Ахборот бюллетенлари

185
Распечатать
11 Ноя 2021

ГРИПП ва ЎРИ БЎЙИЧА ХАФТАЛИК МИЛЛИЙ БЮЛЛЕТЕНЬ 2021 йил 43 хафтаси (25.10.21 - 31.10.21)

Резюме
Грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар (ЎРВИ) тўғрисидаги ҳафталик миллий бюллетенда 2021
йилнинг 43-ҳафтасида республика бўйича ҳамда Тошкент шаҳар таянч пунктларида грипп, ЎРВИ ва
уларнинг оғир турлари, шунингдек, ўткир зотилжам касаллиги бўйича эпидемик вазият ёритилган.
Бюллетенда, касалликни турли ёшдаги аҳоли гуруҳлари, жумладан, касаллик энг кўп қайд этилган
гуруҳлардаги кўрсаткичлар ҳамда беморлардан олинган лаборатория текширувлари натижалари ёритилиб
берилган.
Кунлик назорат
2021 йилнинг 9 ойида грипп касаллиги бўйича эпидемиологик вазият, 2020 йилнинг 9 ойига нисбатан
барқарорлашган ва касаллик кўрсаткичи 34,2%га, ЎРВИ билан касалланиш эса 6,0% га камайган. Шу
билан бирга ўткир зотилжам касаллиги буйича касалланиш кўрсаткичи 6,2% га ошган.
Грипп касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари жорий йилнинг 9 ойи давомида Тошкент шаҳри, Тошкент ва
Фарғона вилоятларида қайд этилган.
ЎРВИ касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳри, Навоий, Тошкент вилоятлари ҳамда
Қорақалпоғистон Республикасида рўйхатга олинган.
Ўткир зотилжам касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари ушбу даврда Тошкент шаҳри, Сирдарё ва
Тошкент вилоятларида рўйхатга олинган.
Грипп ва ЎРВИларнинг мавсумий кўтарилиш даврида (2021 йилнинг 40 ҳафтаси) Ўзбекистон
Республикаси ҳудудида грипп фаоллиги пастлигича қолган.
2021йил 43 ҳафтасида ГЎК ҳолати бўйича дозорли назорат доирасида ўтказилган лаборатор
текширувларида грипп вируси мусбат натижа аниқланмади.
Мавсум бошидан ўтказилган жами лаборатор тахлилларда 27,3%да грипп А/Н3N2 вируси мусбат
натижалари аниқланган.
1-расм. 2021/22 ва 2020/21 мавсумлардаги ГЎК кўрсаткичи 10 000 ахолига нисбатан.

Хафталар

  2020/21          2021/22


2021 йилнинг 43 ҳафтасида республика аҳолиси ўртасида гриппга ўхшаш касалликлар 2021 йилнинг 42
ҳафтасига нисбатан 14 мартага ошган. 2020 йилнинг 43 ҳафтасида ГЎК кам ҳолатларда рўйхатга олинган.
Жорий йилнинг 43 ҳафтасида ГЎКда юқори кўрсаткичлар Тошкент шаҳар ва Хоразм вилоятида рўйхатга
олинган.
2-расм. 2021/22 ва 2020/21 мавсумлардаги ЎРИ кўрсаткичи 10000 ахолига нисбатан.

Хафталар

2021/22         2020/21


2021 йилнинг 43 ҳафтасида республика аҳолиси ўртасида ЎРВИ касалликлари 2021 йилнинг 42 ҳафтасига
нисбатан 19,9%га камайган, 2020 йилнинг 43 ҳафтасига нисбатан 2,2 мартага ошган.
Жорий ҳафтада ЎРВИ бўйича энг юқори кўрсаткичлар Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятида рўйхатга
олинган.
2021 йилнинг 43 ҳафтасида ЎРВИ касаллиги кўрсаткичлари эпидемик бўсағадан 19,4 %га паст.
3-расм. 2021/22 ва 2021/22 мавсумларда зотилжам кўрсаткичи 10 000 ахолига нисбатан.

Хафталар


2021/22       2020/21


2021 йилнинг 43 ҳафтасида ўткир зотилжам касаллиги кўрсаткичлари 2021 йилнинг 42 ҳафтасига
нисбатан 16,7 %га ошган, ўтган йилнинг 43 ҳафтасига нисбатан эса 75,0%га ошган.
Ўткир зотилжам касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳри, Андижон ҳамда Сирдарё
вилоятларида рўйхатга олинган.
ГЎК бўйича назорат
Гриппга ўхшаш касалликлар ҳолатини стандарт аниқлаш (БЖССТ-2014йил):
Ўткир респиратор инфекцияларнинг қуйидаги белги билан намоён бўлганда:

- кўрик вақтида ёки анамнезида тана ҳароратини 38С дан юқори бўлиши;
- йўтал;
- касаллик бошлангандан 10 кун давомида.
ГЎК билан касалланиш кўрсаткичлари 5-14 ва 30-64 ёшли гуруҳларда ошган. Энг кўп касалланиш
кўрсаткичи 5-14 ёшли болалар ўртасида рўйхатга олинган.
ГЎК ҳолатлари 65 ёшдан ошган фуқаролар ўртасида рўйхатга олинмаган.
4-расм. 2021/22 йиллар мавсумидаги ГЎК кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64


65+   Жами


Ўткир респиратор инфекцияси холатларининг стандарт аниқланиши (ОРИ, ECDC/ВОЗ):
- ўткир бошланиш. Охирги 10 кун давомида қуйидаги респиратор касаллик белгиларининг
биттасини рўйхатга олиниши кузатилади:
- йўтал;
- томоқда оғриқ;
- хансираш;
- бурун битиши / ринит;
- шунингдек, инфекция сабабли юзага келганлиги хақидаги клиник хулоса.
ЎРВИ касалланиш кўрсаткичлари барча аҳоли гуруҳларида пасайиш билан рўйхатга олинган.
Жорий йилнинг 42 ҳафтасига нисбатан касалланиш кўрсаткичи пасайганига қарамасдан, энг юқори
касаллик кўрсаткичлари 5-14 ёшлилар ўртасида қайд этилган.
Тахлил олиб борилган ҳафтада 65 ёшдан катта аҳоли гуруҳлари ўртасида ЎРВИ билан касалланиш
рўйхатга олинмаган.

5-расм. 2021/22 йиллар мавсумидаги ЎРИ кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64


65+   Жами



2021 йилнинг 43 хафтасида ГЎК бўйича дозорли назорат доирасида ўтказилган гриппга текширувларда
мусбат натижа аниқланмаган.
Мавсум бошидан гриппга лаборатор тахлилларнинг 27,3%да A/H3N2 грипп вирусига мусбат натижа
аниқланган.
6-расм. ГЎКда грипп мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.

   H1pdm09                                  H3

    B                                              A (не субтип.)


2021 йил 43 хафтасида ГЎК бўйича дозорли назорат доирасида ўтказилган ЎРВИга текшириш учун
олинган лаборатор тахлилларда 75,0%да мусбат натижа аниқланган. Жами ЎРВИга мусбат
натижаларнинг 33,3%дан риновирусга, аденовирусга ва мавсумий коронавирусга тўғри келди.
Мавсум бошидан ГЎК холатларининг 54,5%да ЎРВИ аниқланди. Жами ЎРВИда мусбат натижаларнинг
50,0% риновирусга, 33,3% аденовирусга, 16,7% мавсумий коронавирусга тўғри келди.

7-расм. ГЎКда ЎРВИ мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.

  Парагрипп     Аденовирус     РС-вирус     Риновирус     Коронавирус     Метапневмовирус     Бокавирус


2021 йил 40 хафтасидан 43 хафтасигача аниқланган ГЎК холатларидан олинган клиник намуналарни
SARS-CoV-2 янги коронавирусига лаборатор текширувларда мусбат натижалар аниқланмаган.
8-расм. ГЎКда SARS-CoV-2 мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.

    SARS-CoV-2 (+)


ОЎРИ бўйича назорат
Оғир ўткир респиратор инфекция холатини стандарт тушунчаси.
(ОЎРИ, ВОЗ-2014г.):
- охирги 10 кун давомида бошланган ўткир респиратор касаллик ва қуйидаги белгилар билан
кузатилади:
- анамнезда ёки кўрик вақтида тана ҳароратининг > 38C бўлиши;
- йўтал;
- касалхонага ёткизилиш зарурияти.
- шунингдек, кўрик вақтида хансираш ёки нафас олишнинг қийинлашишига аҳамият берилиши
лозим.
Барча ёш гуруҳларида касаллик кўрсаткичларини камайиши кузатилган бўлсада, 0-4 ёш ва 5-14 ёшлилар
ўртасида ОЎРИ касаллик кўрсаткичлари бироз кўтарилган.
65 ёш ва ундан катта фуқаролар ўртасида ОЎРИлар рўйхатга олинмаган.

9-расм. 2021/22 йиллар мавсумидаги ОЎРИ кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64


2021 йил 43 хафтасида грипп ва бошқа ЎРВИ устидан назорат доирасида ОЎРИ билан касалланган
беморлардан A/H3N2 грипп вирусига лаборатор текширувларининг 12,5%да мусбат натижалари
аниқланди.
Мавсум бошидан гриппга текширилган намуналарнинг 48,6%да A/H1N1 грипп вирусига мусбат натижалар
аниқланди.
10-расм. ОЎРИда грипп мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.

   H1pdm09                                  H3

    B                                              A (не субтип.)


Жорий йилнинг 43 ҳафтасида ЎРВИга лаборатор текширувларда ОЎРИ холатларининг 62,5%да мусбат
натижалар аниқланди. Жами ЎРВИга мусбат натижаларнинг 40,0%да респиратор-синтициал вирусларга,
20,0%дан парагрипп вирусига, аденовирусга ва риновирусга тўғри келди.
Мавсум бошидан ЎРВИга лаборатор текширувларда ОЎРИ холатларининг 48,6%да мусбат натижалар
аниқланди. Мусбат натижаларнинг 38,9%да риновирусга, 33,3%да респиратор-синтициал вирусга,
11,1%дан аденовирусга ва мавсумий коронавирусга, 5,6%да парагрипп вирусигатўғри келди.

11-расм. ОЎРИда ЎРВИ мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.

  Парагрипп     Аденовирус     РС-вирус     Риновирус     Коронавирус     Метапневмовирус     Бокавирус


2021 йилнинг 43 хафтасида ОЎРИ ҳолатларининг клиник намуналарини лаборатор текширувларда янги
SARS-CoV-2 коронавируси аниқланмади.
Мавсум бошидан SARS-CoV-2 коронавирусига текширилган ОЎРИ ҳолатларидан олинган клиник
намуналарининг 2,7%да мусбат натижа аниқланди.
12-расм. ОЎРИда SARS-CoV-2 мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.

    SARS-CoV-2 (+)


185
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech