Ахборот бюллетенлари

809
Распечатать
14 Янв 2021

ГРИПП ва ЎРИ БЎЙИЧА ХАФТАЛИК МИЛЛИЙ БЮЛЛЕТЕНЬ 2021 йил 1 хафтаси (04.01.21 - 10.01.21)

Резюме
Кунлик назорат
2020 йил мобайнида грипп бўйича эпидемик вазият 2019 йилга нисбатан касаллик кўрсаткичининг
2,1маротабага, ўткир респиратор инфекциялар 17,1%га пасайган. Шу билан бирга ўткир зотилжам
касаллиги кўрсаткичи 27,6%га ортганлиги кузатилди.
2020 йилда грипп касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳрида, Сирдарё, Сурхондарё ва
Фарғона вилоятларида рўйхатга олинган. Касалликнинг энг паст кўрсаткичлари Қашқадарё ва Самарқанд
вилоятларида рўйхатга олинган.
Ўткир респиратор инфекцияларнинг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳрида, Навоий ва Тошкент
вилоятларида рўйхатга олинган. Касалликнинг энг паст кўрсаткичлари Андижон, Самарқанд ва Хоразм
вилоятларида рўйхатга олинган.
Жорий йилда ўткир зотилжам касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳрида, Сирдарё ва
Тошкент вилоятларида рўйхатга олинган. Касалликнинг энг паст кўрсаткичлари Самарқанд, Сурхондарё
ва Фарғона вилоятларида рўйхатга олинган.
Грипп ва ўткир респиратор касалликларнинг мавсумий кўтарилиши (ўтган 2020 йилнинг 40 хафтасида)
давридан бошлаб бутун Ўзбекистон худудида грипп касаллиги фаоллиги паст бўлган.
Республика ахолиси ўртасида гриппга ўхшаш касалликлар (ГЎК) билан касалланиш кўрсаткичи 2021
йилнинг 1 хафтасида 2020 йилнинг 53 ҳафтасига нисбатан 4 маротаба, 2020 йилнинг 1 ҳафтасига
нисбатан эса 25,0% кўпайган.
1-расм. 2020/21 ва 2019/20 мавсумлардаги ГЎК кўрсаткичи 10 000 ахолига нисбатан.

2020/21   2019/20

2021 йилнинг 1 хафтасида республика ахолиси ўртасида ЎРИ билан касалланиш кўрсаткичи 2020 йилнинг
53 хафтасига нисбатан 80,7%га, 2020 йилнинг 1 ҳафтасига нисбатан эса 16,0% кўпайган. Шу билан бирга
2020 йилда ЎРИ касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шахри, Навоий, Тошкент ва Сурхондарё
вилоятларида рўйхатга олинган.
Жорий йилнинг 1 хафтасида ЎРИ касаллиги кўрсаткичлари эпидемик бўсағадан 25,7%га пасайган.

2-расм. 2020/21 ва 2019/20 мавсумлардаги ЎРИ кўрсаткичи 10000 ахолига нисбатан.

2020/21         2019/20

Ўткир зотилжам билан касалланиш кўрсаткичлари жорий йилнинг 1 хафтасида 2020 йилнинг 53 хафтасига
нисбатан 66,6%га кўпайган, 2020 йилнинг 1 хафтасига нисбатан эса 16,6%га камайган.
Ўткир зотилжам касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шахри, Андижон ва Сирдарё
вилоятларида рўйхатга олинган.
3-расм. 2020/21 ва 2020/21 мавсумларда зотилжам кўрсаткичи 10 000 ахолига нисбатан.

Хафталар


2020/21       2019/20

ГЎК бўйича назорат
Гриппга ўхшаш касаллик (ГЎК) холатини стандарт аниқлаш:
-ўткир бошланиши;
-касаллик бошланганига 10 кундан ошмаганлиги;
-тана хароратининг юқорилиги, 38ᴼC ва ундан юқори (кўрикда ёки анманезда);
-йўтал.
ГЎК билан касалланганларни ёшма-ёш тахлил қилинганда барча ёшларда касаллик кўрсаткичлари
юкорилиги кузатилди, 30-64 ёшликларда эса касаллик кўрсаткичлари пасайган.
Энг юқори касалланиш кўрсаткичлари 0 дан 4 ёшгача ва 5-14 ёшдаги болалар ўртасида рўйхатга олинган.
Касалликнинг энг кам рўйхатга олиниши 65 ёш ва ундан катталар ўртасида кузатилди.

4-расм. 2020/21 йиллар мавсумидаги ГЎК кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

Хафталар


0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64


65+   Всего

Ўткир респиратор инфекция (ЎРИ) холатини стандарт аниқлаш:
-ўткир бошланиши (сўнгги 10 кунда), респиратор белгиларнинг камида биттаси кузатилганда;
-йўтал;
-томоқда оғриқ;
-хансираш;
-ринит.
ЎРИларда барча ёш гурухларида касаллик кўрсаткичлари кўпайган, юқори кўрсаткичлари 5-14 ёшдаги
болаларда рўйхатга олинган. Касалликнинг энг кам рўйхатга олиниши 65 ёш ва ундан катталар ўртасида
кузатилди.
5-расм. 2020/21 йиллар мавсумидаги ЎРИ кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

Недели


0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64


65+   Всего

2020 йилнинг 40 хафтасидан бошлаб шу бугунги кунгача ўтказилган гриппга текшириш учун олинган
лаборатор тахлилларда мусбат натижа аниқланмаган.

6-расм. ГЎКда грипп мониторинг натижалари мавсум 2020/21 йиллар.

   H1pdm09                                  H3

    B                                              A (не субтип.)

ЎРВИ мавсуми бошлангандан сўнг ГЎК холатларидан 35,6% вируслар аниқланган. Ҳамма ЎРВИга мусбат
натижаларидан 76,2%да риновируслар, 23,8%да парагрипп вируси тўпланган.
Жорий йилнинг 1 хафтасида ГЎК холатларини лаборатор текширувида ЎРВИга мусбат натижалари
аниқланмаган.
7-расм. ГЎКда ЎРВИ мониторинг натижалари мавсум 2020/21 йиллар.

   Парагрипп     Аденовирус     РС-вирус     Риновирус     Коронавирус     Метапневмовирус     Бокавирус

Мавсум бошидан бери ГЎК холатларининг 10,2%да янги коронавирус SARS-CoV-2 аниқланган.
Сўнгги 8-хафтада (2020 йил 47-53 хафталарида ва 2021 йил 1-хафтасида) ГЎК холатларини лаборатор
текширувида янги коронавирус SARS-CoV-2 аниқланмаган.

8-расм. ГЎКда SARS-CoV-2 мониторинг натижалари мавсум 2020/21 йиллар.

    SARS-CoV-2 (+)

ОЎРИ бўйича назорат
Оғир ўткир респиратор инфекция (ОЎРИ) холатини стандарт аниқлаш:
-сўнгги 7 кунда бошланган УРИ, касалхонга ётқизиш талаб этилган холатда ёки қуйидаги касаллик
белгилари намоён бўлганда: -анамнезда тана харорати >38ᴼC.
-йўтал
-хансираш ёки нафас олишнинг қийинлашиши.
Энг кўп ОЎРИ билан касалланиш кўрсаткичлари 65 ёш ва ундан катта, хамда 15-29 ёшлик ахоли орасида,
бошка ёш гурухларида эса паст касаллик кўрсаткичлари кузатилди.
9-расм. 2020/21 йиллар мавсумидаги ОЎРИ кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

Хафталар


0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64


65+   Всего

Грипп касаллигининг мавсумий кўтарилиш давридан бошлаб ОЎРИ билан касалланган беморларда
гриппга мусбат натижалар аниқланмади.

10-расм. ОЎРИда грипп мониторинг натижалари мавсум 2020/21 йиллар.

   H1pdm09                                  H3

    B                                              A (не субтип.)

Мавсум бошидан бери ОЎРИ холатларидан ЎРВИ 20,9% холатда аниқланган. Бунда барча мусбат
натижалардан 50,0%да парагрипп вируси, 35,7%да риновируслар, 14,3%да масумий коронавирус
аниқланган.
Жорий йилнинг 1-хафтасида ОЎРИ холатларини ЎРВИга лаборатор текширувида мусбат натижалари
аниқланмаган.
11-расм. ОЎРИда ЎРВИ мониторинг натижалари мавсум 2020/21 йиллар.

  Парагрипп     Аденовирус     РС-вирус     Риновирус     Коронавирус     Метапневмовирус     Бокавирус

Мавсум бошидан бери ОЎРИ холатларининг 29,9%да янги коронавирус SARS-CoV-2 аниқланган.
Сўнгги 7-хафтада (2020 йилнинг 48-53 хафтаси ва 2021 йилнинг 1-хафтаси) ОЎРИ холатларини лаборатор
текширувида янги коронавирус SARS-CoV-2 аниқланмаган.

12-расм. ОЎРИда SARS-CoV-2 мониторинг натижалари мавсум 2020/21 йиллар.

    SARS-CoV-2 (+)


809
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech