи.


11-расм. ОЎРИда ЎРВИ мониторинг натижалари мавсум 2020/21 йиллар.

 

  Парагрипп     Аденовирус     РС-вирус     Риновирус     Коронавирус     Метапневмовирус     Бокавирус

Мавсум бошидан бери ОЎРИ холатларининг 38,5%да янги коронавирус SARS-CoV-2 аниқланган.
Сўнгги 5-хафтада (48-52) ОЎРИ холатларини лаборатор текширувида янги коронавирус SARS-CoV-2
аниқланмаган.

12-расм. ОЎРИда SARS-CoV-2 мониторинг натижалари мавсум 2020/21 йиллар.

    SARS-CoV-2 (+)

 

 


782
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech