Резюме
Грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар (ЎРВИ) тўғрисидаги ҳафталик миллий бюллетенда 2021
йилнинг 44-ҳафтасида республика бўйича ҳамда Тошкент шаҳар таянч пунктларида грипп, ЎРВИ ва
уларнинг оғир турлари, шунингдек, ўткир зотилжам касаллиги бўйича эпидемик вазият ёритилган.
Бюллетенда, касалликни турли ёшдаги аҳоли гуруҳлари, жумладан, касаллик энг кўп қайд этилган
гуруҳлардаги кўрсаткичлар ҳамда беморлардан олинган лаборатория текширувлари натижалари ёритилиб
берилган.
Кунлик назорат
2021 йилнинг 10 ойида грипп касаллиги бўйича эпидемиологик вазият, 2020 йилнинг 10 ойига нисбатан
касаллик кўрсаткичлари 39,2%га камайиш билан характерланади. Шу билан бирга ўткир респиратор
вирусли инфекциялар билан касалланиш 2,3%га, ўткир зотилжам 3,0%га ошган.
Жорий йилнинг 10 ойи давомида грипп касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳри, Тошкент
ва Фарғона вилоятларида қайд этилган.
ЎРВИ касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳри, Навоий ва Тошкент вилоятлари ҳамда
Қорақалпоғистон Республикасида рўйхатга олинган.
Ушбу даврда ўткир зотилжам касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳри, Сирдарё ва
Тошкент вилоятларида рўйхатга олинган.
Грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекция (ЎРВИ)ларнинг мавсумий кўтарилиш даврида (2021 йилнинг
40 ҳафтаси) Ўзбекистон республикасининг барча ҳудудларида грипп фаоллиги пастлигича қолди.
ГЎК ҳолати бўйича дозорли назорат доирасида 2021 йил 44 ҳафтасида ўтказилган лаборатор
текширувларининг 25,0%ида грипп A/H3N2 вируси аниқланди.
Мавсум бошидан ўтказилган жами лаборатор тахлилларнинг 26,7%ида грипп А/Н3N2 вируси мусбат
натижалари аниқланган.
1-расм. 2021/22 ва 2020/21 мавсумлардаги ГЎК кўрсаткичи 10 000 ахолига нисбатан
Хафталар
2020/21
2021/22
Республика аҳолиси ўртасида гриппга ўхшаш касалликлар 2021 йилнинг 44 ҳафтасида 2021 йилнинг 43
ҳафтасига нисбатан 2,3 мартага камайган. 2020 йилнинг 44 ҳафтасида ГЎК кам ҳолатларда рўйхатга
олинган.
Жорий йилнинг 44 ҳафтасида ГЎК юқори кўрсаткичларда Жиззах ва Хоразм вилоятлари ҳамда
Қорақалпоғистон Республикасида рўйхатга олинди.
2-расм. 2021/22 ва 2020/21 мавсумлардаги ЎРИ кўрсаткичи 10000 ахолига нисбатан
Хафталар
2021/22
2020/21
2021 йилнинг 44 ҳафтасида республика аҳолиси ўртасида ЎРВИ касалликлари 2021 йилнинг 43 ҳафтасига
нисбатан 4,1%га ошди, 2020 йилнинг 44 ҳафтасига нисбатан 2,3 мартага ошган.
Жорий ҳафтада ЎРВИ бўйича энг юқори кўрсаткичлар Тошкент шаҳри, Хоразм ва Навоий вилоятларида
рўйхатга олинди.
2021 йилнинг 44 ҳафтасида ЎРВИ касаллиги кўрсаткичлари эпидемик бўсағадан 26,5%га паст бўлди.
3-расм. 2021/22 ва 2021/22 мавсумларда зотилжам кўрсаткичи 10 000 ахолига нисбатан
Хафталар
2021/22
2020/21
2021 йилнинг 44 ҳафтасида республика аҳолиси ўртасида ўткир зотилжам касаллиги, 2021 йилнинг 43
ҳафтасига нисбатан 85,7%га ошган, 2020 йилнинг 44 хафтасига нисбатан 3,7 мартага ошган.
Ўткир зотилжам касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Хоразм
вилоятларида рўйхатга олини.
ГЎК бўйича назорат
Гриппга ўхшаш касалликлар ҳолатини стандарт аниқлаш (БЖССТ-2014йил):
зотилжам кўрсаткичи 10 000 ахоли сонига ЎРИ кўрсаткичи 10 000 ахоли сонига
Ўткир респиратор инфекцияларнинг қуйидаги белги билан намоён бўлганда:
- кўрик вақтида ёки анамнезида тана ҳароратини 38С дан юқори бўлиши;
- йўтал;
- касаллик бошлангандан 10 кун давомида.
ГЎК билан касалланиш барча аҳоли гуруҳларида камайган, 15-29 ёшлилар гуруҳи бундан мустасно бўлиб,
касаллик кўрсаткичлари ортганлиги қайд этилди. Энг кўп касалланиш кўрсаткичи 5-14 ёшли болалар
ўртасида рўйхатга олинган.
ГЎК ҳолатлари 65 ёшдан ошган фуқаролар ўртасида рўйхатга олинмаган.
4-расм. 2021/22 йиллар мавсумидаги ГЎК кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.
0 - 4
5 - 14
15 - 29
30 - 64
65+
Жами
Ўткир респиратор инфекцияси холатларининг стандарт аниқланиши (ОРИ, ECDC/ВОЗ):
- ўткир бошланиш. Охирги 10 кун давомида қуйидаги респиратор касаллик белгиларининг
биттасини рўйхатга олиниши кузатилади:
- йўтал;
- томоқда оғриқ;
- хансираш;
- бурун битиши / ринит;
- шунингдек, инфекция сабабли юзага келганлиги хақидаги клиник хулоса.
ЎРВИ касалланиш кўрсаткичлари барча аҳоли гуруҳларида пасайган, 0-4 ёшлар гуруҳи бундан мустасно
бўлиб, касаллик кўрсаткичлари ортган ва энг юқори кўрсаткичлар қайд этилган.
Энг паст касаллик кўрсаткичлари 65 ёш ва ундан катта аҳоли гуруҳлари ўртасида рўйхатга олиниб,
касалликнинг бироз кўтарилиш тенденцияси қайд этилди.
5-расм. 2021/22 йиллар мавсумидаги ЎРИ кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан..
0 - 4
5 - 14
15 - 29
30 - 64
65+
Жами
2021 йилнинг 44 хафтасида ГЎК бўйича дозорли назорат доирасида ўтказилган гриппга текширувларда
мусбат натижа 25,0%да аниқланган.
Мавсум бошидан гриппга лаборатор тахлилларнинг 26,7%да A/H3N2 грипп вирусига мусбат натижа
аниқланган.
6-расм. ГЎКда грипп мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.
H1pdm09 H3
B A (не субтип.)
2021 йил 44 хафтасида ГЎК бўйича дозорли назорат доирасида ўтказилган ЎРВИга текшириш учун
олинган лаборатор тахлилларда 50,0%да мусбат натижа аниқланган. Жами ЎРВИга мусбат
натижаларнинг 50,0%дан респиратор-синтициал ва парагрипп вирусларга тўғри келди.
Мавсум бошидан ГЎК холатларининг 53,3%да ЎРВИ аниқланди. Жами ЎРВИда мусбат натижаларнинг
37,5% риновирусга, 25,0% аденовирусга, 12,5%дан мавсумий коронавирусга, респиратор-синтициал ва
парагрипп вирусларга тўғри келди.
7-расм. ГЎКда ЎРВИ мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.
Парагрипп Аденовирус РС-вирус Риновирус Коронавирус Метапневмовирус Бокавирус
2021 йил 40 хафтасидан 44 хафтасигача аниқланган ГЎК холатларидан олинган клиник намуналарни
SARS-CoV-2 янги коронавирусига лаборатор текширувларда мусбат натижалар аниқланмаган.
8-расм. ГЎКда SARS-CoV-2 мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.
SARS-CoV-2 (+)
ОЎРИ бўйича назорат
Оғир ўткир респиратор инфекция холатини стандарт тушунчаси.
(ОЎРИ, ВОЗ-2014г.):
- охирги 10 кун давомида бошланган ўткир респиратор касаллик ва қуйидаги белгилар билан
кузатилади:
- анамнезда ёки кўрик вақтида тана ҳароратининг > 38C бўлиши;
- йўтал;
- касалхонага ёткизилиш зарурияти.
- шунингдек, кўрик вақтида хансираш ёки нафас олишнинг қийинлашишига аҳамият берилиши
лозим.
Барча ёш гуруҳларида касаллик кўрсаткичларини камайиши кузатилди, 15-29 ёшлилар гуруҳи бундан
мустасно бўлиб, улар ўртасида ОЎРИ касаллик кўрсаткичлари кўтарилганлиги қайд этилди.
65 ва ундан катта ёшли аҳоли ўртасида ОЎРИ рўйхатга олинмади.
9-расм. 2021/22 йиллар мавсумидаги ОЎРИ кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.
0 - 4
5 - 14
15 - 29
30 - 64
2021 йил 44 хафтасида грипп ва бошқа ЎРВИ устидан назорат доирасида ОЎРИ билан касалланган
беморлардан A/H3N2 грипп вирусига лаборатор текширувларининг 55,6%да мусбат натижалари
аниқланди.
Мавсум бошидан гриппга текширилган намуналарнинг 50,0%да A/H3N2 грипп вирусига мусбат натижалар
аниқланди.
10-расм. ОЎРИда грипп мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.
H1pdm09 H3
B A (не субтип.)
Жорий йилнинг 44 ҳафтасида ЎРВИга лаборатор текширувларда ОЎРИ холатларининг 66,7%да мусбат
натижалар аниқланди. Жами ЎРВИга мусбат натижаларнинг 83,3%да респиратор-синтициал вирусларга,
16,7%да риновирусга тўғри келди.
Мавсум бошидан ЎРВИга лаборатор текширувларда ОЎРИ холатларининг 52,2%да мусбат натижалар
аниқланди. Мусбат натижаларнинг 45,8%да респиратор-синтициал вирусга, 33,3%да риновирусга,
8,3%дан аденовирусга ва мавсумий коронавирусга, 4,3%да парагрипп вирусига тўғри келди.
11-расм. ОЎРИда ЎРВИ мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.
Парагрипп Аденовирус РС-вирус Риновирус Коронавирус Метапневмовирус Бокавирус
2021 йилнинг 44 хафтасида ОЎРИ ҳолатларининг клиник намуналарини лаборатор текширувларда янги
SARS-CoV-2 коронавируси аниқланмади.
Мавсум бошидан SARS-CoV-2 коронавирусига текширилган ОЎРИ ҳолатларидан олинган клиник
намуналарининг 2,2%да мусбат натижа аниқланди.
12-расм. ОЎРИда SARS-CoV-2 мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.
SARS-CoV-2 (+)