Ахборот бюллетенлари

258
Распечатать
25 Мар 2021

ГРИПП ва ЎРИ БЎЙИЧА ХАФТАЛИК МИЛЛИЙ БЮЛЛЕТЕНЬ 2021 йил 11 хафтаси (15.03.21 - 21.03.21)

Резюме
Грипп ва ЎРВИ тўғрисидаги хафталик миллий бюллетенда 2021 йилнинг 11 - хафтасида республика
бўйича ҳамда Тошкент шаҳар таянч пунктларида грипп, ЎРИ ва уларнинг оғир турлари, шунингдек ўткир
зотилжам касаллиги бўйича эпидемик вазият ёритилган.
Бюллетенда, шунингдек касалликни турли ёшдаги аҳоли гуруҳлари, жумладан касаллик энг кўп қайд
этилган гуруҳлардаги кўрсаткичлар ҳамда беморлардан олинган лаборатория текширувлари натижалари
ёритилиб берилган.
Кунлик назорат
2021 йил феврал ойида грипп бўйича эпидемик вазият 2020 йил феврал ойига нисбатан касаллик
кўрсаткичи 72,3%га, ўткир респиратор инфекциялар 54,3%га ва ўткир зотилжам касаллиги кўрсаткичи
66,4%га пасайганлиги кузатилди.
Жорий йилнинг феврал ойида грипп касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳрида,
Сурхандарё ва Тошкент вилоятларида қайд этилган.
Ўткир респиратор инфекцияларнинг энг юқори кўрсаткичлари эса Тошкент шаҳри, Навоий, Сирдарё
ва Тошкент вилоятларида қайд этилди.
Жорий йилнинг ўтган ойида ўткир зотилжам касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳри,
Сирдарё ва Тошкент вилоятларида рўйхатга олинди.
Грипп ва ўткир респиратор инфекцияларининг (ЎРИ) мавсумий кўтарилиш (2020 йилнинг 40 хафтаси)
давридан бошлаб барча Ўзбекистон худудида грипп касаллиги фаоллиги пастлигича қолган.
Грипп касаллиги лаборатория усулида тасдиқланган бир-иккита ҳолат фақат жорий йил феврал
ойининг биринчи ярмида Бухоро вилояти (2 та ҳолат) ва Тошкент шаҳрида (1 та ҳолат) аниқланган.
Республика аҳолиси ўртасида гриппга ўхшаш касалликлар (ГЎК) билан касалланиш кўрсаткичи 2021
йилнинг 11 ҳафтасида 2021 йилнинг 10 ҳафтасига нисбатан ўзгармаган,бир хил кўрсаткичда рўйхатга
олинган, 2020 йилнинг 11 ҳафтасига нисбатан эса 44,4% камайган.
1-расм. 2020/21 ва 2019/20 мавсумлардаги ГЎК кўрсаткичи 10 000 ахолига нисбатан

Хафталар

  2020/21          2019/20

2021 йилнинг 11 ҳафтасида республика аҳолиси ўртасида ЎРИ билан касалланиш кўрсаткичи 2021
йилнинг 10 ҳафтасига нисбатан 2.7%га ошган, 2020 йилнинг 11 ҳафтасига нисбатан эса 17,4% камайган.
ЎРИ касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳри, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида
рўйхатга олинган.
Жорий йилнинг 11 хафтасида ЎРИ касаллиги кўрсаткичлари эпидемик бўсағадан 32,3 %га паст.
2-расм. 2020/21 ва 2019/20 мавсумлардаги ЎРИ кўрсаткичи 10000 ахолига нисбатан

Хафталар

2020/21         2019/20

Ўткир зотилжам билан касалланиш кўрсаткичлари жорий йилнинг 11 ҳафтасида 2021 йилнинг 10
ҳафтасига нисбатан 11,1% га, 2020 йилнинг 11 ҳафтасига нисбатан эса 42,8%га кўпайган.
Энг юқори кўрсаткичлар Тошкент шаҳри, Андижон, Жиззах, Сирдарё ва Хоразм вилоятларида кузатилди.
3-расм. 2020/21 ва 2020/21 мавсумларда зотилжам кўрсаткичи 10 000 ахолига нисбатан

Хафталар


2020/21       2019/20

ГЎК бўйича назорат
Гриппга ўхшаш касаллик (ГЎК) ҳолатини стандарт аниқлаш:
-ўткир бошланиши;
-касаллик бошланганига 10 кундан ошмаганлиги;
-тана ҳароратининг юқорилиги, 38ᴼC ва ундан юқори (кўрикда ёки анамнезда);
-йўтал.
ГЎК билан касалланганларни ёшма-ёш таҳлил қилинганда, 5-14 ёшдаги аҳоли ўртасида касалликни
камайганлиги кузатилди, бошқа ёшдаги аҳоли ўртасида касалликни кўтарилганлиги кузатилди.
Касалликнинг энг юқори кўрсаткичларда 5-14 ёшда рўйхатга олинди. Энг паст кўрсаткичлар эса 65 ва
ундан юқори ёшдаги аҳоли орасида рўйхатга олинган.
4-расм. 2020/21 йиллар мавсумидаги ГЎК кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64


65+   Всего

ЎРИ БЎЙИЧА НАЗОРАТ
Ўткир респиратор инфекция (ЎРИ) ҳолатини стандарт аниқлаш:
ГЎК кўрсаткичи 10 000 ахоли сонига зотилжам кўрсаткичи 10 000 ахоли сонига
-ўткир бошланиши (сўнгги 10 кунда), респиратор белгиларнинг камида биттаси кузатилганда;
-йўтал;
-томоқда оғриқ;
-хансираш;
-ринит.
ЎРИларда 5-14 ва 0-4 ёшдаги аҳоли гуруҳида касаллик кўрсаткичлари пасайиши кузатилган, бошқа
ёшдаги аҳоли гурухида касалликни ўсиши кузатилди. Касаллик энг юқори кўрсаткичларда 5-14 хамда 0-4
ёшдаги болалар ўртасида рўйхатга олинган.
Касалликни энг паст кўрсаткичларда 65 ёш ва ундан катта ёшдаги аҳоли ўртасида рўйхатга олинган.
5-расм. 2020/21 йиллар мавсумидаги ЎРИ кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64


65+   Всего

2020 йилнинг 40 хафтасидан бошлаб шу бугунги кунгача ГЎК бўйича дозорли назорат доирасида
ўтказилган гриппга текшириш учун олинган лаборатор тахлилларда мусбат натижа аниқланмаган.

6-расм. ГЎКда грипп мониторинг натижалари мавсум 2020/21 йиллар.

   H1pdm09                                  H3

    B                                              A (не субтип.)

Мавсум бошидан ГЎК холатларининг 49,1%да ЎРВИ аниқланди. Жами ЎРВИда мусбат натижаларнинг
53,8% риновирусларга, 21,2% парагриппларга, 13,5% мавсумий короновирусга, 11,5% метапневмовирусга
тўғри келди.
Жорий йилнинг 11 хафтасида ГЎК беморларидан олинган лаборатор тахлилларнинг ЎРВИга мусбат
натижа 60,0%да аниқланди. Мусбат натижалардан тенг равишда метапневмовируслар, риновируслар ва
мавсумий коронавируслар аниқланди.
7-расм. ГЎКда ЎРВИ мониторинг натижалари мавсум 2020/21 йиллар.

  Парагрипп     Аденовирус     РС-вирус     Риновирус     Коронавирус     Метапневмовирус     Бокавирус

Мавсум бошидан бери ГЎК холатларининг 5,7%да янги коронавирус SARS-CoV-2 аниқланган.
Сўнгги 18 хафтада (2020 йилнинг 47- хафтасидан 2021 йилнинг 11 хафтасигача) ГЎК холатларини
лаборатор текширувида янги SARS-CoV-2 коронавируси аниқланмади.

8-расм. ГЎКда SARS-CoV-2 мониторинг натижалари мавсум 2020/21 йиллар.

    SARS-CoV-2 (+)

ОЎРИ бўйича назорат

Оғир ўткир респиратор инфекция (ОЎРИ) холатини стандарт аниқлаш:
-сўнгги 7 кунда бошланган ЎРИ, касалхонга ётқизиш талаб этилган холатда ёки қуйидаги касаллик
белгилари намоён бўлганда:
-анамнезда тана харорати >38ᴼC;
-йўтал;
-хансираш ёки нафас олишнинг қийинлашиши.
Жорий йилнинг 11 ҳафтасида барча ёшдаги аҳоли гурухидан фақатгина 30-64 ёшлилар ўртасида бир
мунча паст кўрсаткичларда касаллик рўйхатга олинган.
9-расм. 2020/21 йиллар мавсумидаги ОЎРИ кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64


65+   Всего

Ўткир респиратор инфекцияларини кўтарилиш мавсум бошидан ОЎРИ билан касалланган беморлар
ўртасида дозорли назорат доирасида гриппга лаборатор текширувларининг мусбат натижалари
аниқланмади.

10-расм. ОЎРИда грипп мониторинг натижалари мавсум 2020/21 йиллар.

 

   H1pdm09                                  H3

    B                                              A (не субтип.)

Мавсум бошидан ОЎРИ холатларининг 30,1%да ЎРВИ аниқланди. Жами ЎРВИда мусбат натижаларнинг
37,9% - парагриппларга, 34,5% риновирусларга, 17,2% мавсумий короновирусга, 6,9% аденовирусларга ва
3,5% метапневмовирусга тўғри келди.
Жорий йилнинг 11 ҳафтасида ОЎРИларидан олинган лаборатор таҳлилларда ҳамма ЎРВИга мусбат
натижаларда парагрипп вируслари аниқланди.
11-расм. ОЎРИда ЎРВИ мониторинг натижалари мавсум 2020/21 йиллар.

  Парагрипп     Аденовирус     РС-вирус     Риновирус     Коронавирус     Метапневмовирус     Бокавирус

Мавсум бошидан ОЎРИ ҳолатларининг 22,1% да янги SARS-CoV-2 коронавируси аниқланди.
2021 йилнинг 4 хафтасидан 11 хафтасигача ОЎРИ ҳолатлари лаборатор тахлил натижаларида янги
SARS-CoV-2 коронавируси аниқланмади.

12-расм. ОЎРИда SARS-CoV-2 мониторинг натижалари мавсум 2020/21 йиллар.

    SARS-CoV-2 (+)

 


258
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech