Ахборот бюллетенлари

235
Распечатать
07 Апр 2021

ГРИПП ва ЎРИ БЎЙИЧА ХАФТАЛИК МИЛЛИЙ БЮЛЛЕТЕНЬ 2021 йил 13 хафтаси (29.03.21 - 04.04.21)

Резюме
Грипп ва ЎРВИ тўғрисидаги хафталик миллий бюллетенда 2021 йилнинг 13 - хафтасида республика
бўйича ҳамда Тошкент шаҳар таянч пунктларида грипп, ЎРИ ва уларнинг оғир турлари, шунингдек ўткир
зотилжам касаллиги бўйича эпидемик вазият ёритилган.
Бюллетенда, шунингдек касалликни турли ёшдаги аҳоли гуруҳлари, жумладан касаллик энг кўп қайд
этилган гуруҳлардаги кўрсаткичлар ҳамда беморлардан олинган лаборатория текширувлари натижалари
ёритилиб берилган.
Кунлик назорат
2021 йил март ойида грипп бўйича эпидемик вазият 2020 йил март ойига нисбатан касаллик
кўрсаткичи 23,8%га, ўткир зотилжам касаллиги кўрсаткичи 12,1% ўсиши кузатилди. Ўткир респиратор
инфекциялар 34,4%га пасайганлиги кузатилди.
Жорий йилнинг март ойида грипп касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳрида, Тошкент
ва Фарғона вилоятларида қайд этилган.
Ўткир респиратор инфекцияларнинг энг юқори кўрсаткичлари эса Тошкент шаҳри, Сирдарё ва
Тошкент вилоятларида қайд этилди.
Жорий йилнинг ўтган ойида ўткир зотилжам касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳри,
Жиззах ва Сирдарё вилоятларида рўйхатга олинди.
Грипп ва ўткир респиратор инфекцияларининг (ЎРИ) мавсумий кўтарилиш (2020 йилнинг 40 хафтаси)
давридан бошлаб барча Ўзбекистон худудида грипп касаллиги фаоллиги пастлигича қолган.
Грипп касаллиги лаборатория усулида тасдиқланган бир-иккита ҳолат фақат жорий йил феврал
ойининг биринчи ярмида Бухоро вилояти (2 та ҳолат) ва Тошкент шаҳрида (1 та ҳолат) аниқланган.
Республика аҳолиси ўртасида гриппга ўхшаш касалликлар (ГЎК) билан касалланиш кўрсаткичи 2021
йилнинг 13 ҳафтасида 2021 йилнинг 12 ҳафтасига нисбатан 3 маротаба купайган, 2020 йилнинг 13
ҳафтасига нисбатан эса 2,9 маротаба купайган.
1-расм. 2020/21 ва 2019/20 мавсумлардаги ГЎК кўрсаткичи 10 000 ахолига нисбатан.

Хафталар

  2020/21          2019/20

2021 йилнинг 13 ҳафтасида республика аҳолиси ўртасида ЎРИ билан касалланиш кўрсаткичи 2021
йилнинг 12 ҳафтасига нисбатан 1,8%га купайган, 2020 йилнинг 13 ҳафтасига нисбатан эса 2,6 маротаба
купайган. ЎРИ касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида рўйхатга
олинган.
Жорий йилнинг 13 хафтасида ЎРИ касаллиги кўрсаткичлари эпидемик бўсағадан 25,9%га паст.
2-расм. 2020/21 ва 2019/20 мавсумлардаги ЎРИ кўрсаткичи 10000 ахолига нисбатан.

Хафталар

2020/21         2019/20

Ўткир зотилжам билан касалланиш кўрсаткичлари жорий йилнинг 13 ҳафтасида 2021 йилнинг 12
ҳафтасига нисбатан 10% камайган, 2020 йилнинг 13 ҳафтасига нисбатан эса 3,5 маротаба кўпайган.
Энг юқори кўрсаткичлар Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятида кузатилди.
3-расм. 2020/21 ва 2020/21 мавсумларда зотилжам кўрсаткичи 10 000 ахолига нисбатан.

Хафталар


2020/21       2019/20

ГЎК бўйича назорат
Гриппга ўхшаш касаллик (ГЎК) ҳолатини стандарт аниқлаш:
-ўткир бошланиши;
-касаллик бошланганига 10 кундан ошмаганлиги;
-тана ҳароратининг юқорилиги, 38ᴼC ва ундан юқори (кўрикда ёки анамнезда);
-йўтал.
ГЎК билан касалланганларни ёшма-ёш таҳлил қилинганда, барча ёшдаги аҳоли ўртасида касалликни
камайганлиги кузатилди. Шу билан бир қаторда 5-14 ёшгача ахоли ўртасида касалликни ўсиши кузатилди.
Энг паст кўрсаткичлар эса 65 ва ундан юқори ёшдаги аҳоли орасида рўйхатга олинган.
4-расм. 2020/21 йиллар мавсумидаги ГЎК кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64


65+   Жами

ЎРИ БЎЙИЧА НАЗОРАТ
Ўткир респиратор инфекция (ЎРИ) ҳолатини стандарт аниқлаш:
ГЎК кўрсаткичи 10 000 ахоли сонига зотилжам кўрсаткичи 10 000 ахоли сонига
-ўткир бошланиши (сўнгги 10 кунда), респиратор белгиларнинг камида биттаси кузатилганда;
-йўтал;
-томоқда оғриқ;
-хансираш;
-ринит.
ЎРИларда билан касалланганларни ёшма-ёш таҳлил қилинганда, барча ёшдаги аҳоли ўртасида
касалликни камайганлиги кузатилди. Шу билан бир қаторда 5-14 ёшдаги касалликни ўсиши кузатилди.
Касалликни энг кам кўрсаткичлари 65 ёш ва ундан катта ёшдаги аҳоли ўртасида рўйхатга олинган.
5-расм. 2020/21 йиллар мавсумидаги ЎРИ кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64


65+   Жами

2020 йилнинг 40 хафтасидан бошлаб шу бугунги кунгача ГЎК бўйича дозорли назорат доирасида
ўтказилган гриппга текшириш учун олинган лаборатор тахлилларда мусбат натижа аниқланмаган.

6-расм. ГЎКда грипп мониторинг натижалари мавсум 2020/21 йиллар.

   H1pdm09                                  H3

    B                                              A (не субтип.)

Мавсум бошидан ГЎК холатларининг 49,5%да ЎРВИ аниқланди. Жами ЎРВИда мусбат натижаларнинг
52,8% риновирусларга, 23,6% парагриппларга, 12,7% мавсумий короновирусга, 10,9% метапневмовирусга
тўғри келди.
Жорий йилнинг 13 хафтасида ГЎК беморларидан олинган лаборатор тахлилларнинг 50%да ЎРВИга
мусбат натижа аниқланди. Ушбу ЎРВИда мусбат натижаларнинг 66,7% парагриппларга, 33,3%
риновирусларга тўғри келди.
7-расм. ГЎКда ЎРВИ мониторинг натижалари мавсум 2020/21 йиллар.

  Парагрипп     Аденовирус     РС-вирус     Риновирус     Коронавирус     Метапневмовирус     Бокавирус

Мавсум бошидан бери ГЎК холатларининг 6,3%да янги коронавирус SARS-CoV-2 аниқланган.
2021 йилнинг 13 хафтасида ГЎК холатларини лаборатор текширувида янги SARS-CoV-2 коронавируси
16,7%да аниқланди.

8-расм. ГЎКда SARS-CoV-2 мониторинг натижалари мавсум 2020/21 йиллар.

    SARS-CoV-2 (+)

ОЎРИ бўйича назорат
Оғир ўткир респиратор инфекция (ОЎРИ) холатини стандарт аниқлаш:
-сўнгги 7 кунда бошланган ЎРИ, касалхонга ётқизиш талаб этилган холатда ёки қуйидаги касаллик
белгилари намоён бўлганда:
-анамнезда тана харорати >38ᴼC;
-йўтал;
-хансираш ёки нафас олишнинг қийинлашиши.
Жорий йилнинг 13 ҳафтасида ЎРИ билан касалланганларни барча ёшдаги аҳоли ўртасида касалликни
камайганлиги кузатилди. Шу билан бир қаторда 15-29 ёшдаги гурухларида касалликни ўсиши кузатилди.
Барча ёшдаги аҳоли ўртасида касалликни паст кўрсаткичларда рўйхатга олинган, шу билан бир қаторда
15-29 ёшдаги.
9-расм. 2020/21 йиллар мавсумидаги ОЎРИ кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64


65+   Жами

Ўткир респиратор инфекцияларини кўтарилиш мавсум бошидан ОЎРИ билан касалланган беморлар
ўртасида дозорли назорат доирасида гриппга лаборатор текширувларининг мусбат натижалари
аниқланмади.

10-расм. ОЎРИда грипп мониторинг натижалари мавсум 2020/21 йиллар.

 

   H1pdm09                                  H3

    B                                              A (не субтип.)

Мавсум бошидан ОЎРИ холатларининг 30,2%да ЎРВИ аниқланди. Жами ЎРВИда мусбат натижаларнинг
37,9% - парагриппларга, 34,5% риновирусларга, 17,2% мавсумий короновирусга, 6,9% аденовирусларга ва
3,5% метапневмовирусга тўғри келди.
Жорий йилнинг 13 ҳафтасида ОЎРИларидан олинган лаборатор таҳлилларда ЎРВИга мусбат натижалар
аниқланмади.
11-расм. ОЎРИда ЎРВИ мониторинг натижалари мавсум 2020/21 йиллар.

  Парагрипп     Аденовирус     РС-вирус     Риновирус     Коронавирус     Метапневмовирус     Бокавирус

Мавсум бошидан ОЎРИ ҳолатларининг 21,9% да янги SARS-CoV-2 коронавируси аниқланди.
2021 йилнинг 4 хафтасидан 13 хафтасигача ОЎРИ ҳолатлари лаборатор тахлил натижаларида янги
SARS-CoV-2 коронавируси аниқланмади.

12-расм. ОЎРИда SARS-CoV-2 мониторинг натижалари мавсум 2020/21 йиллар.

    SARS-CoV-2 (+)

 


235
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech