Ахборот бюллетенлари

418
Распечатать
27 Янв 2021

ГРИПП ва ЎРИ БЎЙИЧА ХАФТАЛИК МИЛЛИЙ БЮЛЛЕТЕНЬ 2021 йил 3 хафтаси (18.01.21 - 24.01.21)

Резюме
Кунлик назорат
2020 йил мобайнида грипп бўйича эпидемик вазият 2019 йилга нисбатан касаллик кўрсаткичи 2,1
маротабага, ўткир респиратор инфекциялар 17,1%га пасайганлиги кузатилди. Шу билан бирга ўткир
зотилжам касаллиги кўрсаткичи 27,6%га ортган.
2020 йилда грипп касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳри, Сирдарё, Сурхондарё ва
Фарғона вилоятларида рўйхатга олинган. Касалликнинг энг паст кўрасткичлари Қашқадарё ва Самарқанд
вилоятларида рўйхатга олинган.
Ўткир респиратор инфекцияларнинг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳри, Навоий ва Тошкент
вилоятларида рўйхатга олинган. Касалликнинг энг паст кўрасткичлари Андижон, Самарқанд ва Хоразм
вилоятларида рўйхатга олинган.
Жорий йилда ўткир зотилжам касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳрида, Сирдарё ва
Тошкент вилоятларида рўйхатга олинган. Касалликнинг энг паст кўрасткичлари Самарқанд, Сурхондарё
ва Фарғона вилоятларида рўйхатга олинган.
Грипп ва ўткир респиратор касалликларнинг (ЎРИ) мавсумий кўтарилиш (ўтган йилнинг 40-хафтаси)
давридан бошлаб бутун Ўзбекистон худудида грипп касаллиги фаоллиги пастлигича қолган.
Республика ахолиси ўртасида гриппга ўхшаш касалликлар (ГЎК) билан касалланиш кўрсаткичи 2021
йилнинг 3-хафтасида 2021 йилнинг 2-ҳафтасига нисбатан узгармаган, кўрсаткич бир хилда, 2020 йилнинг
2-ҳафтасига нисбатан эса 50,0%га камайган.
1-расм. 2020/21 ва 2019/20 мавсумлардаги ГЎК кўрсаткичи 10 000 ахолига нисбатан.

2020/21   2019/20

2021 йилнинг 3-хафтасида республика ахолиси ўртасида ЎРИ билан касалланиш кўрсаткичи 2021 йилнинг
2 хафтасига нисбатан 4,6%га кўпайган, 2020 йилнинг 2-ҳафтасига нисбатан эса 46,0% камайган. Шу билан
бирга ЎРИ касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шахри, Бухоро, Навоий, Тошкент ва
Сурхондарё вилоятларида рўйхатга олинган.
Жорий йилнинг 3-хафтасида ЎРИ касаллиги кўрсаткичлари эпидемик бўсағадан 55,6%га паст.

2-расм. 2020/21 ва 2019/20 мавсумлардаги ЎРИ кўрсаткичи 10000 ахолига нисбатан.

2020/21         2019/20

Ўткир зотилжам билан касалланиш кўрсаткичлари жорий йилнинг 3- хафтасида 2021 йилнинг 2-хафтасига
нисбатан бир хил кўрсаткичда рўхатга олинган бўлса, 2020 йилнинг 2 хафтасига нисбатан эса 54.5%га
камайган.
Ўткир зотилжам касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри,
Андижон, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида рўйхатга олинган.
3-расм. 2020/21 ва 2020/21 мавсумларда зотилжам кўрсаткичи 10 000 ахолига нисбатан.

Хафталар


2020/21       2019/20

ГЎК бўйича назорат
Гриппга ўхшаш касаллик (ГЎК) холатини стандарт аниқлаш:
-ўткир бошланиши;
-касаллик бошланганига 10 кундан ошмаганлиги;
-тана хароратининг юқорилиги, 38ᴼC ва ундан юқори (кўрикда ёки анманезда); -йўтал.
ГЎК билан касалланганларни ёшма-ёш тахлил қилинганда, 0-4 ёш ва 5-14 ёшдаги ахоли ўртасида
касалликни ўсганлиги кузатилди.
Жорий йилнинг 3 хафтасида энг юқори касалланиш кўрсаткичлари фақатгина 15-29 ёшдаги болалар
ўртасида рўйхатга олинган.
Колган ахоли гурухларида касаллик кўрсаткичлари пасайганлиги кузатилди.
Касалликнинг энг кам рўйхатга олиниши 65 ёш ва ундан катталар ўртасида кузатилди.

4-расм. 2020/21 йиллар мавсумидаги ГЎК кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

Хафталар


0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64


65+   Всего

Ўткир респиратор инфекция (ЎРИ) холатини стандарт аниқлаш:
-ўткир бошланиши (сўнгги 10 кунда), респиратор белгиларнинг камида биттаси кузатилганда;
-йўтал;
-томоқда оғриқ;
-хансираш;
-ринит.
ЎРИларда барча ёшдагилар ўртасида касалликни ўсиши кузатилди. Касалликни энг юқори кўрсаткичда
рўйхатга олиниши 5-14 ёшдаги болалар ўртасида қайд этилган.
Касаллик энг кам кўрсаткичларда 65 ёш ва ундан катта ёшдаги ахоли ўртасида рўйхатга олинган.
5-расм. 2020/21 йиллар мавсумидаги ЎРИ кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

Хафталар


0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64


65+   Всего

2020 йилнинг 40 хафтасидан бошлаб шу бугунги кунгача ўтказилган гриппга текшириш учун олинган
лаборатор тахлилларда мусбат натижа аниқланмаган.
6-расм. ГЎКда грипп мониторинг натижалари мавсум 2020/21 йиллар.

   H1pdm09                                  H3

    B                                              A (не субтип.)

ЎРВИ мавсуми бошлангандан сўнг ГЎК холатларидан 30,0%да вируслар аниқланган. Ҳамма ЎРВИга
мусбат натижаларидан 76,2%да риновируслар, 23,8%да парагрипп вируси тўпланган.
Жорий йилнинг 3-хафтасида ГЎК холатларини лаборатор текширувида ЎРВИга мусбат натижалари
аниқланмаган.
7-расм. ГЎКда ЎРВИ мониторинг натижалари мавсум 2020/21 йиллар.

   Парагрипп     Аденовирус     РС-вирус     Риновирус     Коронавирус     Метапневмовирус     Бокавирус

Мавсум бошидан бери ГЎК холатларининг 8,6%да янги коронавирус SARS-CoV-2 аниқланган.
10 хафталар мобайнида (2020 йил 47-хафтасидан 2021 йил 3-хафтасигача) ГЎК холатларини лаборатор
текширувида янги коронавирус SARS-CoV-2 аниқланмаган.


8-расм. ГЎКда SARS-CoV-2 мониторинг натижалари мавсум 2020/21 йиллар.

    SARS-CoV-2 (+)

ОЎРИ бўйича назорат
Оғир ўткир респиратор инфекция (ОЎРИ) холатини стандарт аниқлаш:
-сўнгги 7 кунда бошланган ЎРИ, касалхонга ётқизиш талаб этилган холатда ёки қуйидаги касаллик
белгилари намоён бўлганда:
-анамнезда тана харорати >38ᴼC;
-йўтал;
-хансираш ёки нафас олишнинг қийинлашиши.
Энг юқори оғир ўткир респиратор инфекциялар (ОЎРИ) билан касалланиш кўрсаткичлари 15-29 ёш
гурухларида рўйхатга олинган. Бошка ёш гурухларида касаллик ўзгармаган холда паст кўрсаткичларда
рўйхатга олинган.
9-расм. 2020/21 йиллар мавсумидаги ОЎРИ кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

Хафталар


0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64


65+   Всего

Грипп касаллигининг мавсумий кўтарилиш давридан бошлаб ОЎРИ билан касалланган беморларда
гриппга мусбат натижалар аниқланмади.

10-расм. ОЎРИда грипп мониторинг натижалари мавсум 2020/21 йиллар.

   H1pdm09                                  H3

    B                                              A (не субтип.)

Мавсум бошидан ОЎРИ билан касалланганлардан олинган лаборатор тахлил натижаларида 17.9%
ЎРВИлар аниқланди. ЎРВИлардан 50,0% мусбат натижа парагрипп вирусига, 35.7% риновирусларга ва
14.3% мавсумий корнавирус инфекциясига тўғри келган.
Жорий йилнинг 3 хафтасида ОЎРИ лаборатор тахлил натижаларида ЎРВИларга мусбат натижа
аниқланмади.
11-расм. ОЎРИда ЎРВИ мониторинг натижалари мавсум 2020/21 йиллар.

  Парагрипп     Аденовирус     РС-вирус     Риновирус     Коронавирус     Метапневмовирус     Бокавирус

Мавсум бошидан ОЎРИ билан касалланганлардан олинган лаборатор тахлил натижаларида 26.9%
коронавирус SARS-CoV-2 аниқланган.
2021 йилнинг 3 хафтасида ОЎРИларни лаборатор тахлил натижаларида 12,5% коронавирус SARS-CoV-2
аниқланган.

12-расм. ОЎРИда SARS-CoV-2 мониторинг натижалари мавсум 2020/21 йиллар.

    SARS-CoV-2 (+)

 


418
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech