Ахборот бюллетенлари

918
Распечатать
06 Янв 2021

ГРИПП ва ЎРИ БЎЙИЧА ХАФТАЛИК МИЛЛИЙ БЮЛЛЕТЕНЬ 2020 йил 53 хафтаси (28.12.20 - 03.01.21)

Резюме
Кунлик назорат
2020 йилнинг 11 ойи мобайнида грипп бўйича эпидемик вазият 2019 йилнинг шу даврига нисбатан
37,4%га, ўткир респиратор инфекциялар 13,1%га пасайган. Шу билан бирга ўткир зотилжам касаллиги
кўрсаткичи 37,4%га ортганлиги кузатилди.
Грипп ва ўткир респиратор касалликларнинг мавсумий кўтарилиши (жорий йилнинг 40 хафтаси ) давридан
бошлаб бутун Ўзбекистон худудида грипп касаллиги фаоллиги паст бўлган.
2020 йилнинг 53 хафтасига келиб республика ахолиси ўртасида гриппга ўхшаш касалликлар (ГЎК) билан
касалланиш кўрсаткичи 52 хафтага нисбатан 70,0% камайган.
1-расм. 2020/21 ва 2019/20 мавсумлардаги ГЎК кўрсаткичи 10 000 ахолига нисбатан.

2020/21   2019/20

2020 йил 53 хафтасида республика ахолиси ўртасида ЎРИ билан касалланиш кўрсаткичи ўтган хафтага
нисбатан 42,2%га камайган. Шу билан бирга 2020 йилда ЎРИ касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари
Тошкент шахри, Навоий, Тошкент ва Сурхондарё вилоятларида рўйхатга олинган.
Жорий йилнинг 53 хафтасида ЎРИ касаллиги кўрсаткичлари эпидемик бўсағадан пасайган, ўтган хафтага
нисбатан 42,9%га паст бўлган.

2-расм. 2020/21 ва 2019/20 мавсумлардаги ЎРИ кўрсаткичи 10000 ахолига нисбатан.

2020/21         2019/20

Ўткир зотилжам билан касалланиш кўрсаткичлари жорий йилнинг 53 хафтасида ўтган 52 хафтага
нисбатан 40,0%га камайган.
Ўткир зотилжам касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шахри ва Андижон вилоятида рўйхатга
олинган.
3-расм. 2020/21 ва 2020/21 мавсумларда зотилжам кўрсаткичи 10 000 ахолига нисбатан

Недели


2020/21       2019/20

ГЎК бўйича назорат
Гриппга ўхшаш касаллик (ГЎК) холатини стандарт аниқлаш:
-ўткир бошланиши;
-касаллик бошланга нига 10 кундан ошмаганлиги;
-тана хароратининг юқорилиги, 38ᴼC ва ундан юқ ори (кўрикда ёки анамнезда);
-йўтал.
ГЎК билан касалланганларни ёшма-ёш тахлил қилинганда энг юқори касалланиш кўрсаткичлари 5-14
ёшдаги болалар ва кичик ёшдаги 0 дан 4 ёшгача бўлган болалар ўртасида рўйхатга олинган.
Шуни таъкидлаш жоизки, 53 хафтада ГЎК касаллигининг камайиши 0-4 ёшдан бошка барча ёш
гурухларида кузатилди.
Касалликнинг энг кам рўйхатга олиниши 65 ёш ва ундан катталар ўртасида кузатилди.
зотилжам кўрсаткичи 10 000 ахоли сонига ЎРИ кўрсаткичи 10 000 ахоли сонига


4-расм. 2020/21 йиллар мавсумидаги ГЎК кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

Хафталар


0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64


65+   Всего

Ўткир респиратор инфекция (ЎРИ) холатини стандарт аниқлаш:
-ўткир бошланиши (сўнгги 10 кунда), респиратор белгиларнинг ками да биттаси кузатилганда;
-йўтал;
-томоқд а оғриқ;
-хансираш;
-ринит.
ЎРИнинг юқори кўрсаткичлари 0 дан 4 ёшгача бўлган кичик ёшдани болаларда рўйхатга олинган,
5 ёшдан 14 ёшгача хамда 30-64 ёшлар гурухда касаллик бир хил кўрсаткичда рўйхатга олинган.
Барча ёш гурухларида касаллик кўрсаткичлари усишга мойилликка эга. Касалликнинг энг кам рўйхатга
олиниши 65 ёш ва ундан катталар ўртасида кузатилди.
5-расм. 2020/21 йиллар мавсумидаги ЎРИ кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

Хафталар


0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64


65+   Всего

Жорий йилнинг 40 хафтасидан бошлаб шу бугунги кунгача ўтказилган гриппга текшириш учун олинган
лаборатор тахлилларда мусбат натижа аниқланмаган.
ЎРИ кўрсаткичи 10 000 ахоли сонига ГЎК кўрсаткичи 10 000 ахоли сонига


6-расм. ГЎКда грипп мониторинг натижалари мавсум 2020/21 йиллар.

   H1pdm09                                  H3

    B                                              A (не субтип.)

ЎРВИ мавсуми бошлангандан сўнг ГЎК холатларидан 37,3% вируслар аниқланган. Ҳамма ЎРВИга мусбат
натижаларидан 73,7%да риновируслар, 26,3%да парагрипп вируси тўпланган.
Жорий йилнинг 53 хафтасида ГЎК холатларини лаборатор текширувида 50% ҳолатда ЎРВИга мусбат
натижада риновируслар аниқланган.
7-расм. ГЎКда ЎРВИ мониторинг натижалари мавсум 2020/21 йиллар.

   Парагрипп     Аденовирус     РС-вирус     Риновирус     Коронавирус     Метапневмовирус     Бокавирус

Мавсум бошидан бери ГЎК холатларининг 11,7%да янги коронавирус SARS-CoV-2 аниқланган.
Сўнгги 7-хафтада (47-53) ГЎК холатларини лаборатор текширувида янги коронавирус SARS-CoV-2
аниқланмаган.

8-расм. ГЎКда SARS-CoV-2 мониторинг натижалари мавсум 2020/21 йиллар.

    SARS-CoV-2 (+)

ОЎРИ бўйича назорат
Оғир ўткир респиратор инфекция (ОЎРИ) холатини стандарт аниқлаш:
-сўнгги 7 кунда бошланган УРИ, касалхонга ётқизиш талаб этилган хо латда ёки қуйидаги касаллик
белгилари намоён бўлганда:
-анамнезда тана харорати >3 8ᴼC.
-йўтал
-ханси раш ёки нафас олишнинг қийинлашиши.
Энг кўп ОЎРИ билан касалланиш кўрсаткичлари 65 ёш ва ундан катта ахоли орасида, энг кам касаллик
кўрсаткичи 0-4 ёшдаги кичик ёшли болалар орасида кузатилди.
9-расм. 2020/21 йиллар мавсумидаги ОЎРИ кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

Хафталар


0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64


65+   Всего

Грипп касаллигининг мавсумий кўтарилиш давридан бошлаб ОЎРИ билан касалланган беморларда
гриппга мусбат натижалар аниқланмади.

10-расм. ОЎРИда грипп мониторинг натижалари мавсум 2020/21 йиллар.

   H1pdm09                                  H3

    B                                              A (не субтип.)

Мавсум бошидан бери ОЎРИ холатларидан ЎРВИ 21,4% холатда аниқланган. Бунда барча мусбат
натижалардан 50,0%да парагрипп вируси, 33,3%да риновируслар, 16,7%да масумий коронавирус
аниқланган.
Жорий йилнинг 53-хафтасида ОЎРИ холатларини ЎРВИга лаборатор текширувида 25,0% холатда мусбат
натижа аниқланган. 50,0% мусбат натижа парагрипп, 50,0% натижа риновирус аникланган.
11-расм. ОЎРИда ЎРВИ мониторинг натижалари мавсум 2020/21 йиллар.

  Парагрипп     Аденовирус     РС-вирус     Риновирус     Коронавирус     Метапневмовирус     Бокавирус

Мавсум бошидан бери ОЎРИ холатларининг 35,7%да янги коронавирус SARS-CoV-2 аниқланган.
Сўнгги 6-хафтада (48-53) ОЎРИ холатларини лаборатор текширувида янги коронавирус SARS-CoV-2
аниқланмаган.

12-расм. ОЎРИда SARS-CoV-2 мониторинг натижалари мавсум 2020/21 йиллар.

    SARS-CoV-2 (+)

 

 


918
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech