Ахборот бюллетенлари

484
Распечатать
26 Май 2021

ГРИПП ва ЎРИ БЎЙИЧА ХАФТАЛИК МИЛЛИЙ БЮЛЛЕТЕНЬ 2021 йил 20 хафтаси (17.05.21 - 23.05.21)

Резюме
Грипп ва ЎРВИ тўғрисидаги хафталик миллий бюллетенда 2021 йилнинг 20 - хафтасида республика
бўйича ҳамда Тошкент шаҳар таянч пунктларида грипп, ЎРИ ва уларнинг оғир турлари, шунингдек ўткир
зотилжам касаллиги бўйича эпидемик вазият ёритилган.
Бюллетенда, шунингдек касалликни турли ёшдаги аҳоли гуруҳлари, жумладан касаллик энг кўп қайд
этилган гуруҳлардаги кўрсаткичлар ҳамда беморлардан олинган лаборатория текширувлари натижалари
ёритилиб берилган.
Кунлик назорат
2021 йил апрел ойида грипп бўйича эпидемик вазият 2020 йил апрел ойига нисбатан касаллик
кўрсаткичи 2,2 маротабага, ўткир зотилжам касаллиги кўрсаткичи 3маротабага ўсиши кузатилди. Ўткир
респиратор инфекциялар 1,6маротабага пасайганлиги кузатилди.
Жорий йилнинг апрел ойида грипп касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳрида,
Тошкент ва Фарғона вилоятларида қайд этилган.
Ўткир респиратор инфекцияларнинг энг юқори кўрсаткичлари эса Тошкент шаҳри, Навоий ва
Тошкент вилоятларида қайд этилди.
Жорий йилнинг ўтган ойида ўткир зотилжам касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳри,
Сирдарё ва Тошкент вилоятларида рўйхатга олинди.
Грипп ва ўткир респиратор инфекцияларининг (ЎРИ) мавсумий кўтарилиш (2020 йилнинг 40 хафтаси)
давридан бошлаб барча Ўзбекистон худудида грипп касаллиги фаоллиги пастлигича қолган.
Грипп касаллиги лаборатория усулида тасдиқланган бир-иккита ҳолат жорий йил феврал ойининг
Бухоро вилояти (2 та ҳолат) ва Тошкент шаҳрида (1 та ҳолат) аниқланган. Жорий йил апрел ойининг
биринчи ярмида Сурхондарё вилояти (2 та ҳолат) ва Қорақалпоғистон Республикада (1та ҳолат)
аниқланган.
Республика аҳолиси ўртасида гриппга ўхшаш касалликлар (ГЎК) билан касалланиш кўрсаткичи 2021
йилнинг 20 ҳафтасида 2021 йилнинг 19 ҳафтасига нисбатан 2 маротабага купайган, 2020 йилнинг 20
ҳафтасига нисбатан эса 2,2 маротабага купайган.
1-расм. 2020/21 ва 2019/20 мавсумлардаги ГЎК кўрсаткичи 10 000 ахолига нисбатан.

Хафталар

  2020/21          2019/20

2021 йилнинг 20 ҳафтасида республика аҳолиси ўртасида ЎРИ билан касалланиш кўрсаткичи 2021
йилнинг 19 ҳафтасига нисбатан 52,1% купайган, 2020 йилнинг 20 ҳафтасига нисбатан эса 4,7 маротаба
купайган. ЎРИ касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳри, Сурхандарё ва Тошкент
вилоятларида рўйхатга олинган.
Жорий йилнинг 20 хафтасида ЎРИ касаллиги кўрсаткичлари эпидемик бўсағадан 32,5%га паст.
2-расм. 2020/21 ва 2019/20 мавсумлардаги ЎРИ кўрсаткичи 10000 ахолига нисбатан

Хафталар

2020/21         2019/20

Ўткир зотилжам билан касалланиш кўрсаткичлари жорий йилнинг 20 ҳафтасида 2021 йилнинг 19
ҳафтасига нисбатан 66,6% купайган, 2020 йилнинг 20 ҳафтасига нисбатан эса 5,0 маротаба кўпайган.
Энг юқори кўрсаткичлар Тошкент шаҳри ва Жиззах вилоятида кузатилди.
3-расм. 2020/21 ва 2020/21 мавсумларда зотилжам кўрсаткичи 10 000 ахолига нисбатан

Хафталар


2020/21       2019/20

ГЎК бўйича назорат
Гриппга ўхшаш касаллик (ГЎК) ҳолатини стандарт аниқлаш:
-ўткир бошланиши;
-касаллик бошланганига 10 кундан ошмаганлиги;
-тана ҳароратининг юқорилиги, 38ᴼC ва ундан юқори (кўрикда ёки анамнезда);
-йўтал.
ГЎК билан касалланганларни ёшма-ёш таҳлил қилинганда, барча ёшдаги аҳоли ўртасида касалликни
пасайиши кузатилди. Энг юқори касалланиш кўрсаткичлари 5-14 ёшдаги болалар ўртасида рўйхатга
олинган.
Энг паст кўрсаткичлар эса 65 ва ундан юқори ёшдаги аҳоли орасида рўйхатга олинган.
4-расм. 2020/21 йиллар мавсумидаги ГЎК кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64


65+   Жами

ЎРИ БЎЙИЧА НАЗОРАТ
Ўткир респиратор инфекция (ЎРИ) ҳолатини стандарт аниқлаш:
-ўткир бошланиши (сўнгги 10 кунда), респиратор белгиларнинг камида биттаси кузатилганда;
-йўтал;
-томоқда оғриқ;
-хансираш;
-ринит.
ЎРИларда билан касалланганларни ёшма-ёш тахлил қилинганда, ахолини барча ёшдагилари ўртасида
касалликни ўсиши кузатилди.
Касалликни энг кам кўрсаткичлари 65 ёш ва ундан катта ёшдаги аҳоли ўртасида рўйхатга олинган.
5-расм. 2020/21 йиллар мавсумидаги ЎРИ кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64


65+   Жами

2020 йилнинг 40 хафтасидан бошлаб шу бугунги кунгача ГЎК бўйича дозорли назорат доирасида
ўтказилган гриппга текшириш учун олинган лаборатор тахлилларда мусбат натижа аниқланмаган.

6-расм. ГЎКда грипп мониторинг натижалари мавсум 2020/21 йиллар.

   H1pdm09                                  H3

    B                                              A (не субтип.)

Мавсум бошидан ГЎК холатларининг 47,6%да ЎРВИ аниқланди. Жами ЎРВИда мусбат натижаларнинг
53,6% риновирусларга, 21,7% парагрипп вирусларга, 14,5% мавсумий коронавирусга, 10,2%
метапневмовирусга тўғри келди.
Жорий йилнинг 20 хафтасида ГЎК беморларидан олинган лаборатор тахлилларда ЎРВИга мусбат натижа
аниқланмади.

7-расм. ГЎКда ЎРВИ мониторинг натижалари мавсум 2020/21 йиллар.

  Парагрипп     Аденовирус     РС-вирус     Риновирус     Коронавирус     Метапневмовирус     Бокавирус

Мавсум бошидан бери ГЎК холатларининг 6,9%да янги коронавирус SARS-CoV-2 аниқланган.
2021 йилнинг 20 хафтасида ГЎК холатларини лаборатор текширувида янги SARS-CoV-2 коронавируси
аниқланмади.

8-расм. ГЎКда SARS-CoV-2 мониторинг натижалари мавсум 2020/21 йиллар.

    SARS-CoV-2 (+)

ОЎРИ бўйича назорат
Оғир ўткир респиратор инфекция (ОЎРИ) холатини стандарт аниқлаш:
-сўнгги 7 кунда бошланган ЎРИ, касалхонга ётқизиш талаб этилган холатда ёки қуйидаги касаллик
белгилари намоён бўлганда:
-анамнезда тана харорати >38ᴼC;
-йўтал;
-хансираш ёки нафас олишнинг қийинлашиши.
ОЎРИларда барча ёшдагилар ўртасида касалликни пасайиши кузатилди.

9-расм. 2020/21 йиллар мавсумидаги ОЎРИ кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64


65+   Жами

Ўткир респиратор инфекцияларини кўтарилиш мавсум бошидан ОЎРИ билан касалланган беморлар
ўртасида дозорли назорат доирасида гриппга лаборатор текширувларининг мусбат натижалари
аниқланмади.

10-расм. ОЎРИда грипп мониторинг натижалари мавсум 2020/21 йиллар.

 

   H1pdm09                                  H3

    B                                              A (не субтип.)

Мавсум бошидан ОЎРИ холатларининг 34,3%да ЎРВИ аниқланди. Жами ЎРВИда мусбат натижаларнинг
33,3%дан парагрипп вирусларга ва риновирусларга, 14,0% мавсумий короновирусга, 11,1%
метапневмовирусга ва 8,3% аденовирусларга тўғри келди.
Жорий йилнинг 20 ҳафтасида ОЎРИларидан олинган лаборатор таҳлилларда ЎРВИга мусбат натижалар
аниқланмади.

11-расм. ОЎРИда ЎРВИ мониторинг натижалари мавсум 2020/21 йиллар.

  Парагрипп     Аденовирус     РС-вирус     Риновирус     Коронавирус     Метапневмовирус     Бокавирус

Мавсум бошидан ОЎРИ ҳолатларининг 20,0% да янги SARS-CoV-2 коронавируси аниқланди.
2021 йилнинг 4 хафтасидан 20 хафтасигача ОЎРИ ҳолатлари лаборатор тахлил натижаларида янги
SARS-CoV-2 коронавируси аниқланмади.

12-расм. ОЎРИда SARS-CoV-2 мониторинг натижалари мавсум 2020/21 йиллар.

    SARS-CoV-2 (+)

 


484
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech