Резюме
Грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар (ЎРВИ) тўғрисидаги ҳафталик миллий бюллетенда 2021
йилнинг 45-ҳафтасида республика бўйича ҳамда Тошкент шаҳар таянч пунктларида грипп, ЎРВИ ва
уларнинг оғир турлари, шунингдек, ўткир зотилжам касаллиги бўйича эпидемик вазият ёритилган.
Бюллетенда, касалликни турли ёшдаги аҳоли гуруҳлари, жумладан, касаллик энг кўп қайд этилган
гуруҳлардаги кўрсаткичлар ҳамда беморлардан олинган лаборатория текширувлари натижалари ёритилиб
берилган.
Кунлик назорат
2021 йилнинг 10 ойида грипп касаллиги бўйича эпидемиологик вазият, 2020 йилнинг 10 ойига нисбатан
касаллик кўрсаткичлари 39,2%га камайиш билан характерланади. Шу билан бирга ўткир респиратор
вирусли инфекциялар билан касалланиш 2,3%га, ўткир зотилжам 3,0%га ошган.
Жорий йилнинг 10 ойи давомида грипп касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳри, Тошкент
ва Фарғона вилоятларида қайд этилган.
ЎРВИ касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳри, Навоий ва Тошкент вилоятлари ҳамда
Қорақалпоғистон Республикасида рўйхатга олинган.
Ушбу даврда ўткир зотилжам касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳри, Сирдарё ва
Тошкент вилоятларида рўйхатга олинган.
Грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекция (ЎРВИ)ларнинг мавсумий кўтарилиш даврида (2021 йилнинг
40 ҳафтаси) Ўзбекистон республикасининг барча ҳудудларида грипп фаоллиги пастлигича қолди.
ГЎК ҳолати бўйича дозорли назорат доирасида 2021 йил 45 ҳафтасида ўтказилган лаборатор
текширувларида грипп вируси аниқланмади.
1-расм. 2021/22 ва 2020/21 мавсумлардаги ГЎК кўрсаткичи 10 000 ахолига нисбатан
Хафталар
2020/21
2021/22
Республика аҳолиси ўртасида гриппга ўхшаш касалликлар 2021 йилнинг 45 ҳафтасида 2021 йилнинг 44
ҳафтасига нисбатан 43,3%га камайган. 2020 йилнинг 45 ҳафтасида ГЎК кам ҳолатларда рўйхатга олинган.
Жорий йилнинг 45 ҳафтасида ГЎК юқори кўрсаткичларда Жиззах ва Хоразм вилоятларида рўйхатга
олинди.
2-расм. 2021/22 ва 2020/21 мавсумлардаги ЎРИ кўрсаткичи 10000 ахолига нисбатан
Хафталар
2021/22
2020/21
2021 йилнинг 45 ҳафтасида республика аҳолиси ўртасида ЎРВИ касалликлари 2021 йилнинг 44 ҳафтасига
нисбатан 5,7%га ошди, 2020 йилнинг 45 ҳафтасига нисбатан 2,4 мартага ошган.
Жорий ҳафтада ЎРВИ бўйича энг юқори кўрсаткичлар Тошкент шаҳри, Хоразм ва Навоий вилоятларида
рўйхатга олинди.
2021 йилнинг 45 ҳафтасида ЎРВИ касаллиги кўрсаткичлари эпидемик бўсағадан 10,6%га паст бўлди.
3-расм. 2021/22 ва 2021/22 мавсумларда зотилжам кўрсаткичи 10 000 ахолига нисбатан
Хафталар
2021/22
2020/21
2021 йилнинг 45 ҳафтасида республика аҳолиси ўртасида ўткир зотилжам касаллиги, 2021 йилнинг 44
ҳафтасига нисбатан 11,0%га ошган, 2020 йилнинг 45 хафтасига нисбатан 5,8 мартага ошган.
Ўткир зотилжам касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳри, Андижон, Хоразм вилоятларида
ва Қорақалпоғистон Республикасида рўйхатга олини.
ГЎК бўйича назорат
Гриппга ўхшаш касалликлар ҳолатини стандарт аниқлаш (БЖССТ-2014йил):
Ўткир респиратор инфекцияларнинг қуйидаги белги билан намоён бўлганда:
- кўрик вақтида ёки анамнезида тана ҳароратини 38С дан юқори бўлиши;
- йўтал;
- касаллик бошлангандан 10 кун давомида.
ГЎК билан касалланиш барча аҳоли гуруҳларида кўпайган, 15-29 ёшлилар гуруҳи бундан мустасно бўлиб,
касаллик кўрсаткичлари камайганлиги қайд этилди. Энг кўп касалланиш кўрсаткичи 5-14 ёшли болалар
ўртасида рўйхатга олинган.
ГЎК ҳолатлари 65 ёшдан ошган фуқаролар ўртасида рўйхатга олинмаган.
4-расм. 2021/22 йиллар мавсумидаги ГЎК кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.
0 - 4
5 - 14
15 - 29
30 - 64
65+
Жами
Ўткир респиратор инфекцияси холатларининг стандарт аниқланиши (ОРИ, ECDC/ВОЗ):
- ўткир бошланиш. Охирги 10 кун давомида қуйидаги респиратор касаллик белгиларининг
биттасини рўйхатга олиниши кузатилади:
- йўтал;
- томоқда оғриқ;
- хансираш;
- бурун битиши / ринит;
- шунингдек, инфекция сабабли юзага келганлиги хақидаги клиник хулоса.
ЎРВИ касалланиш кўрсаткичлари барча аҳоли гуруҳларида кўпайган, 0-4 ёшлар гуруҳи бундан мустасно
бўлиб, касаллик кўрсаткичлари камайган. Энг юқори кўрсаткичлар 5-14 ёшлар гуруҳида қайд этилган.
65 ёш ва ундан катта аҳоли гуруҳлари ўртасида ЎРВИ қайд этилмади.
5-расм. 2021/22 йиллар мавсумидаги ЎРИ кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан..
0 - 4
5 - 14
15 - 29
30 - 64
65+
Жами
2021 йилнинг 45 хафтасида ГЎК бўйича дозорли назорат доирасида ўтказилган гриппга текширувларда
мусбат натижа аниқланмаган.
Мавсум бошидан гриппга лаборатор тахлилларнинг 20,0%да A/H3N2 грипп вирусига мусбат натижа
аниқланган.
6-расм. ГЎКда грипп мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.
H1pdm09 H3
B A (не субтип.)
2021 йил 45 хафтасида ГЎК бўйича дозорли назорат доирасида ўтказилган ЎРВИга текшириш учун
олинган лаборатор тахлилларда 20,0%да мусбат натижа аниқланган. Жами ЎРВИга мусбат
натижаларнинг 100,0%да риновирусларга тўғри келди.
Мавсум бошидан ГЎК холатларининг 45,0%да ЎРВИ аниқланди. Жами ЎРВИда мусбат натижаларнинг
44,5% риновирусга, 22,2% аденовирусга, 11,1%дан мавсумий коронавирусга, респиратор-синтициал ва
парагрипп вирусларга тўғри келди.
7-расм. ГЎКда ЎРВИ мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.
Парагрипп Аденовирус РС-вирус Риновирус Коронавирус Метапневмовирус Бокавирус
2021 йил 45 хафтасида аниқланган ГЎК холатларидан олинган клиник намуналарни SARS-CoV-2 янги
коронавирусига лаборатор текширувларда мусбат натижалар 40,0%да аниқланган.
Мавсум бошидан ГЎК холатларидан олинган клиник намуналарининг SARS-CoV-2 янги коронавирусига
мусбат натижалар 10,0%да аниқланган.
8-расм. ГЎКда SARS-CoV-2 мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.
SARS-CoV-2 (+)
ОЎРИ бўйича назорат
Оғир ўткир респиратор инфекция холатини стандарт тушунчаси.
(ОЎРИ, ВОЗ-2014г.):
- охирги 10 кун давомида бошланган ўткир респиратор касаллик ва қуйидаги белгилар билан
кузатилади:
- анамнезда ёки кўрик вақтида тана ҳароратининг > 38C бўлиши;
- йўтал;
- касалхонага ёткизилиш зарурияти.
- шунингдек, кўрик вақтида хансираш ёки нафас олишнинг қийинлашишига аҳамият берилиши
лозим.
Барча ёш гуруҳларида касаллик кўрсаткичларини камайиши кузатилди. 15-29 ёшлилар ўртасида
касалликни бир оз камайганлиги қайд этилди.
30 ёш ва ундан катта ёшли аҳоли ўртасида ОЎРИ рўйхатга олинмади.
9-расм. 2021/22 йиллар мавсумидаги ОЎРИ кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.
0 - 4
5 - 14
15 - 29
30 - 64
2021 йил 45 хафтасида грипп ва бошқа ЎРВИ устидан назорат доирасида ОЎРИ билан касалланган
беморлардан A/H3N2 грипп вирусига лаборатор текширувларининг 25,0%да мусбат натижалари
аниқланди.
Мавсум бошидан гриппга текширилган намуналарнинг 46,3%да A/H3N2 грипп вирусига мусбат натижалар
аниқланди.
10-расм. ОЎРИда грипп мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.
H1pdm09 H3
B A (не субтип.)
Жорий йилнинг 45 ҳафтасида ЎРВИга лаборатор текширувларда ОЎРИ холатларининг 37,5%да мусбат
натижалар аниқланди. Жами ЎРВИга мусбат натижаларнинг 67,7%да респиратор-синтициал вирусларга,
33,3%да риновирусга тўғри келди.
Мавсум бошидан ЎРВИга лаборатор текширувларда ОЎРИ холатларининг 50,0%да мусбат натижалар
аниқланди. Мусбат натижаларнинг 48,2%да респиратор-синтициал вирусга, 33,3%да риновирусга,
7,4%дан аденовирусга ва мавсумий коронавирусга, 3,7%да парагрипп вирусига тўғри келди.
11-расм. ОЎРИда ЎРВИ мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.
Парагрипп Аденовирус РС-вирус Риновирус Коронавирус Метапневмовирус Бокавирус
2021 йилнинг 45 хафтасида ОЎРИ ҳолатларининг клиник намуналарини лаборатор текширувларда янги
SARS-CoV-2 коронавируси 12,5%да аниқланди.
Мавсум бошидан SARS-CoV-2 коронавирусига текширилган ОЎРИ ҳолатларидан олинган клиник
намуналарининг 3,7%да мусбат натижа аниқланди.
12-расм. ОЎРИда SARS-CoV-2 мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.
SARS-CoV-2 (+)