Ахборот бюллетенлари

398
Распечатать
25 Дек 2020

ГРИПП ва ЎРИ БЎЙИЧА ХАФТАЛИК МИЛЛИЙ БЮЛЛЕТЕНЬ 2020йил 51 хафтаси (14.12.2020-20.12.2020)

РЕЗЮМЕ

Грипп ва ЎРИ бўйича хафталик миллий бюллетенда хафталик Республика бўйича, хамда Тошкент шахри таянч пунктларида грипп, ўткир респиратор инфекциялар ва уларнинг оғир турлари, шунингдек ўткир зотилжам бўйича эпидемик вазият ёритиб борилади.

 Шунингдек бюллетенда ахолининг ёш қатлами бўйича, шу жумладан касаллик билан энг кўп касалланган беморлар ўртасида ўтказилган лаборатор текширувлар натижалари кўрсатилади.

Кунлик назорат

 2020 йилнинг 11 ойи мобайнида грипп бўйича эпидемик вазият 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 37.4%га, ўткир респиратор инфекциялар 13.1%га пасайган. Шу билан бирга ўткир зотилжам касаллиги кўрсаткичи 37.4%га ортганлиги кузатилди.

 Грипп ва ўткир респиратор касалликларнинг мавсумий кўтарилиши         (жорий йилнинг 40 хафтаси ) давридан бошлаб бутун Ўзбекистон худудида грипп касаллиги фаоллиги паст бўлган.

 2020 йилнинг 51 хафтасига келиб республика ахолиси ўртасида гриппга ўхшаш касалликлар (ГЎК) билан касалланиш кўрсаткичи 50 хафтага нисбатан 2 маротабага ортган, 2019 йилнинг шу даврига нисбатан эса  2,6 маротабага камайган.

1.-расм. 2020/21 ва 2019/20 мавсумлардаги ГЎК кўрсаткичи 10 000 ахолига нисбатан.

2020/21   2019/20

2020 йил 51 хафтасида республика ахолиси ўртасида ЎРИ билан касалланиш кўрсаткичи ўтган хафтага нисбатан 12,8%га  купайган, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан эса 1,6 маротабага камайган. Шу билан бирга 2020 йилда ЎРИ касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шахри, Навоий, Тошкент ва Сурхондарё вилоятларида рўйхатга олинган.

             Жорий йилнинг 51 хафтасида ЎРИ касаллиги кўрсаткичлари эпдемик бўсағадан 46,2%га паст бўлган.

 

2-расм. 2020/21 ва 2019/20 мавсумлардаги ЎРИ кўрсаткичи 10000 ахолига нисбатан.

2020/21         2019/20

Ўткир зотилжам билан касалланиш кўрсаткичлари жорий йилнинг 50 хафтасига нисбатан 5,7%га купайган, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан эса 28.6%га камайган.

               Ўткир зотилжам касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шахри, Андижон, Фаргона ва Хоразм вилоятларида рўйхатга олинган.

3-расм. 2020/21 ва 2019/20 мавсумларда зотилжам кўрсаткичи 10 000 ахолига нисбатан.

 

Недели


2020/21       2019/20

ГЎК бўйича назорат

Гриппга ўхшаш касаллик (ГЎК) холатини стандарт аниқлаш:

-ўткир бошланиши;

-касаллик бошланганига 10 кундан ошмаганлиги;

-тана хароратининг юқорилиги, 38 0  С ва ундан юқори (кўрикда ёки анманезда);

-йўтал.

               ГЎК билан касалланганларни ёшма-ёш тахлил қилинганда энг юқори касалланиш кўрсаткичлари 5-14 ёшдаги болалар ва кичик ёшдаги  0 дан 4 ёшгача бўлган болалар ўртасида рўйхатга олинган.  Шуни таъкидлаш жоизки, ГУК касаллигининг усиши 15-29 ёшликдан бошка барча ёш гурухларида кузатилди.

 

4-расм. 2020/21 йиллар мавсумидаги ГЎК кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

 

Недели


0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64


65+   Всего

 

Ўткир респиратор инфекция (ЎРИ) холатини стандарт аниқлаш:

-ўткир бошланиши (сўнгги 10 кунда), респиратор белгиларнинг камида биттаси кузатилганда;

-йўтал;

-томоқда оғриқ;

-хансираш;

-ринит.

             ЎРИнинг юқори кўрсаткичлари 0 дан 4 ёшгача бўлган кичик ёшдани болаларда хамда 5 ёшдан 14 ёшгача булган болаларда рўйхатга олинган.  Барча ёш гурухларида касаллик курсаткичлари усишга мойилликка эга.  Касалликнинг энг кам рўйхатга олиниши 65 ёш ва ундан катталар ўртасида кузатилди.

 

5-расм. 2020/21 йиллар мавсумидаги ЎРИ кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

Недели


0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64


65+   Всего

Жорий йилнинг 40 хафтасидан бошлаб шу бугунги кунгача ўтказилган гриппга текшириш учун олинган лаборатор тахлилларда мусбат натижа аниқланмаган.

 

6-расм. ГЎКда грипп мониторинг натижалари мавусм 2020/2021 йиллар.

   H1pdm09                                  H3

    B                                              A (не субтип.)

ЎРВИ мавсуми бошлангандан сўнг ГЎК холатларидан 36,7% вируслар аниқланган. Ҳамма ЎРВИга мусбат натижаларидан 72,2%да  риновируслар, 27,8%да парагрипп вируси тўпланган.

           Жорий йилнинг 51 хафтасида ГЎК холатларини лаборатор текширувида 100% холатда ЎРВИга мусбат натижа аниқланган. Улардан 80%да риновирус, 20,0%да 3-тип парагрипп аниқланган.

 

             

 7-расм. ГЎКда ЎРВИ мониторинг натижалари мавсум 2020/2021 йиллар.        

 

   Парагрипп     Аденовирус     РС-вирус     Риновирус     Коронавирус     Метапневмовирус     Бокавирус

Мавсум бошидан бери ГЎК холатларининг 12,2%да янги коронавирус SARS-CoV-2 аниқланган.

           Сўнгги 5-хафтада (47-51) ГЎК холатларини лаборатор текширувида янги коронавирус SARS-CoV-2 аниқланмаган.

8-расм. ГЎКда SARS-CoV-2 мониторинг натижалари мавусм 2020/2021 йиллар.

    SARS-CoV-2 (+)

ОЎРИ бўйича назорат

Оғир ўткир респиратор инфекция (ОЎРИ) холатини стандарт аниқлаш:

- сўнгги 7 кунда бошланган УРИ, касалхонга ётқизиш талаб этилган холатда ёки қуйидаги касаллик белгилари намоён бўлганда:

-анамнезда тана харорати > 38 0 С.

-йўтал

-хансираш ёки нафас олишнинг қийинлашиши.

          Энг кўп ОЎРИ билан касалланиш кўрсаткичлари15-29 ёшли ахоли орасида, энг кам касаллик кўрсаткичи 0-4 ёшдаги кичик ёшли болалар ва 5-14ёшдаги болалар орасида кузатилди.

9-расм. 2020/21 йиллар мавсумидаги ОЎРИ кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

 

 

Недели


0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64


65+   Всего

Грипп касаллигининг мавсумий кўтарилиш давридан бошлаб ОЎРИ билан касалланган беморларда гриппга мусбат натижалар аниқланмади.

10-расм. ОЎРИда грипп мониторинг натижалари мавусм 2020/2021 йиллар.

   H1pdm09                                  H3

    B                                              A (не субтип.)

 

Мавсум бошидан бери ОЎРИ холатларидан ЎРВИ 21,2% холатда аниқланган. Бунда барча мусбат натижалардан 45,4%да парагрипп вирусининг 3-типи, 36,4%да риновируслар, 18,2%да масумий коронавирус аниқланган.

           Жорий йилнинг 51-хафтасида ОЎРИ холатларини ЎРВИга лаборатор текширувида 67,7% холатда мусбат натижа аниқланган. Улардан барчаси парагрипп вирусининг 3-типи.

11-расм. ОЎРИда ЎРВИ мониторинг натижалари мавсум 2020/2021 йиллар.

  Парагрипп     Аденовирус     РС-вирус     Риновирус     Коронавирус     Метапневмовирус     Бокавирус

Мавсум бошидан бери ОЎРИ холатларининг 38,5%да янги коронавирус SARS-CoV-2 аниқланган.

             Сўнгги 4-хафтада (48-51) ОЎРИ холатларини лаборатор текширувида янги коронавирус SARS-CoV-2 аниқланмаган.

12-расм. ОЎРИда SARS-CoV-2 мониторинг натижалари мавусм 2020/2021 йиллар.

    SARS-CoV-2 (+)


398
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech